Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Мақсуд ҚУРБОНБОЕВ: Шифокорлар ойлиги 26,5 фоизга, ўқитувчиларники 1,5 баробарга оширилиши кутилмоқда

Мақсуд ҚУРБОНБОЕВ: Шифокорлар ойлиги 26,5 фоизга, ўқитувчиларники  1,5 баробарга оширилиши кутилмоқда

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўтиб бораётган 2018 йилда биринчи марта бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлик иш ҳақини инфляция даражасидан кам бўлмаган миқдорда ошириш юзасидан топшириқ берган эди.

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 30 октябрь куни жорй йилда Давлат бюджетининг кутилаётган ижроси, 2019 йилга мўлжалланган макроиқтисодий кўрсаткичлар, бюджет-солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари муҳокамасига бағишланган йиғилишида келаси йилда ҳам бюджет ташкилотларида ишловчи ходимларнинг ойлик иш ҳақи, пенсия ва нафақаларини инфляция даражасидан кам бўлмаган миқдорда ошириш кераклигини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, тиббиёт ходимларининг ойлигини 26,5 фоизга, олий таълим ва фан муассасалари ходимлари иш ҳақини 1,5 баробарга ошириш зарурлигини қайд этди.

Бундан ташқари, аҳолининг даромадларини ошириш мақсадида иш ҳақидан олинадиган даромад солиғи шкаласининг 3 банддан бир бандга, яъни, 22 фоиздан 12 фоизга пасайтирилиши ёки 2019 йилда ойлик ва унга тенглаштирилган тўловларнинг давлат бюджети харажатидаги улушини
49 фоиздан 54 фоизга ошириш режалаштирилаётгани ҳам диққатга молик.

Бу каби ўзгаришлар мамлакатимизда ижтимоий соҳани жадал ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини янада оширишга хизмат қилади, деб ўйлайман.

 

Мақсуд ҚУРБОНБОЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати



Кўришлар сони: 800

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.01.2019
Мурожаатномада белгиланган устувор вазифалар ижроси — муҳокама марказида

Олий Мажлис қошида Давлат бюджети бошқармасининг ташкил қилиниши бюджет ижросини парламент томонидан...

18.01.2019
Қўмита табиий ва суюлтирилган газдан оқилона фойдаланилиши юзасидан мониторинг ўтказди

2019 йил 18 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш...

18.01.2019
Парламент ҳузуридаги Давлат бюджети бошқармаси қандай бўлиши керак?

2019 йил 18 январь куни Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси йиғилиши бўлиб...

Тадбирлар тақвими