Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Расул КУШЕРБАЕВ: Украинанинг чекловларига қарши ҳукуматимиз ҳам чора кўришга тайёр туриши керак

Расул КУШЕРБАЕВ: Украинанинг чекловларига қарши ҳукуматимиз ҳам чора кўришга тайёр туриши керак

Мамлакат ривожланишининг асосий омили иқтисодий барқарорлик билан боғлиқ бўлса, иқтисодиётнинг ўсишида хориж давлатлари билан ўзаро савдо ва товар айирбошлаш даражасининг ўсиши муҳим ўрин тутади. Бундай алоқалар ўз-ўзидан бўлиб қолмайди, албатта. Иқтисодий-ижтимоий алоқаларнинг қандай соҳада бўлишидан қатъи назар унинг негизида дўстлик ва ўзаро ҳурмат ришталари ётади. Агар халқлар ва давлатлар ўртасида ўзаро тенгликка асосланган  алоқалар дўстона давом этмас экан, бирорта ҳам соҳада ҳамкорлик рисоладагидек бўлмайди.

Биз Украиналик ҳамкасбларимиз ва масъулларнинг Ўзбекистон автомобилларининг Украина бозоридаги эркин савдосини чеклаш бўйича уюштирилаётган (агар шундай аташ мумкин бўлса) текширув ва бошқа чораларни сунъийликка асосланмаган бўлишига умид қиламиз. Нима бўлганда ҳам, бундай ҳаракатлар халқлар орасидаги узоқ йиллик дўстликка, ўзаро ишонч ва ҳурматга, давлатлар ўртасидаги дипломатик муносабатларнинг мустаҳкамлигига путур етказмаслиги керак.

Украина иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлиги Украина халқаро савдо бўйича идоралараро комиссияси томонидан текширувларнинг шаффоф ва ҳаққоний бўлишини таъминлаши керак. Гап Ўзбекистон автомобилсозлари фаолияти ҳақида кетар экан, турли ахборот босими ва чалғитувчи маълумотлардан ҳоли бўлган вазиятда текширишлар Ўзбекистонда олиб борилиши керак. Бироқ бу каби чораларни бошлашга нима ва қандай сабаб асос бўлаётгани одамни ҳайрон қолдирмоқда.

Бизга маълум бўлишича, украиналик автомобиль ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси ўзбек автомобиллари Украина автомобиль саноатига зарар етказаётгани бўйича шикояти асосида текширувни ўтказишга қарор қилган. Мақсад Ўзбекистон товарлари импортига чеклов қўйиш бўлса, нима учун Украина товарларига нисбатан Ўзбекистонда ҳам бунинг аксини қилиш мумкин эмас? Нима учун буни ўйлаб кўриш керак эмас?

Ўзбекистонга охирги уч йилда Украинадан 642 миллион долларлик маҳсулотлар импорт қилинган бўлса, биздан уларга 169 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинган холос. Ундан ташқари Украина товарларидан 142 миллиард сўмлик божхона тўловлари ундирилиб, 510 миллиард сўмлик имтиёз қўлланган. Айни вақтда Ўзбекистонда ҳам Украина маҳсулотлари импорти ўрнини босувчи шу жумладан, кондитер, ёғ-мой, дори воситалари, шакар каби маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар етарли даражада. Бироқ шундай бўлса-да, импорт сифатида бизнинг бозоримизга кириб келаётган бундай маҳсулотларни чеклаш бўйича қандайдир махсус текширувлар уюштирилаётгани йўқ-ку. Бундай қарама қарши чекловлар ортидан кимга қандай зарар бўлиши мумкинлигини билиш учун иқтисодчи бўлиш шарт эмас.

Миллий бозорни ҳимоя қилиш биз учун ҳам муҳим масала. Бироқ биз биринчи навбатда, иқтисодий фойдадан кўра ўзаро дўстлик ва ҳурматга путур етмаслигини истаймиз. Шу боис, Украиналик дўстларимиз, ҳамкасб депутатларимиз узоқ йиллардан буён мавжуд илиқ муносабатлар, халқларимиз дўстлиги ва қулайлигига путур етказмайдиган қадамлар қўйиш ҳақида соғлом фикрли қарор қабул қилишларига умид қиламиз. Дўстларимизнинг бизга қилаётган муносабат ва чораларига қарши чора кўришга доим тайёрлигимизни керак бўлса ҳукуматимиз бу бўйича зарур чораларни кўриб қўйишлари кераклигини билдирмоқчимиз.

Расул КУШЕРБАЕВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси


Кўришлар сони: 147

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.11.2018
ЕХҲТ парламент ассамблеяси делегацияси билан учрашув

Бугун Ўзбекистон ташқи сиёсат борасида яқин ва узоқ давлатлар қатори халқаро ташкилотлар билан ҳам...

20.11.2018
Ўзбекистон парламент делегацияси Тожикистонда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилигидаги...

20.11.2018
Конституция – бахтимиз қомуси

Конституция қомусий ҳужжат сифатида давлатнинг асосий қонуни ҳисобланади. У давлат тузилиши, унинг...

Тадбирлар тақвими