Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Мавлудахон ХЎЖАЕВА: Аҳолини иш билан таъминлаш борасида қандай янги механизмлар  жорий этилади? 28.10.2019
Мавлудахон ХЎЖАЕВА: Аҳолини иш билан таъминлаш борасида қандай янги механизмлар жорий этилади?

Амалдаги “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганига йигирма йилдан ортиқ вақт ўтди. Шу сабабли, ундаги қоидалар эскириб, бугунги кун талабига мутлақо жавоб бермай қолди.

Элдор ТУЛЯКОВ: Қонунни бирданига уч ўқишда қабул қилишдан муддао нима? 28.10.2019
Элдор ТУЛЯКОВ: Қонунни бирданига уч ўқишда қабул қилишдан муддао нима?

Жаҳон банкининг куни кеча эълон қилинган йиллик “Doing Business 2020” халқаро рейтингида, 2019 йил якунларига кўра, Ўзбекистон 190 мамлакат орасида 69,9 балл тўплаб, 69-ўринни эгаллади. Ўтган йили худди шу рейтингда 76-ўринга лойиқ топилган мамлакатимиз бир йил ичида 7 поғонага юқорилагани юксак натижа, албатта. Бу соҳада барча йўналишлар бўйича юқори ўсиш суръатига эришган давлатимизда, афсуски, айнан тўлов қобилияти кўрсаткичлари бўйича олдинга силжиш эмас, аксинча, пасайиш кузатилди: бу борада ўтган йилги 91-ўриндан бу сафар 100-ўринга муносиб кўрилдик.

Алишер ҲАМРОЕВ: Узлуксиз таълим-тарбия — келажагимиз пойдевори 26.10.2019
Алишер ҲАМРОЕВ: Узлуксиз таълим-тарбия — келажагимиз пойдевори

Инсон ўз ҳаёти давомида оладиган барча маълумотнинг етмиш фоизини беш ёшгача бўлган даврда олиб улгуриши илмий тадқиқотларда аниқланган. Бу далил бола таълим ва тарбиясида мактабгача таълим муассасаларининг ҳиссаси беқиёс аҳамият касб этишини англатади. Шу боис, мамлакатимизда айнан мактабгача таълим узлуксиз таълим тизимининг ажралмас бўлагига, таъбир жоиз бўлса, унинг дебочасига айланган.

Одинахон ЖАМОЛДИНОВА: Келажак  авлод таълим тарбиясига қаратилган қонун 25.10.2019
Одинахон ЖАМОЛДИНОВА: Келажак авлод таълим тарбиясига қаратилган қонун

Куни кеча бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида мамлакатимиз тарихида илк бор “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

Шуҳрат ПОЛВОНОВ: Соғлом, баркамол шахсни тарбиялаш – муҳим жиҳат 25.10.2019
Шуҳрат ПОЛВОНОВ: Соғлом, баркамол шахсни тарбиялаш – муҳим жиҳат

Парламент вакиллари қайд этиб ўтганидек, кейинги йилларда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан мактабгача таълим ва тарбияни тубдан ислоҳ этиш мақсадида соҳани янада такомиллаштириш, самарали бошқарув тизимини ташкил этиш борасида бир қатор амалий чора-тадбирлар кўриб келинмоқда.

Қаҳрамон МИРЗАЕВ: Тадбиркорлик субъектларини тузишга  имконият мавжуд, бироқ уни тугатиш... 24.10.2019
Қаҳрамон МИРЗАЕВ: Тадбиркорлик субъектларини тузишга имконият мавжуд, бироқ уни тугатиш...

Энди тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиш бир масала-ю, фаолиятни тўхтатиш яна бир масала. Бошқача айтганда, қонунчиликда тадбиркорлик субъектларини тузишга  имконият мавжуд, бироқ уни тугатиш механизмлари ниҳоятда мураккаб, қийин ва жуда кўп вақт талаб қиладиган жараёндир. 

