Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ислом ЗОКИРОВ: Экспорт: асосий муаммо ечилди 19.10.2018
Ислом ЗОКИРОВ: Экспорт: асосий муаммо ечилди

Юртимизда замонавий бозор механизмларини жорий этиш ва қатор товарларни экспорт қилиш тартибини соддалаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, Ҳаракатлар стратегияси доирасида қабул қилинган давлат дастурларида 2017 йилда мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажмини 2 баробар ошириш, жорий йилда эса, уларни экспорт қилишда логистика тизимини ривожлантириш белгилаб қўйилган. Дастурни амалга ошириш бўйича бир қатор қонуности ҳужжатлари қабул қилиниб, ҳаётга татбиқ этилмоқда. 

Саттор РАҲМАТОВ: Тез тиббий ёрдам хизмати  тўлақонли шай ҳолатга келтирилади 18.10.2018
Саттор РАҲМАТОВ: Тез тиббий ёрдам хизмати тўлақонли шай ҳолатга келтирилади

Юртимизда аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш, кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ва самарадорлигини ошириш борасида том маънода янгиланиш ва ривожланиш жараёнлари кечмоқда. Бу, албатта, соғлиқни сақлаш тизимининг шошилинч ва тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятига ҳам тааллуқлидир. Зеро, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳар бир маъруза ва нутқида, учрашувларда халқимизни рози қилиш учун, энг аввало, сифатли тиббий хизматга бўлган талабни қондириш ниҳоятда зарурлигини куюнчаклик билан бот-бот таъкидламоқда.

Мавлуда ХЎЖАЕВА: Аҳоли бандлигини таъминлашда янги имкониятлар 17.10.2018
Мавлуда ХЎЖАЕВА: Аҳоли бандлигини таъминлашда янги имкониятлар

Ўзбекистонда бандлик масаласи давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида ҳам ушбу масалага алоҳида урғу берилди.

Ўрал ҲАИТОВ: Тилимиз барҳаётлиги нимага боғлиқ? 12.10.2018
Ўрал ҲАИТОВ: Тилимиз барҳаётлиги нимага боғлиқ?

Бугунги кунда она тилимиз ҳаётимизнинг барча жабҳасида расмий давлат тили сифатида қўлланилиб келмоқда. Қонун тилимизнинг бой луғатидан, ўзига хос имкониятларидан фойдаланиш, уни асраб-авайлаш, нуфузини ошириш, шу билан бирга, уни илмий асосда ривожлантириш ва янгидан-янги тушунча ва сўзлар билан тўлдириб бориш орқали бойитиш учун ҳам кенг имкониятлар яратди. 

Қодир ЖЎРАЕВ: Европага йўл 12.10.2018
Қодир ЖЎРАЕВ: Европага йўл

Мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 8-9 октябрь кунлари Франция Президенти Эммануэл Макрон таклифига кўра, ушбу мамлакатга амалга оширган расмий ташрифи, шубҳасиз, тарихий аҳамиятга эга. Бу Президентимизнинг ўз лавозимига киришганидан бери Европа қитъасига илк ташрифи ҳисобланади.

Жамшид ПИРМАТОВ: Электрон тизим сайлов шаффофлигини таъминлайди 10.10.2018
Жамшид ПИРМАТОВ: Электрон тизим сайлов шаффофлигини таъминлайди

Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жадал тараққий этиб бораётган ҳозирги даврда барча соҳага ушбу тизимни кенг жорий этиш ҳаётий заруриятга айланган. Бугунги кунда биргина “Электрон ҳукумат” тизими орқали фуқароларга 120 дан ортиқ турдаги давлат хизматлари кўрсатилаётганининг ўзи фикримиз далилидир.

Баҳром ОБИДЖОНОВ: Тарихий алоқаларнинг замонавий янги босқичи 10.10.2018
Баҳром ОБИДЖОНОВ: Тарихий алоқаларнинг замонавий янги босқичи

Қадим ва ҳамиша бетакрор Фаранг диёри ҳақида сўз кетганда, буюк саркарда Наполеон Бонапарт, жаҳон адабиётининг етук намояндалари Александр Дюма, Стендаль, Оноре де Балзак, Антуан де Сент Экзюпери сиймоси кўз ўнгимизда жонланади. Шунингдек, Франция тимсолига айланиб кетган муҳташам Эйфел минораси, ойнаванд Лувр музейи, жаҳон урушларидан сўнг дунё сиёсий ҳаётига оид масалалар ҳал этилган қадимий Версал саройи ҳам дунё жамоатчилигини ҳамиша қизиқтириб келган.

