Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ўрал ҲАИТОВ: “Ипак йўли” туризм халқаро университетининг халқаро алоқалари

Ўрал ҲАИТОВ: “Ипак йўли” туризм халқаро университетининг  халқаро  алоқалари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори билан Самарқанд шаҳрида “Ипак йўли” туризм халқаро университети ташкил этилиши мамлакатимизда мазкур соҳада амалга оширилаётган ислоҳатларнинг мантиқий давоми сифатида баҳоланмоқда. Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишларида туризм индустриясини жадал ривожлантириш, иқтисодиётда унинг роли ва улушини ошириш, туристик хизматларни диверсификация қилиш ва сифатини яхшилаш, туризм инфратузилмасини кенгайтириш вазифалари қўйилган. Шу муносабат билан соҳада тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Дарҳақиқат, мамлакатимиз туризмни ривожлантиришнинг имкониятлари кенглиги ва турли туманлиги билан ажралиб туради.  Унинг Буюк ипак йўлида жойлашганлиги, қулай ва турли туман иқлим шароитларига эгалиги соҳа ривожида алоҳида аҳамият касб этади. Марказий Осиё минтақасидаги ЮНЕСКО рўйхатига киритилган тарихий-маданий мерос объектларининг қарийиб 70 фоиздан ошиғи Ўзбекистон ҳудудида жойлашган. Маданий-архитектура ёдгорликларининг турли даврларга тааллуқлили, эътиқодлар чорраҳаси сифатида қаралиши, табиий ландшафт – тоғлар, водий ва воҳалар, саҳроликни қамраб олганлиги билан ажралиб туради. Бу эса маърифий, зиёрат, археологик, этнографик, экологик ва бошқа туризмни ривожлантириш имкониятларини туғдиради. Унинг ривожланиши давлатлар ва минтақаларнинг иқтисодий бирлиги ҳамда маданий турли туманлигига хизмат қилади.

Бой маданий меросимизни, шу борабарида тарихимизни, ўзимизга хослигимизни, табиатимизни хорижлик сайёҳларга, меҳмонларга таништиришни замон талаблари даражасида ташкил этиш долзарб вазифаларимиздан бўлиб қолаётган эди. Шу маънода ташкил этилган халқаро университетга Ипак йўли номи берилиши, унинг Буюк ипак йўлини қоқ маркази, мамлакатимиз туризмининг ўзига хос юзи, дарвазаси ҳисобланган Самарқанд шаҳрида ташкил этилиши ҳам катта мазмун-моҳиятга эгадир.

Шу билан бирга, бугунги кунда туризм одамлар ҳаётининг ажралмас қисмига айланганлиги, мазкур жараён юқори даромадли тармоқлараро мажмуа эканлиги, иқтисодиётнинг муҳим соҳаларидан бири сифатида юқори даражадаги бандликни, ижтимоий фаровонликни ва одамларнинг яшаш даражасини таъминлашга хизмат қилиши, туризм соҳасидаги имкониятларимиздан кенг кўламли фойдаланишни йўлга қўйиш, туристларга хизмат кўрсатиш сифатини жаҳон стандартлари даражасида ташкил этиш мазкур халқаро университетнинг ташкил этилишини тақозо этаётган эди.

Қарор соҳада профессионал кадрлар тайёрлаш тизимини ташкил этиш билан бирга мамлакатимизнинг туризм соҳасидаги ташаббусларини руёбга чиқаришни таъминлайдиган илмий-тадқиқот ва ижодий ишларни йўлга қўйиш ҳамда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг тарихий ва маданий-гуманитар алоқаларини ривожлантиришни кучайтириш масалаларига урғу берилганлиги билан аҳамиятлидир.

Шунингдек, қарорда мазкур мақсадларни ҳаётга татбиқ этиш учун малакали профессионал кадрларни миллий ва халқаро таълим стандартлари асосида тайёрлаш вазифаси юкланган. Бунинг учун эса таълим тизимига етакчи хорижий таълим муассасалари тажрибасини жорий қилиш ишларига алоҳида  эътибор қаратилганлигини таъкидлаб ўтиш зарур.

Ташкил этилган халқаро университетнинг жаҳон андозалари даражасида кадрлар тайёрлашини таъминлаш мақсадида унинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириш, педагогик технологиялар ва ўқитиш услубларини фаол такомиллаштириб бориш ҳам назарда тутилган. Ушбу мақсадда истиқболли ёш битирувчиларни чет эл олий таълим муассасаларига ва илмий-тадқиқот марказларига магистратура ҳамда докторантурада ўқишга мунтазам равишда юбориш амалиётини жорий этиш белгилаб қўйилган.

Соҳа ривожида муҳим аҳамиятга эканлигидан келиб чиқиб илмий-тадқиқот жараёнида ҳам хориж таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари билан амалий алоқалар олиб борилиши зарурлиги таъкидлаб ўтилган. Хусусан, мутахассисларни, экспертларни ўқитиш жараёнига жалб қилиш, улар билан ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб бориш ташкил этилган халқаро университетга ўз олдига қўйилган вазифаларни уддалашида муҳим ҳисобланади. Шунингдек, соҳадаги долзарб масалалар юзасидан халқаро илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва симпозиумлар ташкил этилиши ҳам долзарб вазифалар ечимида муҳим аҳамиятга эгадир.

Қабул қилинган қарорнинг яна бир муҳим жиҳати шундан иборатки, университетда ўқиш ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилиши белгилаб қўйилган. Мамлакатимизда қабул қилинган давлат стандартлари талабларидан келиб чиқиб университетнинг бакалавриат таълим йўналишларида иккита чет тили ўқитилиши йўлга қўйилади. Демак, инглиз, француз, немис тилларидан бири ва иккинчиси – бу Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг расмий тилларидан бири – рус ёки хитой тили ўқитилади. Албатта, бу таълим муассасасининг имкониятлари ва таълим олувчиларнинг хоҳиш-истаклари инобатга олинган ҳолда амалга оширилади.

Мухтасар қилиб таъкидлаш лозимки, туризм соҳасида ташкил этилган халқаро университет мамлакатимизда туризмнинг дунё тамойиллари асосида ривожланишида муҳим рол ўйнайди. Халқаро стандартлари мос келадиган профессионал мутахассислар тайёрлаш, республикамизда туризм соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш марказига айланади. Минтақамизда тинчлик ва ҳамкорликка хизмат қилувчи таълим ва маданият учоғига айланади. Бунда унинг халқаро алоқалари муҳим омиллардан саналади.

Ўрал ҲАИТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзМТДП фракцияси аъзоси


Кўришлар сони: 665

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.11.2018
ЎзЛиДеП фракцияси таклифлари 2019 йилги Бюджетномада акс этди

Мисол учун, 2018 йилда 9,6 трлн. сўм маблағ мазкур тизимга йўналтирилди. Бу эса 2017 йилга нисбатан...

17.11.2018
Депутатлар Давлат бюджетининг 2018 йил 9 ойидаги ижросини муҳокама қилдилар

2018 йилнинг тўққиз ойида Давлат бюджетидан илм-фанни ривожлантиришга молиялаштирилган 213,3 млрд. сўм...

17.11.2018
2019 йил Бюджетномаси депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилинди

Мажлисда қайд этилганидек, 2019 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши кейинги йилларда унинг ижобий...

Тадбирлар тақвими