Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Гулшана Худоярова: Спортчиларимиз ютуғи жаҳон ҳамжамияти нигоҳида 05.10.2017
Гулшана Худоярова: Спортчиларимиз ютуғи жаҳон ҳамжамияти нигоҳида

Мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни, маҳоратли спортчиларни тарбиялаш, спорт мактаблари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда асосий эътибор нафақат марказий шахарлар, балки қишлоқ ёшларининг спорт билан мунтазам шуғулланишини таъминлашга қаратилаётгани, айниқса, қизларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларни спортнинг барча турлари билан шуғулланиши учун яратилаётган шарт-шароитлар ўз самарасини бермоқда.

Шуҳрат Полвонов: Иқтисодий процессуал кодекс лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда 04.10.2017
Шуҳрат Полвонов: Иқтисодий процессуал кодекс лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда

Маълумки, жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёвнинг суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш йўлида бир қатор фармон ва қарорлари қабул қилинди. Уларда одил судловни амалга ошириш самарадорилиги ва сифатини ошириш, маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик суд иш юритувининг процессуал асосларини такомиллаштириш устувор вазифа қилиб белгиланган. 

Ислом ХУШВАҚТОВ: Сув объектларида қум-шағалдан фойдаланиш борасида назорат кучайтирилади 04.10.2017
Ислом ХУШВАҚТОВ: Сув объектларида қум-шағалдан фойдаланиш борасида назорат кучайтирилади

Кейинги вақтларда дарё ўзанлари, каналлар ва коллекторларни тозалаш ва уларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш борасидаги мукаммал бўлмаган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар сабабли кенг тарқалган фойдали қазилмалар (қум-шағал) заҳираларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари кўпаймоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан жорий йилда мазкур соҳада парламент назоратини олиб бориш натижасида соҳада қатор қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди. 

Дилфуза Жалилова: Кураш —жасорат ва ватанпарварлик тимсоли 03.10.2017
Дилфуза Жалилова: Кураш —жасорат ва ватанпарварлик тимсоли

Миллий ўзбек кураши спорт тури сифатида бугун дунё миқёсида эътироф этилиб, ўз ўрни ва нуфузига эга бўлмоқда. Инсонпарварлик ғоялари билан йўғрилган миллий курашимиз ёшларнинг нафақат жисмоний камолоти, балки маънавий юксалишида ҳам муҳим аҳамият касб этади. Боиси халқимизга хос бўлган ҳалоллик, мардлик, жасурлик сингари хислат ва қадриятлар ўзбек миллий курашида ўз ифодасини топган.

Акмал Жумабоев: “Кураш” миллий спорт турига алоҳида эътибор 03.10.2017
Акмал Жумабоев: “Кураш” миллий спорт турига алоҳида эътибор

Тарихга назар солсак, халқимизда спортга эътибор узоқ асрларга бориб тақалади. Авесто китобида келтирилган далиллар, Жалолиддин Мангубердининг болалиги тўғрисидаги, ёки Соҳибқирон Амир Темурнинг болалаги ҳақидаги кўп тарихий воқеликларни жуда яхши биламиз. Ота-боболаримиз фарзандларни болалик чоғларидан бошлаб уларнинг ҳам руҳан ҳам жисмонан чиниқишлари, рақибга ҳурмат билан муносабатда бўлишларини тарбиялаш мақсадида турли миллий ўйинлар, курашлар, мусобақалар билан тарбиялашга алоҳида эътибор беришган.

Азамат Зиё: Донишмандлик юксалтиради 28.09.2017
Азамат Зиё: Донишмандлик юксалтиради

Миллий етакчимиз Шавкат Мирзиёевнинг Нью-Йоркка ташрифи ва БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқи юртимиз аҳли қатори халқаро жамоатчиликда ҳам катта акс-садо уйғотгани бежиз эмас, деб ўйлаймиз. Негаки, мазкур воқеа биргина Ўзбекистоннинг эмас, балки Марказий Осиё, постимперия ҳудуди, ҳатто Осиё ва ислом дунёсининг бундан буёнги сиёсий манзарасида юз бериши мумкин бўлган ўзгаришларни олдиндан кўра олиш имконини яратди, десак муболаға бўлмайди.

