Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Жамшид ПИРМАТОВ: Адвокатура фаолияти мустақиллиги янада мустаҳкамланади

Жамшид ПИРМАТОВ: Адвокатура фаолияти мустақиллиги янада мустаҳкамланади

Дунёда эзгуликка, яхшиликка хизмат қиладиган касблар кўп. Адвокатлик шулардан бири бўлса керак. Халқимиз ҳам бежиз бу касб вакилларини “Оқловчи” деб атамайди. Ахир одамнинг гуноҳсизлигини исботлашдан, эҳтимолки унга чапланган туҳмат лойини ювиб ташлашдан, жамият, яқинлари, эл олдида юзини ёруғ қилишдан ортиқ шарафлироқ, инсонийроқ иш бўлиши мумкинми...

Тан олиш лозим, истиқлол йилларида юртимизда адвокатура тизими шакллана бошлади, ҳуқуқий маданият оша борган сайин фуқароларнинг муайян масалалар юзасидан “оқловчи”ларга мурожаати орта борди; буни айниқса, шаҳарларимизда адвокатлик хизматларини, маслаҳатларини таклиф этадиган муассасалар сони кўпая борганида ҳам кўриш мумкин. Бироқ, таассуфки, амалдаги тизим инисонларнинг ҳақиқий суянчига, таянчига айлана олмади. Бунинг субъектив, яъни адвокат шахси билан боғлиқ омилларини ҳисобга олмай турган тақдиримизда ҳам, объектив сабаблари етарли бўлди. Чунончи, суд-ҳуқуқ тизимида адвокатура институтига ўгай кўз билан қараш давом этди, натижада адвокатларнинг қонун билан белгилаб қўйилган ҳақ-ҳуқуқлари тўлиқ рўёбга чиқаришлари ҳам қийинчилик билан кечди, суд ишнини юритишда, томонлар тортишувида уларнинг таъсир доираси сезиларли даражада ошмади. Адвокатлар йўллаган сўровларга муносабат ҳам ҳаминқадар бўлди. Бу эса, табиийки, юридик хизматнинг сифат даражасига ўзининг салбий таъсирини кўрсатмай қолмади. Фуқароларда ҳам ҳаммаси прокурор билан судьяга боғлиқ бўларкан, деган тасассурот уйғона бошлади. Ваҳоланки, дунё суд-ҳуқуқ амалиётининг бугунги кунини кучли адвокатура институтисиз тасаввур этиб бўлмайди. 

Мана шу жиҳатдан оладиган бўлсак, куни кеча адвокатура тизимини тубдан такомиллаштириш, профессионал юридик ёрдам сифатини ва адвокат касбининг нуфузини ошириш, суд ишини юритишда тенглик ва тортишув принципларини тўлиқ рўёбга чиқариш мақсадида Президентимиз томонидан алоҳида Фармон қабул қилингани биз “адолатчи”ларни мамнун этди. Зеро, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Сайловолди дастурида “Партия жамиятнинг шаклланиши ва демократлашувининг муҳим таркибий қисми бўлган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини изчиллик билан таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, суд ҳокимияти ҳамда адвокатура фаолияти мустақиллигини мустаҳкамлашга йўналтирилган қонунларнинг ташаббускори бўлади ва уларни қўллаб-қувватлайди”, дея алоҳида таъкидлаб ўтилган.  

“Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонга кўра адвокатларнинг жисмоний ва юридик шахсларни самарали ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилди. Жумладан, жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб адвокат низоларни судгача ҳал қилиш, томонларни яраштириш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, ҳакамлик судьяси сифатида фаолият юритиш ҳуқуқига эга бўлди. Яна бир муҳим ҳолат: адовкат сўровига кўра маълумотларни ўз вақтида тақдим этмаслик, ёлғон ёки нотўғри маълумотларни тақдим этганликда айбдор мансабдор шахслар адвокатнинг удга тўғридан-тўғри мурожаатига асосан белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиладилар.

Шубҳасиз, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни янада кучайтиришда мазкур Фармоннинг ўрни беқиёс. Бизнинг ишончимиз комил, кучли ва адолатли адвокатура институти жамиятимизда адолат устуворлиги таъминланишига хизмат қилади. Фармон “Адолат” СДПнинг дастурий мақсадларига мос келиши билан биз учун янада катта аҳамиятга эга.   

Жамшид ПИРМАТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси


Кўришлар сони: 948

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.08.2018
НОРМА ИЖОДКОРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИ АМАЛДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2018 йил 8 августда қабул...

15.08.2018
Қуйи палата қўмиталарида Давлат бюджети ижроси муҳокама этилди

Қайд этилганидек, Ҳаракатлар стратегиясининг тизимли амалга оширилиши юртимиз иқтисодиётида таркибий...

15.08.2018
ЎзЛиДеП фракцияси Давлат бюджетининг ижросини қандай баҳолади?

2018 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида кўчмас мулк объектларини ва ер майдонларини ялпи хатловд...

Тадбирлар тақвими