Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Дилфуза ЖАЛИЛОВА: Буюк аждодларимизнинг нодир меросларини ўрганиш — юртимиз равнақига хизмат қилади

Дилфуза ЖАЛИЛОВА: Буюк аждодларимизнинг нодир меросларини ўрганиш — юртимиз равнақига хизмат қилади

Мамлакат тараққиётидаги ҳар қандай ўзгаришлар, аҳолининг фаровон ҳаёт кечиришига хизмат қиладиган кашфиётлар ўз-ўзидан юз бермайди. Бунинг туб замирида асрий анъаналар, буюк аждодларимиз яратган нодир мерослар ҳамда маданий-маънавий муҳитнинг яратиб берилиши ётади. Куни кеча Президентимиз томонидан имзоланган  “Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ҳам жамият ҳаётида эзгу қадрият ва анъаналарни қарор топтиришга қаратилганлиги билан аҳмиятлидир.

Мазкур ҳужжатда буюк адиб ва мутафаккирларимизнинг нодир мероси, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш, ёшларимизни ўзликни англаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг оммалаштириш каби омиллар мустаҳкамлаб қўйилган.

Маълумки, Шарқу Ғарбни ўзаро боғлаган, буюк цивилизациялар туташган юртимиз ҳудудида илм-фан, маданият азалдан ривожланган. Айниқса, ўрта асрларда она заминимиздан кўплаб олиму шоирлар, буюк мутафаккирлар етишиб чиққан. Уларнинг математика, физика, кимё, астрономия, этнография, тиббиёт, тарих, адабиёт, ахлоқ, фалсафа каби кўплаб соҳаларга оид асарлари, Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент, Шаҳрисабз, Термиз ва бошқа шаҳарлардаги қадимий обидалар бутун башариятнинг маънавий мулки ҳисобланади. Биргина Аҳмад Фарғонийнинг “Астрономия асослари” номли асари ўн иккинчи асрда лотин ва иврит тилларига таржима қилингани, кейинчалик Италия, Германия, Франция, Голландия ва АҚШ каби бир қатор мамлакатларда қайта-қайта чоп этилгани унинг нақадар улкан аҳамиятга эгалигини далолатдир.   Такидлаш жоиз, “Ёш китобхон” танловида 250 минг нафарга яқин ёш иштирок этиб, танлов ғолибларига “Президент совғаси” – енгил автомашина топширилгани ёшлар ўртасида китобхонлик маданияти халқимиз орасида кенг оммалишишида муҳим аҳамият касб этди. Мазкур танлов эндиликда  Вазирлар Маҳкамаси томонидан ишлаб чиқиладиган низом асосида давомли равишда ўтказилади.

Жорий йилги “Ёш китобхон” танловлари Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Муҳаммад Ризо Огаҳий, Бердақ сингари мутафаккирлар ижоди ва фаолияти, жаҳон адабиётининг дурдона асарлари, шунингдек, “Алпомиш”, “Гўрўғли”, “Кунтуғмиш” каби халқ достонлари бўйича ўтказилади. Бу албатта, ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, уларнинг қалбида она-Ватанимиз ҳамда халқимизга муҳаббат ва садоқат туйғусини кучайтириш, баркамол шахсни тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга бўлган китобхонлик маданиятини оширишга хизмат қилади.

Соҳада амалга оширилаётган амалий ишлар самарасида келажагимиз эгалари ўз ижоди ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариб, юртимиз равнақи йўлида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади.

 

Дилфуза ЖАЛИЛОВА,

ЎзМТДП фракцияси аъзоси


Кўришлар сони: 1918

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.10.2018
Ангорликларни қийнаб келаётган муаммолар туман сессиясида муҳокама этилди

Ўтган қисқа вақт мобайнида Президентимизнинг мазкур топшириғини тўла-тўкис бажариш мақсадида воҳада...

12.10.2018
Ўзбекистон – БМТ: тинчлик ва барқарорлик сари ҳамкорлик

Хавфсизликнинг замонавий таҳдидларига қарши кураш, оммавий қирғин қуролларини тарқалишининг олдини...

11.10.2018
Евросиё парламентлари спикерларининг III йиғилиши самарали кечди

Жорий йил 8-10 октябрь кунлари Туркия Республикасининг Анталия шаҳрида Евросиё парламентлари спикерларининг...

Тадбирлар тақвими