Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Акмал УМАРАЛИЕВ: Мустақиллик бахти ва сурури

Акмал УМАРАЛИЕВ: Мустақиллик бахти ва сурури

Бугун юртимизнинг ҳар бир гўшасида, ҳар бир меҳнат жамоасида энг улуғ, энг азиз айём – Mустақиллигимизнинг 27 йиллик байрами кенг нишонланмоқда. Юртдошларимиз истиқлол берган бахт-саодат суруридан баҳра олмоқда.

Айниқса, кейинги даврда гўзал Ватанимиз – Ўзбекистон миллий тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйди. Юртимиздаги барча соҳа ва тармоқларда шиддатли демократик янгиланишлар амалга оширилмоқда. Натижада бугунги кунда биз учун бебаҳо неъмат бўлган мустақилликнинг қадр-қиммати ва аҳамияти янада ортиб бормоқда.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 28 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” қарори асосида “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори бу йилги байрамнинг аосий ғояси этиб белгиланди. Бу даъватнинг туб моҳиятида мустақилликнинг нақадар улуғ неъмат эканлиги, шу улуғ ва муқаддас Ватанда ўтаётган тинч-осуда ҳаётимиз, фаровон турмушимизнинг қадрига етиш, уни асраб-авайлашдек, улуғ ғоя ва мақсад мужассамдир.

Шукрки, халқимизнинг бунёдкорлик руҳи билан яшаётган ҳар бир куни саодатманд янгиликлар билан ўтмоқда. Ҳар бир соҳа бўйича истиқболли лойиҳалар, дастурлар, “йўл хариталари” амалда татбиқ этилмоқда.

Биргина миллий иқтисодиёт тизимини оладаиган бўлсак, жойларда юқори технологияларга асосланган янги корхоналар ташкил этилиб, минглаб янги иш ўринлари яратилмоқда. Ўзбекистон саноати тез сураътлар билан ривожланиб бораётган, аолининг турмуш даражаси тизимли равишда ошаётган, том маънодаги обод ва фаровон мамлакатга айланмоқда.

Ҳозирги кунда юртимизнинг ҳар бир ҳудудида жадал суръатларда қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан, кўп қаватли иморатлар, замонавий типдаги янги уйлар, кўприклар, автомобиль ва темир йўллар, ижтимоий ва иқтисодий соҳа объектлари қуриш натижасида мамлакатимиз улкан бунёдкорлик майдонига айланди.

Халқимиз қўлга киритаётган юксак натижаларнинг асосий омили, аввало, юртимиздаги тинчлик ва хотиржамликдир. Бунда, албатта, халқимизнинг фидокорона меҳнати, одамларимизнинг дунёқараши, сиёсий онги, ҳуқуқий маданияти, ижтимоий фаоллиги тобора ортиб бораётгани алоҳида аҳамият касб этади.

Шундай экан, бугун олдимизда турган асосий вазифалардан бири мустақиллигимизни асраб авайлаш, уни мустаҳкамлаш, дунёда Ўзбекистоннинг ортиб бораётган обрўсини янада юксалтиришга бор куч ва ғайратимизни сафарбар этишдир. Бу борадаги ишлар самарасини кучайтиришда партиямиз фаоллари ва депутатлар ҳам Президентимиз қарорида белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳиятини партиямиз электорати ҳамда аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган мамлакатимизни 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури чуқур ўйланган ва кенг қамровли ислоҳотларни ўз ичига оладиган йирик дастур сифатида қабул қилинди. Эътиборлиси, бу ҳуқуқий ҳужжатда ҳеч бир соҳа эътибордан четда қолгани йўқ ва у халқимиз томонида жуда катта қизиқиш билан қарши олинди ва эътироф этилмоқда.

Президентимизнинг ҳудудларга ташрифлари давомида ташаббус қилинаётган йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, республика миқиёсида амалга оширилаётган “Обод қишлоқ”, «Обод маҳалла», “Ҳар бир оила – тадбиркор” ва “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастурларининг амалга оширилиши жараёнида жуда катта бунёдкорлик ишларига йўл очиб, аҳолининг тадбиркорлик билан шуғулланишига янада қулай имкониятлар яратмоқда.

Ҳаётимизнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган шиддатли янгиланишлардан кўзланган асосий мақсад – аҳоли турмуш фаровонлигини янада ошириш ва шу орқали мамлакатимизни энг ривожланган мамлакатлар қаторига олиб чиқишдан иборат. Бу, ўз навбатида, қайси соҳада меҳнат қилмасин, барча юртдошларимиздан фидойилик, Ватан тақдирига даҳлдорилик, фарзандлик муҳаббати билан яшашни, ана шундай муқаддас маслак йўлида янада бирлашишни талаб этади. Мустақиллик йиллaридa қўлгa киритгaн ютуқ ва марраларимиз бу йўлда бaрчaмизгa ғурур ва ифтихор бaғишлaйди.

 

Акмал УМАРАЛИЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси


Кўришлар сони: 1146

Депутатлар минбари

Янгиликлар

09.11.2018
Туризмга доир қонунчилик такомиллаштирилади

2018 йилнинг 8 ойи давомида мамлакатимизга ташриф буюрган хорижий туристлар сони 3,4 млн. нафардан...

08.11.2018
Депутатлар жамият ривожига хизмат қиладиган масалаларни кўриб чиқдилар

Депутатларнинг фикрича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши қишлоқ хўжалигида уруғчиликнинг...

08.11.2018
Хориждаги фуқароларимиз ҳуқуқ ва манфаатлари ишончли муҳофазаланади

Мамлакатимиз ҳаётида жиддий ўзгаришлар юз бераётган, жамиятимизнинг турли жабҳаларида кенг кўламли...

Тадбирлар тақвими