Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Иброҳим ХОДЖИЕВ: Ўзбекистон учун инсон ҳуқуқлари ҳимояси устувор бўлиб қолаверади

Иброҳим ХОДЖИЕВ: Ўзбекистон учун инсон ҳуқуқлари ҳимояси устувор бўлиб қолаверади

Президентимизнинг жорий йил 5 май куни имзоланган “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти замирида, аввало, халқимиз турмуш фаровонлигини яхшилаш, мамлакатимизда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш, жамиятда қонун устуворлиги тамойилини тўлиқ жорий этиш мақсади мужассамлиги билан аҳамиятлидир.

Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари умумжахон декларациясида белгиланган асосий қоидаларни миллий қонунчиликка имплементация қилган. Эътиборлиси, юртимизда шу асосда инсон ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш борасида ўзига хос миллий тизим яратилди ва бу масалада махсус миллий институтлар ташкил этилди. Ўзбекистон декларация асосида қабул қилинган халқаро конвенцияларни ратификация қилиб, инсон ҳуқуқи соҳасида умумэътироф этилган тамойилларга содиқлигини намоён этди. Бу саъй-ҳаракатлар, айниқса, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, деган эзгу ғоя асосида янада ривожлантирилди.

Фармон билан тасдиқланган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишланган Тадбирлар дастурида давлат, жамият ва фуқароларнинг Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг тамойиллари ҳамда қадриятларига эътиборини кучайтириш, шунингдек, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли муҳофаза этишни таъминлашга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий ҳамда бошқа чоралар тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек, қонунчиликка ва давлат органларининг амалий фаолиятига инсон ҳуқуқлари ҳамда эркинликлари соҳасида халқаро стандартларни имплементация қилиш механизмлари ва тартиби самарадорлигини ошириш мақсадида аниқ вазифалар белгиланди.

Масалан, унда бир қатор муҳим халқаро ҳужжатларга қўшилиш ҳамда уларни ратификация қилиш масалалари ўрин олган. Ва ниҳоят, Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида Конвенцияни ратификация қилиш билан бирга, иккита факультатив протоколга, яъни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бола ҳуқуқи тўғрисидаги конвенциянинг ҳисобот бериш тартиб-таомилларига ҳамда Қийноқларга солишга ва муомалада бўлиш ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни таҳқирловчи турларига қарши конвенциянинг факультатив протоколига қўшилишнинг мақсадга мувофиқлиги борасида таклифларни ишлаб чиқиш назарда тутилаяпти.

Тадбирлар дастурида, шунингдек, қамоқда ҳамда озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахсларнинг яшаш шароитларини кузатиб боришда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг ваколатини кенгайтириш режалаштирилган. Қолаверса, “Бепул юридик хизмат кўрсатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини, виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар фаолиятига доир қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлаш белгиланган.

Шу билан бирга, Тадбирлар дастурида инсон ҳуқуқларига оид халқаро конвенциялар мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш, соҳада илмий изланишларни олиб бориш ҳамда маърифий ишларни ташкил этишга алоҳида урғу берилган. Масалан, мамлакатимизнинг барча бўғиндаги таълим муассасалари ўқув дастурларига Конституция, ёшлар ва болаларнинг ҳуқуқларини ўрганишга қаратилган дарсликларни жорий қилиш муҳим ўрин тутади.

Мухтасар айтганда, мазкур Фармонда аҳоли барча қатламлари манфаатларига мос кўплаб вазифалар ҳамда чора-тадбирлар белгилаб берилганки, уларнинг тўлиқ ва сифатли амалга оширилишига ҳар биримиз муносиб ҳиссамизни қўшишимиз зарур.

Иброҳим ХОДЖИЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 7902

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...

Тадбирлар тақвими