Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Шуҳрат ТЎХТАБОЕВ: Электрон тижорат янада ривожланади

Шуҳрат ТЎХТАБОЕВ: Электрон тижорат янада ривожланади

Мамлакатни ривожлантиришнинг бирдан бир манбаи – иқтисодиёт тармоқларида кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш. Бугунги кунда, мамлакатимизда тадбиркорларга яратилаётган шароит бизнесни ривожлантиришга улкан хисса қўшмоқда. Бу жараёнларда замонавий ахборот-коммуникация технологияларни кенг жалб қилиниши, соҳани янада гуллаб яшнашига замин яратиб, турли бюрократик тўсиқлар, айниқса, коррупциянинг олдини олишга хизмат қилмоқда.

Мана шундай афзалликлардан бири – электрон тижоратдир. Таъкидлаш жоиз, бугунги кунда электрон тижорат кўзланган даражада ривожланмаётгани ҳеч кимга сир эмас. Электрон тижорат соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш механизми мураккаб бўлганлиги сабабли, тадбиркорлик субъектлари ва истеъмолчиларнинг электрон тижоратдан фойдаланишдан кўра, тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатишга мажбур бўлмоқда.

Бундан ташқари, солиққа тортиш тизимининг электрон тижорат иштирокчиларига ноқулайликлар яратганлиги боис, ўзаро ҳисоб-котибларда бир қатор муаммолар вужудга келаётган эди.

Куни кеча муҳтарам Президентимиз томонидан имзоланган “Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони юқоридаги муаммоларни бартараф этига қаратилган бўлиб, тадбиркорлар, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўзлари томонидан ишлаб чиқарган маҳсулотларни жаҳон бозорига олиб чиқишга ва ўзаро ҳисоб-китоб опрецияларини амалга оширишига имкон яратади.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ, электрон тижорат иштирокчилари томонидан хизматлар кўрсатиш жараёнида ахборот тизимлари томонидан шакллантириладиган, битимлардаги томонларни идентификациялаш имконини берувчи электрон чеклар, квитанциялар, хабарлар ва бошқа усуллар товарлар (хизматлар) учун тўловларни тасдиқловчи квитанциялар, талонлар, чипталар ва бошқа ҳужжатларга тенглаштирилмоқда. Бу эса, тадбиркорлик субъектларини электрон тижорат истеъмолчилари олдидаги ҳисоб-китоб қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш мажбуриятини осонлаштиради. Шунингдек, уч минг АҚШ долларигача бўлган товарлар (хизматлар)ни реализация қилишда экспорт қилиш Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритилмасдан ва юк божхона декларацияси тўлдирилмасдан почта хизматларини кўрсатиш орқали амалга ошириш имконияти яратилади.

Маълумки, кундалик ҳаётимизда зарур бўлган маҳсулотларни электрон тижорат ёрдамида буюртма бериш ва қабул қилиб олиш бир мунча қулайликлар яратади. Шундай маҳсулот ва хизматлар борки, уларни етказиб беришда айрим талабларни ўрнатиш истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан асосланади. Қарорда мана шу жиҳатларни инобатга олган ҳолда, электрон тижорат орқали дори воситалари ва тиббиёт буюмларини реализация қилиш, фақат сақлаш ва етказиб беришда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш тартиби ва талабларига қатъий риоя қилган ҳамда қонун ҳужжатлари талабларини инобатга олган ҳолда амалга оширишга рухсат этилмоқда.

Мазкур Қарорнинг қабул қилиниши маҳаллий тадбиркорлик субъектларига жаҳон бозорига кириб боришга, маҳсулотлар сифатини ва рақобатбардошлигини оширишга, ўз маҳсулотларни уларни реализация қилишда янада қулай шароитлар яратиб беради.

 

 

Шуҳрат ТЎХТАБОЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 796

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.08.2018
НОРМА ИЖОДКОРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИ АМАЛДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2018 йил 8 августда қабул...

15.08.2018
Қуйи палата қўмиталарида Давлат бюджети ижроси муҳокама этилди

Қайд этилганидек, Ҳаракатлар стратегиясининг тизимли амалга оширилиши юртимиз иқтисодиётида таркибий...

15.08.2018
ЎзЛиДеП фракцияси Давлат бюджетининг ижросини қандай баҳолади?

2018 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида кўчмас мулк объектларини ва ер майдонларини ялпи хатловд...

Тадбирлар тақвими