Раҳимжон ҲАКИМОВ: Фуқаролик жамиятининг мустаҳкам пойдевори 27.09.2017
Раҳимжон ҲАКИМОВ: Фуқаролик жамиятининг мустаҳкам пойдевори

Яқинда Конституциямиз қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини кенг нишонлаймиз. Айтиш жоизки, Асосий Қонунимиз давлат мустақиллиги, халқимизнинг тинч-осуда ҳаёти, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолати, юртимизда бозор муносабатлари ҳамда хусусий мулк устуворлигига асосланган демократик ҳуқуқий давлат, кучли фуқаролик жамиятини барпо этишнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда. Айни чоғда у халқимизни озод ва обод Ватан, эркин ҳамда фаровон ҳаёт қуришдан иборат улуғ мақсад йўлида бирлаштирувчи муҳим ҳужжат ҳисобланади.

Даврон АРИПОВ: Жиноят қуроли деб топилган мулк қайси ҳолатларда мусодара қилинади? 25.09.2017
Даврон АРИПОВ: Жиноят қуроли деб топилган мулк қайси ҳолатларда мусодара қилинади?

Мамлакатимизда хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг бу борадаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бугуннинг кун тартибидаги асосий масалалардан биридир. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилиниб, иккинчи ўқишга тайёрланаётган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ҳам ана шу мамақсадни кўзда тутиши билан барчага бирдек долзарб саналади.

Акмал БУРҲОНОВ: Ҳаракатлар стратегияси халқаро жамоатчилик диққат марказида 22.09.2017
Акмал БУРҲОНОВ: Ҳаракатлар стратегияси халқаро жамоатчилик диққат марказида

Давлатимиз раҳбарининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Президент мақомида илк бор чиқиш билан иштирок этиши миллий ва дунё жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотди. Чиқиш давомида Президент Шавкат Мирзиёев Ҳаракатлар стратегиясининг мазмун-моҳияти Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш мақсадлари билан тўла ҳамоҳанг эканини таъкидлади. 

Қодир ЖЎРАЕВ: Ўзбекистон тинчлик, барқарор тараққиёт ва ҳамкорлик тарафдори 21.09.2017
Қодир ЖЎРАЕВ: Ўзбекистон тинчлик, барқарор тараққиёт ва ҳамкорлик тарафдори

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқи Ўзбекистон-БМТ муносабатларининг янги босқичини бошлаб берди. Дунё жамоатчилигининг диққат-эътиборини ўзига тортган ушбу маърузада Президентмиз, энг аввало, мамлакатимизда мустақиллик йилларида барча соҳаларда чуқур ислоҳотлар амалга оширилганлиги, Ўзбекистоннинг янги қиёфасини шакллантириш йўлида изчил саъй-ҳаракатлар олиб борилаётганини алоҳида таъкидлади.

Сарвар ОТАМУРАТОВ: Барқарор тараққиёт, фаровон истиқбол йўлида 21.09.2017
Сарвар ОТАМУРАТОВ: Барқарор тараққиёт, фаровон истиқбол йўлида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, иқтисодиётни либераллаштириш, қулай инвестиция муҳитини яратиш, бир сўз билан айтганда, халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади тамойилининг ҳаётга изчил татбиқ этилаётганига алоҳида эътибор қаратди.

Ойбек ДЖУМАЕВ: Ўзбекистон жаҳон ҳамжамияти эътиборида 21.09.2017
Ойбек ДЖУМАЕВ: Ўзбекистон жаҳон ҳамжамияти эътиборида

Мамлакатимизнинг мустақил тараққиётида 2017 йил ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган ижтимоий-сиёсий воқеаларга ниҳоятда бой бўлди. Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқи мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашида тарихий аҳамиятга эга бўлди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

12.11.2019
2020 йил учун Давлат бюджетига доир қонун лойиҳаси кенг муҳокама этилмоқда

Йиғилишда қайд этилганидек, 2020 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши кейинги йилларда унинг ижобий...

12.11.2019
Оилавий тадбиркорларга яна бир қулайлик

Мамлакатимизда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ...

12.11.2019
Қонун лойиҳасининг иккинчи ўқишида нималар ўзгарди?

Лойиҳа синов воситаларини аттестациядан ўтказишга доир янги модда билан тўлдирилган. Синов ...

Тадбирлар тақвими