Cайт ранги: A A


Депутат фикри

30.12.2016
Мавлуда ХЎЖАЕВА: Нуронийлар — эл ардоғида

Мамлакатимизда ёши улуғ инсонларга эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш, ҳурмат-эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, сиҳат-саломатлигини мустаҳкамлаш учун барча зарур шарт-шароит яратилиб, ушбу масала давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Ўтган даврда бу борада амалга оширилган кенг кўламли ишлар кекса авлод вакиллари ўз ҳаётидан мамнун бўлиб умргузаронлик қилаётганларида яққол намоён бўлмоқда.    

30.12.2016
Қаҳрамон ЭРГАШЕВ: Инсон манфаатларини таъминлаш — фаровонликнинг муҳим кафолати

Ҳар қандай мамлакатнинг тараққиёти халқининг фаровон турмуш кечириш даражасининг юксаклиги билан белгиланади. Юртимизда мазкур мезон истиқлолнинг дастлабки йилларидан бошлаб ҳаётимизга изчиллик билан татбиқ этиб келинаётгани, инсон манфаатларини таъминлаш, ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишга олий қадрият сифатида эътибор қаратилганини бугун амалга оширилаётган эзгу ишлар мисолида яққол кўриш мумкин.

26.12.2016
Расул КУШЕРБАЕВ: Замонавий ахборот технологиялари — самарали мулоқот воситаси

Бугун ахборот технологиялари кириб бормаган соҳа қолмади. Қайси бир жабҳани олмайлик қулайлик, ошкоралик ва тезкорлик бобида замонавий ахборот технологиялари янгиланишларнинг муҳим омилига айланиб бораётир.

23.12.2016
Дилором ФАЙЗИЕВА:Хусусий тадбиркорлик манфаатлари устуворлигини таъминлаш

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқида кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, мамлакатимиз иқтисодий қудратини, юртимизда тинчлик ва барқарорлик, ижтимоий тотувликни мустаҳкамлаш, бу соҳа улушини янада ошириш учун қулай шарт-шароит яратиб бериш олдимизда турган асосий вазифалардан бири эканлиги алоҳида таъкидланди.

Абдураҳим ҚУРБОНОВ: Халқ билан мулоқот ва ҳаётий қонунларни қабул қилиш устувор вазифамиздир 22.12.2016
Абдураҳим ҚУРБОНОВ: Халқ билан мулоқот ва ҳаётий қонунларни қабул қилиш устувор вазифамиздир

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдураҳим Қурбонов Ички ишлар вазирлиги “Қўриқлаш” Республика бирлашмаси томонидан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги нутқларида белгилаб берилган устувор вазифалар юзасидан маъруза қилди.

Муҳаррам ДАДАХОДЖАЕВА: Адолат устун бўлган юртда файзу барака бўлади 21.12.2016
Муҳаррам ДАДАХОДЖАЕВА: Адолат устун бўлган юртда файзу барака бўлади

Юртимизда халқ билан мулоқот қилиш, одамлар дарду ташвиши, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжини яқиндан билиш умуммиллий ҳаракатга айланаётгани ниҳоятда қувонарлидир. Табиийки, бу биз, депутатларнинг ҳам энг муҳим вазифаларимиздан ҳисобланади. 

19.12.2016
Феруза ЭШМАТОВА: Халқ билан мулоқот фаолиятимизнинг асосий йўналиши бўлади

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, беқиёс ўзгариш ва янгиланишлар бугун эришаётган ютуқларимизда, улкан бунёдкорлик ишларида яққол намоён бўлаётганини ҳаётий мисоллар орқали кўриш мумкин. Бу нафақат халқимиз, балки бутун дунё ҳамжамияти томонидан ҳам юксак эътироф этилаётир.