Исломжон ЗОКИРОВ: Коррупция — қонунни менсимасликми? 10.10.2018
Исломжон ЗОКИРОВ: Коррупция — қонунни менсимасликми?

Бугун энг кўп ишлатиладиган сўзларимиздан бири муқаррар “коррупция” бўлса керак. Ижтимоий ҳаётда унинг домига тушиб, оёғи қоқилганлар оз эмас. Айтишларича, қадимги дунёда баъзи қабилаларда муайян мавқега эга бўлиш учун унинг сардорига турли совға-саломлар бериш одатидан коррупциянинг илдизлари бошланган экан. У вақтларда бу амал одатий ҳол деб қабул қилингани табиий. Бироқ орадан ўтган вақт давлатлар ташкил топиши, унинг иши мураккаблашуви ва марказлашуви коррупциянинг юрт ривожига катта тўсиқ эканини кўрсатди.

Зумрад БЕКАТОВА: Жамоат жойларида инсон саломатлигига эътибор кучайтирилади 09.10.2018
Зумрад БЕКАТОВА: Жамоат жойларида инсон саломатлигига эътибор кучайтирилади

Электрон сигареталарга тўхталадиган бўлсак, ўрганишлар ушбу восита ва маҳсулотлар чекишни ташламоқчи бўлганлар учун мутлақо самарасиз бўлиб, саломатлик учун ўта зарарли эканлигини тасдиқлаган. Электрон сигарета чекиш давомида пайдо бўладиган буғли-тутунли аралашма кучли канцероген таъсирга эга, жигар, буйрак, нафас олиш органлари ва иммун тизимига жиддий путур етказади, тери касалликларини келтириб чиқаради.

Феруза ЭШМАТОВА: Ўзбекистон-Франция ҳамкорлиги янада мустаҳкамланмоқда 08.10.2018
Феруза ЭШМАТОВА: Ўзбекистон-Франция ҳамкорлиги янада мустаҳкамланмоқда

Франция узоқ тарихга эга, иқтисодиёти, маданияти, илм-фани ривожланган, икки юз йилдан ортиқ демократик тараққиёт тажрибасига эга мамлакат сифатида эътироф этилади. Йирик индустриал-аграр мамлакат сифатида саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми бўйича дунёда етакчи давлатлардан бири ҳисобланади.

Алишер ҲАМРОЕВ: Қирол буза олмаган шамол тегирмони ёхуд хусусий мулк дахлсизлигининг ноёб рамзи 04.10.2018
Алишер ҲАМРОЕВ: Қирол буза олмаган шамол тегирмони ёхуд хусусий мулк дахлсизлигининг ноёб рамзи

Фридрих тегирмончини ҳузурига келтиришларини буюради. Ҳеч вақт ўтмай, тегирмончи икки соқчи кузатувида қирол ҳузурида ҳозир бўлади. Тегирмончи қиролга эҳтиром билан таъзим бажо келтиради, бироқ икки қўлини ун элайвериб рангини билиб бўлмас ҳолга келган сюртукининг ён чўнтакларига тиқиб, саволли нигоҳ билан қиролга қарайди.    

Ҳамкорлик алоқаларида янги саҳифа 02.10.2018
Ҳамкорлик алоқаларида янги саҳифа

Ҳиндистон — бой тарихий цивилизация ва маданиятга эга мамлакатлардан бири. Бугунги кунда Ўзбекистон ушбу давлат билан ҳамкорликни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Ҳиндистон билан муносабатларимизни ўзаро ишонч, ҳурмат ва манфаатга таянган алоқаларнинг ёрқин намунаси сифатида кўрсатиш мумкин.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.05.2020
Қонун ижроси қай даражада бажарилган?

Айрим ташкилот, муассаса ва корхоналарда фуқаро муҳофазаси бўйича мутахассис лавозимлари жорий этилмаган....

27.05.2020
Қўмиталар Давлат бюджети ижроси юзасидан конструктив таклифлар берди

Ҳозирги кунда дунёнинг деярли барча давлатларига тарқалган коронавирус пандемияси халқаро интеграциянинг...

27.05.2020
Парламентлараро иттифоқ Ўзбекистон парламентининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги фаолияти ҳақида

Парламентлараро иттифоқнинг расмий сайтида 2020 йил 18 май куни мазкур халқаро ташкилот томонидан...

Тадбирлар тақвими