Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Одинахон ЖАМОЛДИНОВА: Обрў-эътибор ошган муаллим таълим сифатини ўзгартира олади

Одинахон ЖАМОЛДИНОВА: Обрў-эътибор ошган муаллим  таълим сифатини ўзгартира олади

Кишининг комил инсон бўлиб вояга етиши, жамиятда муносиб ўрнини топишида устоз-муаллимларнинг ўрни беқиёс. Фидойи, жонкуяр муаллимлар билим бериш баробарида инсон қалбига эзгулик уруғларини ҳам қадайди, меҳр-оқибат, одамийлик хислатларини сингдиради. Шу боис ўз иқтидори, маҳорати ва билим салоҳияти билан юқори натижаларга эришган одамларни кўрсак, унга сабоқ берган, тарбиялаган устозига балли деймиз.

Мамлакатимизда ҳар йили 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунининг кенг нишонланиши ҳам ушбу заҳматли касб эгалари меҳнатининг юксак эътирофи, уларга билдирилган чуқур ҳурмат-эҳтиром  ва эътибор намунасидир.

Юртимизда бугун — тараққиётнинг янги босқичида ўқитувчи касбининг ижтимоий мақомини юксалтириш, уларнинг меҳнатини қадрлаш ва қўллаб-қувватлашга давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири сифатида қаралмоқда. Президентимизнинг қатор қарорлари, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар таълим тизимидаги туб ислоҳотларни амалга оширишда, соҳани янада ривожлантиришда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг тегишли Фармон ва қарорларига мувофиқ, ўқитувчиларнинг ойлик-маоши оширилди. Уларнинг меҳнатини рағбатлантириш механизмлари жорий этилди. Жумладан, 20 йиллик муддатга имтиёзли ипотека кредитлари асосида уй-жой  берилиши, автотранспорт воситалари сотиб олиш ва бошқа мақсадлар учун кредитларнинг ажратилиши белгиланди. Шунингдек, халк таълими соҳасида  баркамол авлодни вояга етказишда фидокорона меҳнат қилаётган, ёшларни  ватанпарварлик ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшаётган  халқ таълими тизими ходимларини такдирлаш учун давлат мукофотининг таъсис  этилиши жамиятда ўқитувчи ва ўқитувчилик касбига муносабат ўзгармоқда. Уларнинг мавқеи ошмоқда.

Ўз навбатида, эндиликда педагог-ўқитувчилардан шунга яраша катта масъулият, янада фидойилик кўрсатиб ишлаш орқали таълим сифатига таъсир кўрсатиш кабилар талаб этилиши табиий.   

Шу маънода, ўқитувчилар фаолияти қонунчилик нуқтаи назардан ўрганилганда, бир қатор муаммолар мавжудлиги аниқланди. Ҳозирги кунда ўқитувчининг касбий фаолияти Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги қонунлари ҳамда бошқа бир қатор ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солинади.

Бироқ мазкур ҳужжатларда ўқитувчи мавқеини оширишнинг ҳуқуқий асослари, ижтимоий ҳимоялаш механизмлари, уларнинг профессионал фаолияти кафолатлари белгиланмаган. Ўқитувчи лавозимига номзодларни танлаб олиш ва малакасини ошириш механизмларига доир нормалар мавжуд эмас.

Таълим муассасаларига иш ҳақига мўлжалланган мавжуд маблағлар доирасида мустақил равишда ставкалар, мансаб окладларига табақалаштирилган устама белгилашга ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш ва уни рағбатлантиришнинг турли шаклларини қўллашга ваколат берилган. Аммо мазкур нормалар бугунги кун талаблари жавоб бермайди.

Шу боис, янги таҳрирда тайёрланган ва умумхалқ муҳокамасига қўйилган “Таълим тўғрисида”ги қонун лойиҳасида илк бор педагог кадрларнинг ҳуқуқий мақоми, ҳуқуқ ва эркинликлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгиловчи нормалар киритилиб, таълим муассасаси ходимларини ижтимоий муҳофазалаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Булардан кўзланган муддао аниқ: ўқитувчи ва мураббийларнинг жамиятдаги обрўси, нуфузини янада ошириш. Бу келгусида мамлакатимиз тараққиётида ҳал қилувчи муҳим омил бўлади. Боиси обрўйи, жамиятдаги мақоми, даромади ошган педагоггина таълим-тарбия бобида сифат индикатори бўла олади.

Одинахон ЖАМОЛДИНОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 1087

Депутатлар минбари

Янгиликлар

13.12.2018
Депутатлар соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммоларни ўрганди

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Наримон Умаров бошчилигидаги ишчи гуруҳ...

13.12.2018
Сессияларда ҳудудлардаги аҳвол, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар муҳокама қилинмоқда

2018 йил 13 декабрь куни Cирдарё вилоятининг Янгиер шаҳри ва Сайхунобод тумани ҳокимликларида Олий...

11.12.2018
Депутатларнинг эътирози ва жиддий танқидига учраган қонун лойиҳаси янги ном билан қайта кўриб чиқилди

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг яқинда бўлиб ўтган мажлисида «2019...

Тадбирлар тақвими