Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Абдурашид АБДУҚОДИРОВ: Ўзаро ҳамкорлик ҳалол ва манфаатли бўлиши зарур

Абдурашид АБДУҚОДИРОВ: Ўзаро ҳамкорлик ҳалол ва манфаатли бўлиши зарур

Ўзбекистон сўнги икки йил давомида халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш, ривожлантириш ва кенгайтириш бўйича иқтисодий, сиёсий, маданий ва бошқа йўналишларда фаол ҳаракат қилмоқда. Бунда асосий ташаббус ва ҳаракат давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётгани ҳам сир эмас. Мамлакатлараро савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларнинг мустаҳкамланиши, ривожланиши, кўрсаткичларнинг ижобий ўсиши, албатта, ўша давлатларнинг иқтисодий ривожланишига, аҳолисининг турмуш даражаси ошишига катта таъсир кўрсатади. Бундай муносабатларда икки томонлама манфаатли бўлиш принципига амал қилиш муҳимдир. Ўрнатилган савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларнинг қайси давлат манфаатларига кўпроқ мос келишини жуда кўп бошқа омиллар билан бир қаторда, улар ўртасида амалга оширилган экспорт-импорт ҳажмларининг қай даражада эканлиги ҳам кўрсатади.

Ушбу мақолада илгари суриладиган фикрлар Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларининг ўтмиши, бугуни ва келгуси истиқболлари ҳақида бўлади.

Дангалини айтганда, Украина “УкрАвто” автомобиль ишлаб чиқарувчиларининг аризаси асосида Ўзбекистондан енгил автомобиллар импорти масаласида тергов-суриштирув ишлари ҳақида баёнот берганлиги, аниқроқ айтадиган бўлсак, ўзининг автомобилсозлик саноатининг янада ривожланишини таъминлаш баҳонаси билан автомобилларимизнинг олиб кирилишига чеклов ўрнатиш мақсадида Украина томони автомобиль саноатига давлат томонидан субсидия ажратилиши масалаларини ўрганмоқчи.

Биргина 2018 йилнинг ўтган даври мобайнида ўзаро товар айланмаси жами 335,8 миллион АҚШ долларни, жумладан, 274,6 миллион АҚШ доллари миқдорида Украинадан импорт қилинган бўлса, Ўзбекистондан экспорт қилинган товарлар ҳажми эса 61,2 миллион АҚШ долларини ташкил этган. Ўзбекистондан экспорт қилинган енгил автомобиллар улуши юқоридаги ўзаро товар айланмасига нисбатан атиги 5,5%ни ёки Украинада ишлаб чиқарилаётган ўхшаш автомобилларга нисбатан 1%га яқинни ташкил этаётган ҳамда 2017 йилда “Ravon” модели сотувлар бўйича 10-ўринни эгаллаганига қарамасдан, Украина томонидан юқоридаги мазмунда баёнот берилгани Украина халқига фойда келтиришидан кўра, кўпроқ зарар келтириши аниқ. Биргина Украина ва Ўзбекистон икки карра эркин савдо зонасида бўлиб тургани сабабли Украинадан импорт қилинган товарларга нисбатан қўлланилган имтиёзлар 60 миллион АҚШ долларидан ортгани ҳам юқоридаги фикримизни тасдиқлайди.

Ўзбекистон ҳар доим ўз ташқи савдо-иқтисодий ва инвестициявий алокаларини халқимиз менталитетига, бағрикенглигига мос равишда узоқни кўзлаган ҳолда, вазмин сиёсат асосида амалга ошириб келмоқда. Бироқ Ўзбекистон бир томонлама манфаатни кўзлаб, кўпол таъсир чораларига нисбатан ўзининг муносиб жавобини халқаро муносабатларда тан олинган принципларга мутлақо амал қилган ҳолда жавоб беришга ҳам қодир.

Хозирги вақтда юзага келган ҳолатда айнан шундай йўл тутилиши зарур. Биринчидан, энг оддий чоралардан бири сифатида Украинадан импорт қилинадиган маҳсулотлар ҳажмини кескин камайтириш чораларини кўриш мумкин. Украинадан импорт қилинаётган асосий товарлар бўлган шакар маҳсулоти, дори воситалари, шоколад ва кондитер, ёғ-мой маҳсулотлари, металл қувурлар, қоғоз ва картон маҳсулотлари, ёғоч ва тахта маҳсулотлари, нефт ва нефт маҳсулотлари, қорамоллар ўрнини импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини ўзимизда кўпайтириш ҳамда Россия каби стратегик ҳамкор давлатлар ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш орқали ҳам амалга ошириши мумкин.

Иккинчидан, Украинага экспорт қилинаётган товарлар ҳажмини бошқа янги бозорлар излаш орқали камайтириш йўлидан боришимиз ҳам мумкин. Бунда Украинадан импорт қилинаётган товарлар учун қўлланилаётган имтиёз ва преференцияларни бошқа ҳамкорларга қўллаш орқали улар билан ўзаро манфаатли товар айланмаси оширилишига эришиш ҳам мумкин.

Абдурашид АБДУҚОДИРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 136

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.11.2018
ЕХҲТ парламент ассамблеяси делегацияси билан учрашув

Бугун Ўзбекистон ташқи сиёсат борасида яқин ва узоқ давлатлар қатори халқаро ташкилотлар билан ҳам...

20.11.2018
Ўзбекистон парламент делегацияси Тожикистонда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилигидаги...

20.11.2018
Конституция – бахтимиз қомуси

Конституция қомусий ҳужжат сифатида давлатнинг асосий қонуни ҳисобланади. У давлат тузилиши, унинг...

Тадбирлар тақвими