Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Қаҳрамон ЭРГАШЕВ: Ватан равнақи йўлида хизмат қилиш – олий саодат

Қаҳрамон ЭРГАШЕВ: Ватан равнақи йўлида хизмат қилиш – олий саодат

Ватанимиз истиқлолининг 27 йиллик шодиёналари кўтанинки кайфиятда, ҳар қачонгидан ўзгача нишонланди. Бошқа йиллардагидан фарқли ўлароқ, халқимиз кетма-кет беш кун мобайнида байрам шукуҳидан завқланиб, оиласи билан биргаликда дам олиб, ҳордиқ чиқарди. Бу барчада миннатдорлик туйғусини уйғотди.

Ахир энг буюк, энг азиз байрамимиз – Мустақиллик куни халқимизга инсондай яшаш, тинчлик-осойишталикдек буюк неъматдан баҳра олиб ҳаёт кечириш, фарзандларининг ўйин-кулгусини кўришдек бахтга тамал тоши қўйилган кун. Шу сабаб биз ҳар йили ушбу санани кўтаринки кайфиятда кутиб оламиз.

Айни пайтда мамлакатимзда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг миқёсли, шиддатли ислоҳотлар мустақиллигимизни янада мустаҳкамлаш, Ватанимизни обод диёрга айлантириш, энг муҳими, одамларни рози қилишга, халқимизнинг фаровон турмушини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Юртбошимизнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқини эшитиб, унда келтирилган рақам ва натижаларни тинглаб, тўлқинланиб ўтирдик. Йўқ, бу шунчаки рақамлар эмас эди. Дунёдаги энг қашшоқ давлатларда ҳам муайян иқтисодий кўрсаткичларга эришилади. У рақамлар одамларнинг қорнини оч қолдирмасликка асос бўлар, аммо тафаккурини, онгу шуурини ўзгартиришга қодир бўлолмаслиги мумкин.

Шу маънода, давлатимиз раҳбарининг нутқида келтирилган рақам ва саналган ютуқлардан ташқари, энг аҳамиятли бир ўзгариш ҳақидаги фикри эътиборимни тортди: яъни, бугунги кунда халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қила бошлагани учун ҳам одамларнинг фикри, дунёқараши ўзгармоқда. Эл-юртимиз ўз кучи ва имкониятларига, эртанги кунга ишонч билан қарамоқда. 

Халқ билан бевосита мулоқот олиб бориш, унинг дарду ташвишлари билан яшаш, эл-юртимизни рози қилиш – Президентимиз таъбири билан айтганда бу вақтинчалик кампания эмас. Бу – халқимизнинг фаровон ҳаётини, юртимиз равнақини таъминлашга қаратилган узоқ муддатли стратегия.

Давлатимиз раҳбари нутқини мушоҳада қилар эканмиз, Ватанимиз тараққиётининг янги босқичида юз берган ўзгаришлар, амалга оширилган ислоҳотлар кўз олдимдан бирма-бир ўта бошлади. Юртимизда фаровонликнинг муҳим омиллари бўлмиш фаол инвестиция сиёсати юритилмоқда. Солиқ тизими тубдан ислоҳ қилиниб, тадбиркорлик ва хусусий мулкни ривожлантириш, ишбилармонликни қўллаб-қувватлаш, барча соҳа ва тармоқларда инновация, илм-фан ютуқлари, янгича ва ижодий ёндашувларни жорий этишга алоҳида эътибор берилмоқда. Янгидан-янги замонавий корхоналар барпо қилинаётир. Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларнинг ўзи жилд-жилд роман бўлгулик. Соҳада замонавий, истиқболли тармоқларга асос солиш, кластер тизимини йўлга қўйиш, фермер хўжаликларининг натижадорлигини кучайтириш бўйича амалий ишлар ўзининг самарасини беряпти.

Улкан саъй-ҳаракатлар натижасида қўлга киритилган бу каби натижалар эса, ўз навбатида, юртимизда макроиқтисодий барқарорликни таъминланлаш ҳамда аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини юксалтиришга хизмат қилмоқда.

Юртбошимиз ўз нутқида халқимизнинг розилиги – бизнинг, биринчи навбатда, Президент сифатида ўзининг, барча бўғиндаги раҳбар ва мутасаддилар, депутат ва сенаторлар, бутун давлат идораларининг фаолиятига берилган энг олий ва энг адолатли баҳо эканини айтгани бежиз эмас. Зеро, агар халқимиз биздан рози бўлса, Яратган ҳам албатта рози бўлади, бу ҳақиқатни ҳеч ким ҳеч қачон унутмаслиги зарур.

Дарҳақиқат, ўтмишда ҳам ўз халқи билан ҳисоблашган, кенгашган, ҳолидан хабар олган раҳнамолар улуғликка етишгани, одиллик билан давлатни идора этганидан яхши хабардормиз. Шу маънода, Президентимизнинг мазкур сўзларини барчамиз ҳалол меҳнатимиз билан, сидқидилдан хизмат қилиб, элимизнинг олқишини олишга чақириқ, деб қабул қилдик. Бу чақириқ эса, фаолиятимизнинг муҳим мезони бўлиб қолажак.

 

Қаҳрамон ЭРГАШЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 2007

Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.04.2019
Гулистонда энг замонавий, намунали поликлиника қуриладиган бўлди

Депутатларнинг Гулистон шаҳридаги ўрганишлари жараёнида тиббиёт муассасаларининг дислокацияси нотўғри...

19.04.2019
Жанубий Корея Республикаси Президенти парламент аъзолари олдида нутқ сўзлади

Корея Республикаси Президенти Мун Чже Ин Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида 2019 йил 19 апрель...

18.04.2019
Ҳудудларда соғлиқни сақлаш тизими соҳасида биттадан намунали туман бўлади

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари бошчилигида тегишли соҳа вакилларидан ...

Тадбирлар тақвими