Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Шуҳрат ТУРСУНБОЕВ: ДТМ фаолиятида жамоатчилик назорати кучайтирилади

Шуҳрат ТУРСУНБОЕВ: ДТМ фаолиятида жамоатчилик назорати кучайтирилади

Кейинги йилларда мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, уларнинг эркин фаолияти кафолатларини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Давлат органларининг фуқаролар билан яқин ҳамкорлигини йўлга қўйиш, уларнинг очиқ, шаффоф ва ошкора фаолият кўрсатишини таъминлаш, давлат органлари фаолияти устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатишнинг ҳуқуқий асослари яратилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Қонунининг қабул қилиниши давлат органлари ва муассасалари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишда муҳим омил бўлмоқда. Айниқса, халқ билан мулоқотни таъминлашнинг энг самарали воситаси — Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналари фаолияти йўлга қўйилгани бу борада янги босқични бошлаб берди. Президентимизнинг 2018 йил 4 июлдаги “Давлат органлари ҳузурида жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилингани ҳам давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини самарали юритиш имконини бермоқда.

Айни пайтда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ҳам ўз фаолиятини ана шундай ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда тубдан ўзгартирмоқда.

Шу кунларда Давлат тест марказида 13 кишидан иборат Жамоатчилик Кенгаши ташкил этилди.

Унинг биринчи ташкилий йиғилишида Кенгаш аъзолари, раиси, унинг ўринбосари сайланди. Кенгашнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари ҳал этилди. Кенгаш фаолияти юзасидан Низом ва Чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Жаоматчилик Кенгашининг тузилиши Президентимизнинг номи юқорида тилга олинган қарорга мувофиқ ташкил этилган бўлиб, унга кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиклари, етук олимлар, фуқаролик жамияти институтлари, ўзини ўзи бошқариш органлари, тадбиркорлик субъектлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари аъзоликка сайланди.

Ташкилий йиғилишда жамоатчилик назоратининг муҳим вазифалари белгилаб олинди. Унда, биринчи навбатда, белгилаб берилган вазифаларни тўлақонли рўёбга чиқариш, хусусан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш масалаларига масъулиятни ошириш, Давлат тест маркази, Жамоатчилик кенгаши ва халқ ўртасида "мулоқот майдони"ни шакллантириш, марказ фаолиятида соғлом ишчанлик муҳитини ва қонунийликни таъминлашга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқиш, ходимларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, марказ фаолиятини янги босқичга олиб чиқишда фуқаролар иштирокини таъминлаш масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, Давлат тест марказининг ўтган даврдаги фаолияти таҳлил қилинди. Жамоатчилик Кенгашининг тизимда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, ДТМ ва жамият ўртасида таъсирчан ҳамда самарали мулоқотни йўлга қўйиш, марказ фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг мустаҳкам механизмларини ривожлантириш, очиқлиқ ва шаффофликни, фуқаролик жамияти институтлари билан самарали ҳамкорликни таъминлашга қаратилган қарори қабул қилинди.

 

Шуҳрат ТУРСУНБОЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 2407

Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.06.2019
Адлия органлари ва муассасалари фаолиятини депутатлар қандай баҳолади?

Депутатлар томонидан алоҳида таъкидландики, белгиланган талабларга биноан  қонунлар ва бошқа н...

20.06.2019
ШҲТнинг Бишкек саммитида Ўзбекистон илгари сурган ташаббусларни амалга оширишда депутатларнинг иштироки қандай бўлади?

 2019 йил 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида «ШҲТнинг ...

20.06.2019
Миллий ахборот маконида миллий манфаатлар: бугунги ҳолат ва истиқбол

Кундалик ҳаётимизнинг ажралмас қисми бўлган оммавий ахборот воситалари ҳақида сўз борганда Юртбошимизнинг...

Тадбирлар тақвими