Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ойбек ЖУМАЕВ: Дўстона муносабатлар, ишончли ҳамкорлик

Ойбек ЖУМАЕВ: Дўстона муносабатлар, ишончли ҳамкорлик

Бугунги кунда мамлакатимизнинг Ҳаракатлар стратегияси асосида изчил амалга оширилаётган тинчликсевар ташқи сиёсатини жаҳон ҳамжамияти кенг эътироф этмоқда. Боиси, тараққиётнинг янги босқичида ташқи дунё билан очиқ, дўстона ва фаол муносабатларни олиб боришга катта эътибор қаратиляпти.

Буни жорий йилнинг 12-13 сентябрь кунлари Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг Ўзбекистонга расмий ташрифи ва унда эришилган натижалар ҳам яққол тасдиқлайди.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида муҳим ўринларга эга бўлган икки давлат — Ўзбекистон ва Беларусь муносабатлари аввалдан дўстлик ва ўзаро ишончли шериклик асосида изчил ривожланиб, икки ва кўп томонлама асосда мустаҳкам ҳамкорлик алоқалари давом этиб келаётган эди.

Президент Александр Лукашенконинг юртимизга расмий ташрифи мамлакатларимиз ўртасидаги шериклик ва ҳамкорликка асосланган муносабатларимиз ривожида муҳим сиёсий воқеа бўлди.

Таъкидлаш жоизки, Беларусь Республикаси етакчиси Президентимиз билан бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга, мамлакатимизнинг ички ва ташқи сиёсатидаги кенг миқёсли ўзгаришларга юксак баҳо берди.             

Мазкур ташриф давомида ўтказилган турли даражадаги учрашувлар ва имзоланган ҳужжатлар ўзининг маъно-мазмунига кўра, икки томонлама манфаатли ҳамкорликка асосланган дўстона муносабатларнинг ёрқин ифодаси бўлди.

Музокараларда савдо, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, илм-фан ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларининг кенг муҳокама қилингани икки мамлакат вазирлик ва идоралари, ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш учун янги имкониятларни очиб берди.

Ўзбекистонда Беларуснинг етакчи компаниялари иштирокида қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш, энг аввало, янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ишларини рағбатлантириб бориш, машинасозлик, фармацевтика, енгил ва озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, туризм соҳасидаги ҳамкорликни жадаллаштириш масалаларининг атрофлича муҳокама қилингани ташрифнинг амалий аҳамиятини янада оширди.

Ўзбекистон – Беларусь ҳамкорлигининг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш мақсадида мамлакатларимиз ҳукуматлари, вазирлик ва идоралар ўртасида иқтисодиёт, савдо-саноат, транспорт, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, олий таълим, маданият ва бошқа соҳаларга доир 19 та ҳужжатнинг имзолангани ўзаро манфаатли ҳамкорлигимизни янада кенгайтириш имконини берди. Ушбу ҳужжатлар орасида 2019-2023 йилларда ижтимоий-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро шартнома ва уни амалга ошириш дастури алоҳида аҳамиятга эга.

Беларусь Республикаси Президентининг мамлакатимизга расмий ташрифи доирасида ташкил этилган Ўзбекистон – Беларусь ишбилармонлари ва ҳудудлараро ҳамкорлик форумида ўтказилган мулоқотлар ҳамда эришилган келишувлар натижасида умумий қиймати 230 миллион доллардан ортиқ бўлган шартнома ва битимларнинг имзоланиши икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг амалий натижаси бўлди.

Энг муҳими, Ўзбекистон ва Беларусь халқларининг дўстлиги ҳамда мақсад ва интилишларининг яқинлиги ўзаро манфаатли муносабатларни янада ривожлантириш, мамлакатларимизнинг халқаро майдонда бир-бирини қўллаб–қувватлашига мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади.

Ишончимиз комилки, Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида ўтказилган амалий мулоқотлар ва имзоланган битимлар мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро дўстлик, мустаҳкам ҳамкорликка асосланган муносабатларимизни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариб, иқтисодиётимизни барқарор ривожланишига ҳамда халқларимизнинг фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади.

 

Ойбек ЖУМАЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

                                        Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси


Кўришлар сони: 584

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.11.2018
ЎзЛиДеП фракцияси таклифлари 2019 йилги Бюджетномада акс этди

Мисол учун, 2018 йилда 9,6 трлн. сўм маблағ мазкур тизимга йўналтирилди. Бу эса 2017 йилга нисбатан...

17.11.2018
Депутатлар Давлат бюджетининг 2018 йил 9 ойидаги ижросини муҳокама қилдилар

2018 йилнинг тўққиз ойида Давлат бюджетидан илм-фанни ривожлантиришга молиялаштирилган 213,3 млрд. сўм...

17.11.2018
2019 йил Бюджетномаси депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилинди

Мажлисда қайд этилганидек, 2019 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши кейинги йилларда унинг ижобий...

Тадбирлар тақвими