Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ҳамкорлик алоқаларида янги саҳифа

Ҳамкорлик алоқаларида янги саҳифа

Ҳиндистон — бой тарихий цивилизация ва маданиятга эга мамлакатлардан бири.

Бугунги кунда Ўзбекистон ушбу давлат билан ҳамкорликни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Ҳиндистон билан муносабатларимизни ўзаро ишонч, ҳурмат ва манфаатга таянган алоқаларнинг ёрқин намунаси сифатида кўрсатиш мумкин.

Икки томонлама ва кўп томонлама алоқаларимиздаги прагматик, ўзаро манфаатларни ҳурмат қилиш принципи шубҳасиз минтақада тинчлик ва барқарор иқтисодий ривожланиш омилларидан бири бўлиб хизмат қилмоқда.

Юртимизда Ҳиндистон билан ҳамкорликда бир қанча йирик лойиҳалар амалга оширилиб келинмоқда.

Улкан иқтисодий салоҳиятна эга, саноати ривожланган ушбу мамлакат ялпи ички маҳсулот ҳажми бўйича дунёда олтинчи ўринда туради. Юқори технологиялар, инновациялар, дастурлаш, соғлиқни сақлаш, хизмат кўрсатиш соҳалари ривожига катта эътибор қаратаётган мамлакатимиз учун Ҳиндистон тажрибаси ва технологиялари муҳим аҳамият касб этади. Савдо-иқтисодий ҳамкорлик мамлакатларимиз муносабатларининг асосий йўналишларидан биридир. Ҳиндистон учун ҳам изчил ривожланаётган, сармоядорларни қўллаб-қувватлаётган Ўзбекистон истиқболли ҳамкор ҳисобланади.

Бугунги кунда мамлакатимизда Ҳиндистон сармояси иштирокида 145 корхона фаолият юритмоқда. Уларнинг 58 таси тўлиқ хориж капитали эвазига ташкил этилган. 2018 йилнинг биринчи чорагида Ҳиндистон сармояси иштирокида 9 та корхона ташкил этилгани ҳинд ишбилармонларининг мамлакатимизда фаоллиги ошаётганидан далолатдир.

Куни кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга амалга оширган ташрифи мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқди.

Президентимизнинг икки кунлик ташрифи давомида муҳим аҳамиятга эга 20 та шартнома имзоланди. Учрашувларда Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, инвестициявий, инновация, транспорт, энергетика, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилди. Президентимиз ташрифи арафасида ўтказилган икки мамлакат мутасадди вазирлик ва идоралари ҳамда ишбилармон доираларининг қўшма бизнес форумида умумий қиймати 3 миллиард доллардан зиёд бўлган сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

Таъкидлаш жоизки, учрашувлар чоғида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳиндистон Республикаси Бош вазирининг Қўшма баёноти қабул қилинди.

Шу билан бирга, дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод этиш, туризм, қишлоқ хўжалиги, фан-техника ва инновациялар, коинотни тадқиқ этиш ва ундан тинчлик мақсадларида фойдаланиш, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш, соғлиқни сақлаш ва тиббиёт илми соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битимлар имзоланди.

Бундан ташқари, ҳарбий таълим, ҳуқуқ ва адлия, фармацевтика соҳаларидаги муносабатларни ривожлантиришга доир ўзаро англашув меморандумлари имзоланди. Ҳужжатлар орасида Ўзбекистон — Ҳиндистон ишбилармонлик кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги битим, шунингдек, Андижон вилояти билан Ҳиндистоннинг Гужарат штати, Самарқанд ва Агра шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик ва шерикликни йўлга қўйиш, Андижон шаҳрида Эркин фармацевтика зонасини ташкил этиш тўғрисидаги англашув меморандумлари алоҳида аҳамиятга эга.

Албатта, мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар истиқболи ўзаро ишонч, яқин ҳамкорлик, қалин дўстлик ҳамда борди-келдиларнинг узвийлигига кўп жиҳатдан боғлиқ. Шу маънода, узоқ ўтмишдан бугунгача давом этиб келаётган алоқаларимиз Президентимизнинг ҳинд диёрига ушбу ташрифидан кейин янада мунтазамлик касб этиши шубҳасиз. Ташрифи давомида эришилган натижалар Ўзбекистон-Ҳиндистон муносабатларида янги саҳифа очиб беради.

Феруза ЭШМАТОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Халқаро ишлар ва парламентлараро

алоқалар қўмитаси раиси ўринбосари


Кўришлар сони: 83

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.10.2018
Янги қўмита қандай ишлаяпти?

Қўмита аъзолари ҳар ойда 10-15 кун давомида жойларда аҳоли билан тўғридан-тўғри, юзма-юз мулоқотлар ...

17.10.2018
Халқ манфаатига мос иш тутилмоқда

Таъкидланганидек, фракция аъзолари қонун ижодкорлиги фаолиятида асосий эътиборни айнан аҳолини қийнаётган...

17.10.2018
Фракция аъзолари юборган 33 депутатлик сўровининг тақдири не бўлди?

Қайд этилганидек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан 19 та қонун лойиҳаси қонун...

Тадбирлар тақвими