Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Одинахон ЖАМОЛДИНОВА: Мактабгача таълим тизимидаги ислоҳотларнинг яна бир ютуғи

Одинахон ЖАМОЛДИНОВА: Мактабгача таълим тизимидаги ислоҳотларнинг  яна бир ютуғи

Ўтган қисқа вақт мобайнида Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб узлуксиз таълим тизимининг бошланғич бўғини бўлган мактабгача таълим соҳаси ҳам тубдан ислоҳ қилинди.

Соҳага оид қабул қилинган фармон ва қарорларнинг ҳаётга тўлиқ татбиқ этилиши натижасида мактабгача таълим муассасалари учун барча шарт-шароитлар яратилди. Шунингдек, уларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қатор имтиёзлар берилди.

Таъкидлаш жоиз, соҳада узоқ йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларни бартараф этиш  ислоҳотларнинг бир томони бўлса, тизимда фаолият кўрсатиб келаётган  79 фоиз ўрта махсус маълумотли тарбиячиларни олий маълумотли кадр сифатида ўқитиш бу яна бир муҳим жиҳатидир.

Бу каби муаммоларнинг самарали ечими сифатида давлатимиз раҳбари Корея Республикасига давлат ташрифи чоғида Тошкентда Пучон университетини ташкил этиш таклифини киритган эди. Мана орадан қисқа вақт ўтиб,  2 июль куни  давлатимиз раҳбарининг қарори билан  “Тошкент шаҳрида Пучон университетининг ташкил этилиши мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида ўта муҳим воқеа бўлди.

Ушбу қарор нафақат ўрта махсус маълумот билан мактабгача таълим муассасаларида ишлаётган тарбиячиларни, балки келажакда фарзандларининг юқори малакали педагог тарбиячилар қўлида тарбияланишини истаган бутун халқимиз аҳолисини  қувонтирди.

Мазкур қарорга мувофиқ, университетда мактабгача таълим,  архитектура  ва дизайн соҳаси ҳамда  бугунги кунда  талаб юқори бўлган таълимнинг бошқа йўналишларида  ҳам малакали кадрлар тайёрланиши  белгиланган.

Университетга 2018/2019 ўқув йили учун ҳужжатлар қабул қилиниши, ўқиш ўзбек, рус, инглиз тилларида олиб борилиши, олий ўқув юртида талабалар ишдан ажралган ва ажралмаган ҳолда кундузги, сиртқи ва кечки шаклларда тўлов-контракт асосида таълим олишлари мумкинлиги абитуриентларнинг эътиборини тортмоқда. Қарорга мувофиқ,  таълимнинг иш берувчилар томонидан тақдим этиладиган  таълим грантлари бўйича ҳамда мамлакат минтақалари ёшларининг таълим олиши учун ажратиладиган  ҳомийлик хайриялари ҳисобига ҳам амалга оширилиши мумкинлиги таълим олувчиларга  янада кенгроқ имкониятлар яратиб беради. Шунингдек, талабаларни ижтимоий ҳимоялаш,  иқтидорли талабалар учун стипендиялар ажратиш, уларни Пучон университетига ва  хорижнинг етакчи  таълим муассасаларига тажриба  орттиришга юбориш, айниқса  профессор-ўқитувчиларни, докторантларни халқаро тажриба алмашишини ташкил этилиши аҳамиятлидир.

Таълим-тарбия жараёни Пучон университетининг ўқув режалари ва  ўқув дастурлари асосида замонавий таълим ва ахборот технологиялари  воситаси очиқ ахборот-таълим муҳитида амалга оширилади.

Ҳар бир соҳанинг ривожида илмий-тадқиқот ва инновацион  фаолиятни  ривожлантирмасдан туриб юқори натижаларга эришиб бўлмайди. Шу боис, қарорда таълим жараёнида  самарали фундаментал илмий тадқиқотлар ва ишланмаларни амалга ошириш, ўқув, илмий ва илмий-методик  материалларни тайёрлаш, чоп этиш вазифалари белгиланган. Бу ўз навбатида  мактабгача таълим соҳасида илм, фаннинг  халқаро доирада ривожланишига замин яратади.

Университетга таълим бериш ва илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш учун  малакали ва тажрибали хорижлик мутахассисларни жалб этиш ва уларга барча қулай шарт-шароитларнинг яратилишига ахолида эътибор қаратилган. Энг аҳамиятли жиҳатларидан бири шундаки, университет битирувчиларига Пучон университетининг белгиланган намунадаги дипломи берилади.

Умумхалқ манфаатларни ўзида мужассам этган мазкур қарор мактабгача таълим муассасаларида  кўп йиллардан бери етишмай келаётган педагог ва тарбиячилар ўрнини халқаро талаблар ва  стандартларга мувофиқ олий маълумотли юқори малакали кадрлар билан тўлдиришга, шунингдек, соҳанинг янада тараққий этишига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.   

Одинахон ЖАМОЛДИНОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 456

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.09.2018
Қонунларга киритилаётган ўзгартишлар фуқароларнинг манфаатини ёқлашга, фаоллигини оширишга қаратилди

Киритилаётган ўзгартишларга кўра,  турар жой мулкдорининг оила аъзоси деб эр-хотиннинг ота-онаси,...

21.09.2018
Энергиядан оқилона фойдаланиш масаласи муҳокама марказида

Таҳлилларга кўра, бугунги кунда мамлакатимизда муҳандислик коммуникацияларнинг эскириши ва қониқарсиз...

21.09.2018
Илм-фан иқтисодиёт реал секторига наф беряптими?

Ахборотларда қайд этилишича, инновациявий ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилиш ...

Тадбирлар тақвими