Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Акмал УМАРАЛИЕВ: Йўл қурилиши сифатини оширишда муҳим қадам

Акмал УМАРАЛИЕВ: Йўл қурилиши сифатини оширишда муҳим қадам

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси навбатдаги мажлисида Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзолари томонидан ташаббус ҳуқуқи асосида “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Умуман олганда, мамлакатимизда йўлсозлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга доир зарур ҳуқуқий асос яратилган. Хусусан, “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва соҳага доир Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари қабул қилинган.

Дархақиқат, юртимизда замонавий транспорт коммуникация тизимини яратиш, халқаро аҳамиятга молик автомобиль йўлларини қуриш хамда реконструкция қилиш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

“Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши, Президентимиз ва Вазирлар Маҳкамасининг ушбу соҳадаги қарорлари соҳа ривожланишини амалга оширишга пухта замин яратди. Айниқса, транспорт ва коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилган маблағлар, инвестициялар умумий ҳажмида муҳим ўрин эгаллаган.

Мамлакатимизда йўлсозликни ривожлантиришга катта эътибор қаратиб келинишининг сабаби, республикамиз халқ хўжалиги юкларининг 80 фоизи, йўловчи ташиш хизматининг 85 фоизи автомобиль транспорти соҳасига тўғри келади. Шу жиҳатдан қараганда, замонавий магистраль йўлларининг янада равнақ топиши муҳим ахамиятга эга.

Бугунги кунда мамлакатимизда 180 минг км. ортиқ узунликда автомобиль йўллари мавжуд. Уларнинг 42 минг км узунлигидаги автомобиль йўллари умумий фойдаланишдаги йўллардир.

Шунингдек, Қонун лойиҳаси Қуйи палатанинг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларининг Жиззах вилоятидаги ижроси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарига “Ўзбекистон Республикасида автомобиль йўлларининг – шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларининг ҳолати ҳамда уларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш истиқболлари тўғрисида”ги масала юзасидан юборилган Парламент сўрови натижалари асосида ишлаб чиқилди.

Қонун лойиҳасининг мақсади Ўзбекистонда йўл хўжалигини бошқариш тизимининг ваколатларини аниқ белгилаш, автомобиль йўлларини қуриш, лойиҳалаш соҳасидаги норма ва стандартларига риоя этишни таъминлаш, йўл қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш ҳамда автомобиль йўлларидан фойдаланиш тартибларини белгилашдан иборатдир.

Қонун лойиҳаси барча автомобиль йўллари ва сунъий иншоотларни лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланиш жараёнига комплекс ёндашиш асосида йўл хўжалигини бошқаришнинг самарали тизимини шакллантириш, уларни молиялаштириш, йўл-қурилиш ишлари сифатини ошириш имконини беради. Шунингдек, махсус ваколатли давлат органи фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари тўлдирилмоқда. Алоҳида янги модда билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси органининг ваколатлари киритилмоқда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг автомобиль йўллари соҳасидаги ваколатлари тўлдирилмоқда.

Қонун лойиҳасини тайёрлаш жараёнида дунёнинг бир қатор давлатлари йўл хўжалигини бошқариш тизими тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ўрганилди. Хусусан, Россия Федерациясида ва Тожикистон Республикасида транспорт вазирлиги, Қозоғистон Республикасида Автомобиль йўллари қўмитаси, Беларусь Республикасида транспорт ва коммуникация вазирлиги, Қирғизистон Республикасида транспорт ва йўл вазирлиги томонидан автомобиль йўлларини бошқаришнинг ягона тизими қўлланилиши бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ўрганилди.

Албатта, янги Қонуннинг қабул қилиниши мамлакатимиз иқтисодиёти ривожига, шаҳар ва қишлоқларимиз йўлларининг янада равон ва обод бўлишига, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини юксалтиришга ҳамда халқимизга янада қулай шароит яратилишига хизмат қилади.

Акмал УМАРАЛИЕВ,

Олий Мажлиси Қонунчилик

палатаси депутати


Кўришлар сони: 800

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.10.2018
Ангорликларни қийнаб келаётган муаммолар туман сессиясида муҳокама этилди

Ўтган қисқа вақт мобайнида Президентимизнинг мазкур топшириғини тўла-тўкис бажариш мақсадида воҳада...

12.10.2018
Ўзбекистон – БМТ: тинчлик ва барқарорлик сари ҳамкорлик

Хавфсизликнинг замонавий таҳдидларига қарши кураш, оммавий қирғин қуролларини тарқалишининг олдини...

11.10.2018
Евросиё парламентлари спикерларининг III йиғилиши самарали кечди

Жорий йил 8-10 октябрь кунлари Туркия Республикасининг Анталия шаҳрида Евросиё парламентлари спикерларининг...

Тадбирлар тақвими