Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ўрол ҲАЙИТОВ: Асл санъат мақомни ўрганишдан бошланади

Ўрол ҲАЙИТОВ: Асл санъат мақомни ўрганишдан бошланади

Мумтоз мусиқа ижодиётининг мақом жанри биз учун бебаҳо бадиий қомус сифатида асрлар, неча юз йиллар давомида халқимиз руҳиятини, орзу-умидлари, дарду армонларини, эзгу интилишларини юксак пардаларда ифодалаб келмоқда.

Юртимиз тараққиётининг янги босқичида ислоҳотларнинг устувор йўналишлари белгиланиб, барча соҳаларда ўз ечимини кутиб турган муаммолар изчиллик билан ҳал этилиб борилаётган бир вақтда давлатимиз раҳбари мақом санъатимизни асраб-авайлаш, чуқур ўрганиш, унинг нозик сир-асрорларини тарғиб этиш, ўзига хос ижро мактаблари ҳамда анъаналарни равнақ топтириш, нуфузини халқаро миқёсда оширишни бугунги куннинг кечиктириб бўлмайдиган вазифалари қаторига олиб чиқди.

Бу борада Президентимизнинг 2017 йил 17 ноябрда қабул қилган “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори соҳада муҳим қадам бўлди.

Мазкур қарорнинг узвий давоми бўлган, шу йил 6 апрелда қабул қилинган “Халқаро мақом санъати анжуманини ўтказиш тўғрисида”ги қарорга асосан, эндиликда ҳар икки йилда бир марта Шаҳрисабз шаҳрида Халқаро мақом санъати анжуманини ўтказиш белгиланди. Куни кеча мазкур йирик анжуманнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Президентимиз Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.  

Юртбошимиз нутқида мақом санъатининг беқиёс жозибаси, унинг асрларга тенгдош мазмун-моҳияти, аҳоли, хусусан, ёш авлодни тарбиялашдаги муҳим аҳамияти яққол ифодалаб берилди, десак муболаға бўлмайди.

Нутқда таъкидланган масалалар биз ЎзМТДП фаоллари учун сайловолди вазифаларимизда белгиланган мақсадларнинг ҳамоҳанг ифодаси экани билан ҳам янада аҳамиятлидир. Зеро, халқимизнинг маънавий иродасини мустаҳкамлаш, катта марралар сари илҳомлантириш, ёш авлодни эзгу қадриятлар асосида тарбиялашда ўзбек миллий мақом санъати муҳим ўрин тутади.

Анжумандаги нутқида давлатимиз раҳбари Самарқанд вилоятининг Мўминобод қишлоғидан топилган 3 минг йиллик най чолғуси, Термиз яқинидаги Айритом археологик ёдгорлигида акс этган созандалар тасвири ва бошқа кўплаб мисоллар миллий мусиқа санъатимиз, ҳеч шубҳасиз, бой ва қадимий тарихга эга эканидан далолат бериши ҳақида тўхталдилар.

Бу тарих ҳақиқатини англаган, эшитган ҳар бир юртдошимиз, шунингдек, юртимиз меҳмонлари ҳам халқимизнинг беқиёс ижодкорлик қобилиятига таҳсин айтади.

Мана шундай беқиёс маънавий меросимизни тарғиб этиш, ривожлантириш эса ҳар биримиз, айниқса, биз ЎзМТДП фаоллари, партия ташкилотлари ва гуруҳлари аъзоларининг зарур амалий ишига айланмоғи лозим. Хусусан, ЎзМТДП сайловолди Платформасида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон халқининг маданияти ва санъати ютуқларини халқаро майдонда кенг миқёсда тарғиб этиш мақсадида юртимизда яшаб ижод этган ва фаолият юритаётган мақом санъати намояндалари ижоди ҳамда фаолияти ҳақида бақувват асарларни яратиш, уларни дунё жамоатчилиги диққат-эътиборига етказиш ҳам жуда катта, муҳим амалий ишлардан бири бўлиб хизмат қилади.

Зеро, Президентимиз таъбири билан айтганда, агар биз асл, ҳақиқий санъатни билмоқчи, ўрганмоқчи бўлсак, аввало, мумтоз мақом санъатини билишимиз, ўрганишимиз керак. Агар биз санъатни, маданиятни кўтармоқчи бўлсак, аввало, мумтоз мақом санъатини кўтаришимиз лозим.

 

Ўрол ҲАЙИТОВ,

«Миллий тикланиш» ДП фракция аъзоси,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 449

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.11.2018
ЎзЛиДеП фракцияси таклифлари 2019 йилги Бюджетномада акс этди

Мисол учун, 2018 йилда 9,6 трлн. сўм маблағ мазкур тизимга йўналтирилди. Бу эса 2017 йилга нисбатан...

17.11.2018
Депутатлар Давлат бюджетининг 2018 йил 9 ойидаги ижросини муҳокама қилдилар

2018 йилнинг тўққиз ойида Давлат бюджетидан илм-фанни ривожлантиришга молиялаштирилган 213,3 млрд. сўм...

17.11.2018
2019 йил Бюджетномаси депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилинди

Мажлисда қайд этилганидек, 2019 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши кейинги йилларда унинг ижобий...

Тадбирлар тақвими