16.12.2016
Нодир МУХТОРОВ: Халқ манфаатларига дахлдорлик ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталарининг 14 декабрь куни бўлиб ўтган қўшма мажлисидаги маърузаси аввало, инсон манфаатлари устуворлигини таъминлаш, жамиятда адолатни қарор топтириш, халқ билан изчил ва очиқ мулоқотни янги босқичга кўтариш, аҳолимизни, умуман ҳар бир фуқаронинг фаровонлигини ошириш, уларларнинг давлат ва жамият ишларини бевосита бошқаришда иштирокини янада кенгроқ таъминлаш каби долзарб масалаларга қаратилганлиги билан жуда катта ҳаётий ва амалий аҳамиятга эга бўлди.

Феруза ЭШМАТОВА: Фуқаролар мурожаатларини эшитиш, муаммоларини ҳал этишда фаол иштирок этиш - ҳар биримизнинг бурчимиз 15.12.2016
Феруза ЭШМАТОВА: Фуқаролар мурожаатларини эшитиш, муаммоларини ҳал этишда фаол иштирок этиш - ҳар биримизнинг бурчимиз

Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги  нутқида ҳам таъкидланганидек, сайлов натижалари,  аввало, юртдошларимизнинг Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларга, олиб борилаётган улкан ишларга берган холис ва ҳаққоний баҳоси бўлди.

15.12.2016
Жуманазар Атоджонов: Жамоатчилик назоратининг таъсирчан механизмларини қўллаш зарур

Президентимиз юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш борасида 2017-2021 йилларга мўлжалланган ҳаракат Стратегиясининг асосий устувор йўналишларини белгилаб берар эканлар, ушбу жараёнларда Олий Мажлис депутатларининг олдига ҳам бир қатор вазифаларни қўйдилар.

13.12.2016
Акмал УМАРАЛИЕВ: Халқимиз ишончини оқлаш вақти келди

2017 йилни “Халқ билан мулоқот ва инсон мафаатлари йили” деб эълон қилиниши алоҳида эътиборга моликдир. Шу ўринда, Президентимизнинг парламент олдига, келгусида қабул қилинаётган қонунларда халқ фикри ва истагини акс эттириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига хизмат қиладиган, олиб борилаётган ислоҳотларга самара берадиган қонунлар ишлаб чиқиш, парламент сўрови, тегишли давлат идоралари раҳбарлари ахборотларини эшитиш каби ваколатлардан кенг фойдаланиш ҳақидаги фикрлари алоҳида аҳамиятга эга.

Парламент ва сиёсий партиялар халқ билан янада яқин бўлади 09.12.2016
Парламент ва сиёсий партиялар халқ билан янада яқин бўлади

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда нутқ сўзлаган мамлакатимизнинг янги сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев бевосита мамлакатимиз тараққиётининг навбатдаги босқичи учун муҳим бўлган масалаларга алоҳида эътибор қаратди. Жумладан, қонун ижодкорлиги ҳамда назорат-таҳлил жараёнида ҳамкорликни янада самарали ташкил этиш мақсадида Олий Мажлисда ушбу масалалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг вакили лавозимини ташкил этиш лозимлиги таъкидланди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.08.2019
Дилфуза ЖАЛИЛОВА: Таълим ва тарбия — бутун жамиятнинг иши

Ҳар бир мамлакатнинг янада тараққий этиши, дунё мамлакатлари орасида етакчи бўлиши инновацион ва...

24.08.2019
Мухаррам ДАДАХЎЖАЕВА: Мактаб – бу ҳаёт-мамот масаласи

Дунёда инсон учун энг муҳим иш — фарзандини ўқимишли, зиёли қилиш бўлса, давлат учун энг долзарб...

24.08.2019
Ёрмамат ХОЛИЯРОВ: “Тарбия” фани миллий таълим жараёнида ўқитилиши — энг мақбул йўл

Бу — адолатнинг қарор топгани, таъбир жоиз бўлса, ғалабасидир. Зиёли, ўқимишли инсон элда азиз бўлиши,...

Тадбирлар тақвими