Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлиги янада ошади

Мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлиги янада ошади

Куни кеча давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилда Давлат бюджетининг кутилаётган ижроси, 2019 йилга мўлжалланган макроиқтисодий кўрсаткичлар, бюджет-солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоизки, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида 2018 йилнинг ўтган даврида мақсадли иқтисодий тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, тадбиркорлик субъектларига қулай бизнес шароитини яратиш мақсадида уларнинг молия-хўжалик фаолиятига боғлиқ бўлмаган режали текширишларга барҳам берилди. Шунингдек, тадбиркорларга фаолияти бўйича тегишли лицензия ва рухсат бериш тартиби ўзгартирилиб, лицензия бериш муддати қисқартирилди. Ички бозорни сифатли истеъмол товарлари билан таъминлаш мақсадида божхона-тариф бошқарув тизими такомиллаштирилиб, 6200 турдаги товарлар бўйича импорт божига ноль ставка ўрнатилди ва 8 мингдан ортиқ турдаги товарлар бўйича божхона божлари ва акцизлар 2 мартагача камайтирилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, 2018 йилда республикамизнинг халқаро суверен рейтингини олиш ва мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш мақсадида Standart and Poor`s, Moody`s, JP Morgan and Chase каби бир қатор халқаро молиявий институтлар ва рейтинг агентликлари билан хамкорликни мустаҳкамлаш бўйича тизимли ишлар бошланди.

Ҳудудларда маҳаллий бюджет даромадлар базасини кенгайтириш, қўшимча даромад манбаларини аниқлаш ва топиш бўйича олиб борилган ишлар натижасида 2018 йил якуни бўйича маҳаллий бюджетлар ихтиёрида 5,5 триллион сўм ёки ўтган йилдагига нисбатан 6 баробар кўп маблағ қолиши кутилмоқда. Албатта, ушбу маблағлар ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ободонлаштириш, кам таъминланган аҳолини қўллаб-қувватлаш, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасида ҳокимликларнинг имкониятини сезиларли даражада кенгайтиради.

Республикамизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида яратилган 20 та эркин иқтисодий зонада умумий қиймати салкам 1,7 миллиард АҚШ доллари бўлган 281 та инвестициявий лойиҳа амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳаларнинг ишга тушиши билан 2018 йилда 25 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилиши кутиляпти.

Шунингдек, 2019 йилда бюджет даромадларнинг изчил ошиши, солиқ тизимида жорий этиладиган тарихий ўзгаришлар натижасида аҳоли ҳамда тадбиркорлик соҳасига катта енгилликлар яратилиши режалаштирилган. Жумладан, юридик шахслар мол-мулк солиғи 5 фоиздан 2 фоизгача, фойда солиғи 14 фоиздан 12 фоизгача, кичик бизнес субъетлари ягона солиғи 5 фоиздан 4 фоизгача камайтирилиши натижасида тадбиркорлар ихтиёрида 2 триллион сўм маблағ қолади. Жисмоний шахслар учун даромад солиғининг энг юқори ставкаси 22 фоиздан 12 фоизгача, ягона ижтимоий тўлови 25 фоиздан 15 фоизгча туширилиши, фуқароларнинг 8 фоизлик суғурта бадали бекор қилиниши натижасида аҳоли даромадлари умумий ҳисобда 6,5 фоиз ошади. Тушумдан олинадиган мажбурий ажратмалар бекор қилиш натижасида эса корхоналар ҳисобида қўшимча 5,2 триллион сўм даромад қолади.

Хулоса қилиб айтганда, жорий йил бюджети ва келгуси йилга мўлжалланган молиявий ҳужжат тадбиркорлик субъектлари, энг муҳими, халқимиз манфаатларидан келиб чиқиб тайёрлангани юртимизда бизнес муҳитини янада яхшилаш, инвестиция жозибадорлигини оширишга хизмат қилади.

 

Саҳобиддин АРЗИҚУЛОВ,

МуродуллаТУРСУНОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутатлари


Кўришлар сони: 299

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.11.2018
ЕХҲТ парламент ассамблеяси делегацияси билан учрашув

Бугун Ўзбекистон ташқи сиёсат борасида яқин ва узоқ давлатлар қатори халқаро ташкилотлар билан ҳам...

20.11.2018
Ўзбекистон парламент делегацияси Тожикистонда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилигидаги...

20.11.2018
Конституция – бахтимиз қомуси

Конституция қомусий ҳужжат сифатида давлатнинг асосий қонуни ҳисобланади. У давлат тузилиши, унинг...

Тадбирлар тақвими