Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Феруза ЭШМАТОВА: 80 мамлакат орасида фақат Ўзбекистон эътироф этилди

Феруза ЭШМАТОВА: 80 мамлакат орасида фақат Ўзбекистон эътироф этилди

Шу йил 24-27 июль кунлари Америка Қўшма Штатларининг Вашингтон шаҳрида диний эркинликларни тарғиб қилиш бўйича ўнлаб мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари иштирокида ўтган халқаро анжуманда Ўзбекистон кўпчилик диққат марказида бўлди.

Эътиборли жиҳати шундаки, 80 дан зиёд мамлакатдан 600 нафарга яқин вакил қатнашган ушбу нуфузли тадбирда кейинги икки йил мобайнида жамиятда диний бағрикенглик муҳитини яратиш, очиқ ва эркин фуқаролик жамиятини қуришдаги жадал ислоҳотлари ҳамда эришган натижалари учун барча давлатлар орасида фақат Ўзбекистоннинг кўрсаткичлари эътироф этилди!

Дарҳақиқат, мамлакатимизда қарор топган тинчлик-осойишталик, миллатларо дўстона муносабатлар, ўз навбатида, диний бағрикенглик конфессиялараро соғлом мулоқот муҳитини яратишда ҳам муҳим омил ҳисобланиб келмоқда. Мустақиллик шарофати билан диний ва миллий қадриятларимиз тўлалигича тикланди, улуғ аждодларимизнинг хотираларига муносиб эҳтиром кўрсатилди, улар қолдирган диний-илмий ва маънавий-маърифий меросни ўрганиш учун имкониятлар яратилди.

Айниқса кейинги йилларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ислом маърифатини кенг тарқатиш бўйича илгари сурилиб, амалга оширилаётган ташаббуслар нафақат халқимиз, балки халқаро жамоатчиликнинг ҳам эътирофига сазовор бўлмоқда. Айниқса, Имом Бухорий номидаги Халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон Ислом академиясининг ташкил этилиши юртимизнинг диний соҳадаги кўп асрлик, бой анъаналарига ҳамоҳанглик ўлароқ, мусулмон ренессанси даврига асос солган улуғ аждодларимиз томонидан яратилган ва бугунги кунда ҳам маърифатли дунёни ҳайратга солиб келаётган илмий меросни ўрганиш, илмий тадқиқот ишлари олиб бориш асносида жамиятимизда диний эркинлик, бағрикенглик тамойилларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида бутун жаҳон жамоатчилигига қарата ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини етказишни энг муҳим вазифа, деб ҳисоблаш зарурлигига даъват этган ҳолда, БМТ Бош Ассамблеясининг "Маърифат ва диний бағрикенглик" деб номланган махсус резолюциясини қабул қилиш таклифи билан чиққан эди. Мазкур ҳужжатнинг асосий мақсади – барчанинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлашга, саводсизлик ва жаҳолатга барҳам беришга кўмаклашишдан иборатдир. Ушбу резолюция бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтириш, диний эркинликни таъминлаш, эътиқод қилувчиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларнинг камситилишига йўл қўймасликка кўмаклашишга қаратилгани билан жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини тортди.

Қисқа муддатда юртимизда диний маърифатга, диний бағрикенгликни амалда таъминлашга қаратилган ислоҳотларнинг бу каби жадал юритилиши, умуман, ушбу йўналишдаги амалий саъй-ҳаракатларимиз нафақат мамлакатимиз ва мусулмон дунёсида, балки жаҳон миқёсида ҳам худди Вашингтон анжуманидаги каби катта қизиқиш ва эътибор уйғотмоқда.

Албатта, бу жараёнда ташқи дунёга очиқ юз билан боқиш, жамиятда фикрлар хилма-хиллигига шароит яратиш, хорижий мамлакатлар билан алоқаларни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шу маънода, жаҳон ҳамжамияти томонидан мамлакатимизнинг тинчликсевар ташқи сиёсати ўзаро ишонч, яхши қўшничилик, ҳамкорлик ва очиқлик тамойиллари асосида изчил амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Ташқи сиёсатда сифат жиҳатидан янги ва салмоқли ишлар қилинганини фахр билан эътироф этиш ўринли. Мамлакатимиз етакчи хорижий давлатлар, аввало, яқин қўшниларимиз билан дўстона муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича аниқ натижаларга эришди. Бўлиб ўтган кўплаб олий даражадаги ташриф ва учрашувлар, қатор долзарб муаммолар ечимини топишга қаратилган янги шартнома ва келишувлар принципиал жиҳатдан янги мазмундаги ҳамкорлик учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилди.

Айнан шу жараёнда парламентимизнинг ҳам роли ошиб бормоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг халқаро алоқалари мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларга мос равишда янги сифат босқичига кўтарилди. Етакчи хорижий давлатларнинг парламентлари ва ҳукуматлари, халқаро ташкилотлар ҳамда чет мамлакатларнинг элчихоналари билан икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик янгича мазмунда амалга оширилиб келмоқда.

Олий Мажлис бир қатор нуфузли халқаро парламентлараро ташкилотлар билан дўстона алоқаларини бир неча йиллик танаффусдан сўнг яна қайта тиклади. Жумладан, дунёдаги энг нуфузли парламент ташкилотларидан бири Парламентлараро иттифоқ, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Парламент Ассамблеясида тенг ҳуқуқли ва тўлақонли аъзоси сифатида ўз яна бошлади. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеяси тадбирларидаги иштироки мунтазамлик касб этаётгани муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ҳеч иккиланмай тан олиш керакки, бу ишларнинг барчаси мамлакатимизнинг халқаро майдондаги салоҳиятини, ўзбек парламентининг имижини кўтарди.

Умуман, мамлакатимизда юритилаётган барча соҳадаги ислоҳотларда — ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий бўладими, ички ва ташқи сиёсатда бўладими — барчасида парламентнинг иштироки янада кучайиши лозим. Айниқса, мамлакатимизда халқимизнинг фаровон турмуш шароити, осойишта ҳаёти, виждон эркинлигини таъминлаш, миллий ва диний қадриятларни эъзозлаш борасида бор куч ва салоҳиятини сафарбар этмоғи керак. Ана шунда миллатлараро ва конфессиялараро бағрикенглик, аҳиллик муҳити янада барқарор бўлаверади. Ўз навбатида, халқимиз билан бирга аҳил-иноқ, елкама-елка туриб яшаётган, шу юрт тараққиёти йўлида меҳнат қилаётган турли миллат ва элатлар, диний конфессиялар вакиллари ҳам эътиқод амалларини доимгидек эркин адо этаверади.

 

Феруза ЭШМАТОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 124

Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.08.2018
Давлат гранти “Учинчи сектор” фаоллигини янада оширади

Давлат грантлари доирасида жамиятда соғлом турмуш тарзи тамойилларини кенг тарғиб этиш, камқонлик в...

18.08.2018
Парламентлараро алоқалар янги босқичга кўтарилади

Мамлакатимизда давлат ташрифи билан бўлиб турган Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон 1...

17.08.2018
Депутатлар аҳолининг соғлом овқатланиши масаласини таҳлилий ўрганмоқда

Мазкур деҳқон бозори ҳудудида жойлашган баъзи умумий овқатланиш шохобчаларида соғлом овқатланишни ...

Тадбирлар тақвими