Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Акмал РАҲМОНОВ: Экстремизмга қарши курашиш — давр талаби

Акмал РАҲМОНОВ: Экстремизмга қарши курашиш — давр талаби

Айни пайтда дунёнинг турли минтақаларида халқаро терроризм ва экстремизмнинг янги таҳдидлари пайдо бўлаётган бир шароитда бу борадаги профилактик фаолиятни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг биринчи даражали вазифаси сифатида янада кучайтириш зарурлигини тақозо этмоқда. Шу маънода, хавфсизликка таҳдид солувчи вазиятларни бартараф этишга йўналтирилган тизимли саъй-ҳаракатлар доирасида Ўзбекистонда экстремизм таҳдидининг олдини олиш, унга қарши курашиш ва бартараф этишга қаратилган қонунларни қабул қилиш бўйича ишлар олиб борилаётгани мазкур мақсадларга хизматга қилади.

Шу кунларда парламент қуйи палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини экспертлар ва мутахассислар иштирокида биринчи ўқишда концептуал кўриб чиқиш учун тайёргарлик ишлари олиб борилаётгани бунга яққол мисолдир.  

Президентимизнинг 2017 йил 15 июндаги “Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг экстремизмга қарши курашиш тўғрисидаги конвенцияси ижросини давом этиш тўғрисида”ги фармойиши ижросини таъминлаш доирасида ишлаб чиқилган мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида Қонунчилик палатасига киритилган.

Қайд этиш жоизки, ушбу қонун лойиҳаси экстремистик фаолиятга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, унинг асосий вазифалари экстремистик ҳаракатлардан шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлаш, конституциявий тузумни ва давлатнинг ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг тинчлиги, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни сақлаш ҳисобланади.

Қонун лойиҳасида “экстремистик фаолият” (“экстремизм”), “экстремист”, “экстремизмни молиялаштириш”, “экстремистик материал” тушунчаларига аниқ таъриф бериш, экстремизмга қарши курашишнинг асосий принциплари ва йўналишларини белгилаш кўзда тутилмоқда, экстремизмга қарши курашишни мувофиқлаштирувчи ва амалга оширувчи давлат органлари ва уларнинг ваколатлари ифодаланаяпти. Экстремистик материалларнинг айланиши, шунингдек, экстремизмни молиялаштиришга йўл қўймаслик каби масалаларга ҳам алоҳида эътибор қартилаётир.

Уни ишлаб чиқишда экстремистик ҳаракатлар учун жиноий-ҳуқуқий жавобгарлик чоралари назарда тутилган АҚШ, Дания, Германия, Нидерландия, Франция каби илғор хорижий мамлакатлар тажрибаси ҳар томонлама таҳлил қилинган, экстремизмга қарши курашиш тўғрисида махсус қонунлар қабул қилинган Молдова, Россия, Беларусия, Қозоғистон ва бошқа давлатларнинг қонунчилиги қиёсий ўрганилган.

Ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши, энг аввало, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлашга, конституциявий тузумни ва давлатнинг ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг тинчлиги, миллатлараро ҳамда конфессиялараро тотувликни сақлашга хизмат қилади. Шу билан бирга, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, экстремистик ҳаракатларнинг ўз вақтида олдини олиш, аниқлаш ва уларга чек қўйишга, шунингдек, жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш ҳамда умумэътироф этилган халқаро нормалар ва стандартларни амалга оширишга кўмаклашади.

Бир сўз билан айтганда, мазкур ҳужжатда фуқаролик жамияти институтларининг ҳам экстремизм ва терроризмга қарши курашиш борасидаги профилактик тадбирларининг аҳамияти оширилмоқда. Айниқса, ёт ғоялар, ҳозирги замон таҳдидларига қарши самарали курашишни ташкил этиш, ёшларни дин ниқобидаги мафкуравий хавфлардан сақлаш ва бошқа долзарб масалаларнинг ҳуқуқий тартибга солиниши унинг нечоғли долзарблигини тасдиқлайди.

 

Акмал РАҲМОНОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик 

палатаси депутати


Кўришлар сони: 850

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.08.2018
НОРМА ИЖОДКОРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИ АМАЛДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2018 йил 8 августда қабул...

15.08.2018
Қуйи палата қўмиталарида Давлат бюджети ижроси муҳокама этилди

Қайд этилганидек, Ҳаракатлар стратегиясининг тизимли амалга оширилиши юртимиз иқтисодиётида таркибий...

15.08.2018
ЎзЛиДеП фракцияси Давлат бюджетининг ижросини қандай баҳолади?

2018 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида кўчмас мулк объектларини ва ер майдонларини ялпи хатловд...

Тадбирлар тақвими