Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Тўлқин ЭШНАЗАРОВ: Уруғчилик соҳасидаги ҳуқуқий муносабатлар такомиллашади

Тўлқин ЭШНАЗАРОВ: Уруғчилик соҳасидаги ҳуқуқий муносабатлар такомиллашади

Мамлакатимизда Президентимиз томонидан қабул қилинган Ҳаракатлар стратегияси доирасида барча соҳалар қатори қишлоқ хўжалигида ҳам тизимли ислоҳотлар изчил амалга ошириб борилмоқда.

Хусусан, экин майдонларини бозор талаблари асосида мақбуллаштириш ва жойлаштириш, республикамизнинг турли табиий иқлимли минтақаларига мосланган янги тезпишар, серҳосил, интенсив навларини кўпайтириш, қишлоқ хўжалигини серҳосил ва юқори сифатли уруғликлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мамлакатимиз ва дунё миқёсидаги қимматли генофондни сақлаб қолиш ҳамда ундан самарали фойдаланиш, жаҳон тажрибаси ютуқларини уруғчилигимиз амалиётига кенгроқ жорий этиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари уруғларини етиштириш, тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш, реализация қилиш ва улардан фойдаланишда уруғчилик соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш масалалари муҳим ўрин тутади.

Бунда, аввало, давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 27 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида уруғчилик тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори соҳага тегишли қонун ҳужжатларини белгилаб берилган вазифа ва чора-тадбирлардан келиб чиқиб, такомиллаштиришни тақозо қилади.

Бугунги кунда ушбу соҳани тубдан такомиллаштириш, сифатли ва рақобатбордош маҳсулотлар уруғларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш, уларни халқаро бозорларда илгари суришнинг ҳуқуқий асосларини кучайтириш юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасида тегишли соҳа олимлари ва мутахассисларидан шаклланган ишчи гуруҳи томонидан 1996 йил қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Уруғчилик тўғрисида”ги қонунига (янги таҳрирда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қабул қилиш юзасидан бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Ушбу қонун лойиҳасида, биринчидан, уруғчилик соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш механизмини такомиллаштириш, уруғлик экспорти учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, халқаро талабларга мувофиқ уруғлик категорияларини аниқлаштириш кўзда тутилган.

Иккинчидан, тегишли давлат бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг уруғчилик соҳасидаги ваколатлари ва мажбуриятлари, уруғчилик тизими ва уни бошқариш, уруғчилик объектлари ва субъектлари ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланади.

Учинчидан эса, ишлаб чиқариш, тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш ва уруғдан фойдаланиш, шунингдек, уруғни қўшимча қайта ишлаш ва уни яроқсиз ҳолга келганда йўқ қилишнинг, янги ҳамда истиқболли навларнинг уруғларини сертификатлаш ва экишга рухсат бериш талабларининг ҳуқуқий асослари таъминланади.

Шунингдек, мазкур қонун лойиҳаси мамлакатимизга сифатсиз, экишга яроқсиз ва касалланган уруғларнинг кириб келишининг олдини олишга қаратилган нормалар билан ҳам бойитилган.

Қонун лойиҳасини тайёрлаш жараёнида лойиҳа Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг веб-сайтида кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Шунингдек, хориж тажрибаси, соҳа мутахассислари ва олимларнинг таклиф ва мулоҳазалари олиниб, ишчи гуруҳи томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилди ҳамда қонун лойиҳаси бойитилди.

Зотан, Ўзбекистон Республикасининг “Уруғчилик тўғрисида”ги қонунига (янги таҳрирда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг қабул қилиниши қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган тизимли ислоҳотларга ҳамоҳанг бўлиб, уруғчиликнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш, соҳага замонавий инновацион лойиҳаларни жорий этиш, уруғлик генофондини сақлаш, уруғлик тайёрлайдиган ва уни қайта ишлайдиган корхоналар тармоғининг самарадорлигини янада ошириш, уруғларни реализация қилиш ва унинг экспорт кўламини кенгайтиришга хизмат қилади.

Тўлқин ЭШНАЗАРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси


Кўришлар сони: 729

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.11.2018
ХДП фракцияси аъзолари Давлат бюджети ижросини қандай баҳолади?

Таъкидланганидек, ҳисобот даврида харажатларнинг ижтимоий йўналтирилгани сақлаб қолинган. Ижтимоий...

15.11.2018
“Адолат” СДП фракцияси Давлат бюджети ижросининг қайси жиҳатидан норози бўлди?

Қайд этилганидек, Соғлиқни сақлаш соҳасига Давлат бюджетидан йўналтирилган маблағлар миқдори ўтган...

14.11.2018
«Миллий тикланиш» ДП фракцияси давлат бош молиявий ҳужжатини муҳокама этди

Қайд этилганидек, 2019 йилга режалаштирилган Давлат бюджетининг  маданият соҳасига харажатлари...

Тадбирлар тақвими