Тўлқин КАРИМОВ: Болажонларимиз таълим-тарбиясининг ҳуқуқий пойдевори яратилди 24.10.2019
Тўлқин КАРИМОВ: Болажонларимиз таълим-тарбиясининг ҳуқуқий пойдевори яратилди

Боғчага борган боланинг, аввало, ижтимоий кўникмаси — жамоага аъзолик, жамият вазифаларига дахлдорлик ҳисси шакллана бошлайди. Фуқароларимиздаги ватанпарварлик, фаол фуқаролик позициясига эга бўлиш ана шу кўникмаларнинг, яъни, боғча таълим ва тарбиясининг натижасидир.

Шуҳрат ЁҚУБОВ: Жамоатчилик кутган қонун қабул қилинди 24.10.2019
Шуҳрат ЁҚУБОВ: Жамоатчилик кутган қонун қабул қилинди

Куни кеча парламентимиз қуйи палатаси мажлисида “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси қизғин муҳокамалар асосида қабул қилинди.

Акмал БУРҲОНОВ :Депутатлар ўрганган муаммолар ҳукумат ва тиббиёт соҳаси масъуллари учун ўгайми? 23.10.2019
Акмал БУРҲОНОВ :Депутатлар ўрганган муаммолар ҳукумат ва тиббиёт соҳаси масъуллари учун ўгайми?

Барча соҳада бўлгани каби кейинги икки-уч йил давомида тиббиёт тизимида ҳам эътиборга лойиқ ислоҳотлар амалга оширилди. Айниқса, соҳада тиббий маданиятни шакллантириш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янада ошириш борасида қилинаётган ишлар диққатга молик. Натижада тизимдаги муаммолар комплекс ўрганилиб, уларга ечим топишга эътибор кучаймоқда.

Наримон УМАРОВ: Асрий қадриятларни абадий тирик сақловчи восита 23.10.2019
Наримон УМАРОВ: Асрий қадриятларни абадий тирик сақловчи восита

Она тили — халқнинг асрий қадриятларини абадий тирик сақловчи асосий восита, миллатнинг томирида оқаётган қондир.

Мухтабар ҲУСАНОВА: Ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсолидир 22.10.2019
Мухтабар ҲУСАНОВА: Ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсолидир

Тил шундай буюк инъомки, она алласию бувижонларнинг ширин эркалашлари билан инсоннинг онгу шуурига кириб, қалбида мангу яшайди. Шу тилда айтилган сўз дунёнинг қаерида янграмасин, юракка тўғридан-тўғри етиб боради.

Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганининг ўттиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи ҳар бир ватанпарвар, садоқатли инсоннинг қалбида ифтихор туйғусини жўш урдириши билан бирга, юрак-юрагимизгача етиб борди. Сабаби, самимий, юракдан чиқиб айтилган калом қалбларга етиши шубҳасиздир. 

Алишер ҲАМРОЕВ: ОНА ТИЛИМИЗ ЯНАДА РАВНАҚ ТОПАДИ 22.10.2019
Алишер ҲАМРОЕВ: ОНА ТИЛИМИЗ ЯНАДА РАВНАҚ ТОПАДИ

Янги муҳташам «Конгресс-холл» саройида 21 октябрь куни ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганининг ўттиз йиллигига бағишланган тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, ўз нутқида “Она тилимиз – миллий маънавиятимизнинг битмас-туганмас булоғидир. Шундай экан, унга муносиб ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш барчамизнинг нафақат вазифамиз, балки муқаддас инсоний бурчимиздир”, деб таъкидладилар. Албатта, мазкур тантанали маросим тарихий аҳамият касб этиб, барча ватандошларимизнинг қалбида чуқур из қолдирди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

12.11.2019
2020 йил учун Давлат бюджетига доир қонун лойиҳаси кенг муҳокама этилмоқда

Йиғилишда қайд этилганидек, 2020 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши кейинги йилларда унинг ижобий...

12.11.2019
Оилавий тадбиркорларга яна бир қулайлик

Мамлакатимизда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ...

12.11.2019
Қонун лойиҳасининг иккинчи ўқишида нималар ўзгарди?

Лойиҳа синов воситаларини аттестациядан ўтказишга доир янги модда билан тўлдирилган. Синов ...

Тадбирлар тақвими