Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Иброҳим ХОЖИЕВ: Ҳудудлар ривожидаги муҳим ғояларнинг амалдаги рўёби

Иброҳим ХОЖИЕВ: Ҳудудлар ривожидаги муҳим ғояларнинг амалдаги рўёби
Мамлакатнинг бугунги ривожланиш босқичи ҳар бир фуқародан масъулият ва дахлдорликни талаб этмоқда. Бутун давлат ёки юртимизнинг бирон бир худуди бўлмасин амалга оширилаётган ҳар бир лойиҳа бир мақсад, яъни Ўзбекистонни ривожлантириш, унинг аҳолисига муносиб турмуш даражасини яратиб беришга сафарбар қилинмоқда.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг амалга оширилаётган иқтисодий-ижтимоий лойиҳаларнинг бориши билан танишиш, одамлар билан уларни ўйлантираётган масалалар юзасидан мулоқот қилиш мақсадида Наманган вилоятига қилган сафари ҳам айни шу мақсадларни жамлагани билан аҳамиятли. Эътиборлиси сўнгги йилларда давлатимиз раҳбарининг сайъ-ҳаракатлари туфайли Наманган тарихида янги саҳифа очилди. 
Президентимиз Норин туманига ташриф буюриб, бу ерда вилоят фаоллари, ҳокимлар, секторлар раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар иштирокидаги йиғилишда баландпарвоз гаплардан, қуруқ ваъзхонликлардан тийилган ҳолда бор гаплардан гапириш, очиқ юзма-юз мулоқот қилиш, муаммоларни ўртага ташлаш, уларни биргаликда хал этиш юзасидан гапириб, вилоятда аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш мамлакатимиздаги ўртача кўрсаткичдан бир неча баробар пастлиги, айрим туманларда саноат корхоналари умуман йўқлигини ўринли танқид остига олди.
Албатта, айни пайтда иқтисодий кўрсаткичларнинг юқорилиги ижтимоий соҳаларнинг ҳам ривожида муҳим ўрин тутади. Бинобарин, мамлакат раҳбари тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолига даромад манбалари яратиш, хусусан, қарийб олтиш минг иш ўрни яратиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилганини таъкидлаб, Наманганни ривожлантириш ҳақида олийжаноб ғояларни илгари сурар экан, Асакадагидан қолишмайдиган автомобиль заводи қуриш таклифини ўртага ташлади.
Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг Наманганда олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишларидан кўнгли тўлгани, қишлоқларда амалга оширилиши зарур бўлган ишлар учун етарли маблағларни ҳал этилиши, Норин, Поп, Косонсой, Янгиқўрғон ва бошқа туманлардан  йирик иншоотлар қуриш тўғрисидаги таклифларни давлат томонидан қўллаб-қувватланиши ҳақидаги фикрлари ҳар бир юртдошимизда жуда катта ишонч руҳини уйғотди.
Муҳтарам Юртбошимиз Наманганга ташрифи чоғида белгилаб берилган устувор вазифалар биз халқ вакилларини ўз фаолиятимизда фақатгина қонун ижодкорлигини такомиллаштириш эмас, балки, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ҳамда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларда фаол иштирок этишдаги масъулиятимизни янада кучайтириш, ўз олдимизга қўйган вазифаларимизни бекаму-кўст бажаришга ундайди.

Иброҳим ХОЖИЕВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 184

Депутатлар минбари

Янгиликлар

25.05.2018
“Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

“Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шанхай...

25.05.2018
Тиббий хизмат сифати, ичимлик суви таъминоти аҳоли эътирозига сабаб бўлаётган муаммо сифатида ўрганилмоқда

Дастлабки уч кунда депутатлар 750 та хонадонда бўлиб, икки мингга яқин аҳоли билан мулоқот қилдилар....

25.05.2018
Зоминдаги учрашувларда аҳолини ўйлантираётган муаммолар бартараф этилди

Олий Қонунчилик палатаси депутати Зулайҳо Акрамова Зомин туманидаги “Пишағор”, “Даштобод” қишлоқ фуқ...

Тадбирлар тақвими