Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Абдураҳим ҚУРБОНОВ: Аҳолининг экологик маданиятини ошириш энг муҳим масала

Абдураҳим ҚУРБОНОВ: Аҳолининг экологик маданиятини ошириш энг муҳим масала

Энг муҳим масала — аҳолининг экологик маданиятини

ошириш ҳақида жиддий бош қотиришимиз зарур. Албатта, 

бундай муаммоларни фақат маъмурий йўл билан ҳал этиб

бўлмайди, бунга ёш авлод қалбида она-табиатга

меҳр-муҳаббат, унга дахлдорлик ҳиссини тарбиялаш

орқали эришиш мумкин.

Шавкат Мирзиёев.

Янгийўл иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежида “15 апрель – Экологик билимлар куни”га бағишлаб “Биз ёшлар она табиат посбонларимиз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Тошкент вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, вилоят саломатлик ва тиббий статистика институти, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Янгийўл Кенгаши ҳамда Экоҳаракат Тошкент вилоят ҳудудий бўлинмаси ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирда 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва шу асосда қабул қилинган “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурида белгилаб берилган устувор вазифалар келиб чиқиб, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, аҳолининг экологик маданиятини янада юксалтириш, мазкур соҳада самарали ҳуқуқий механизмни яратиш борасида янги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келинаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги маърузаcида баён этилган фикрлар ва унда илгари сурилган ғоялар мамлакатимиз экологларининг ўз фаолиятларига танқидий ҳамда таҳлилий баҳо бериб, галдаги устувор вазифаларни белгилаб олишида дастуриламал бўлди. Чунончи, Юртбошимиз мазкур маърузаларида мамлакатимиз экологик ҳолатини асосан уч жиҳати: аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, маиший чиқиндиларни қайта ишлаш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш нуқтаи-назаридан таҳлил этдилар.

Таъкидлаш жоиз, бугунги кунда экологик муаммоларни ҳал этишда тежамкор, экологик тоза технологияларни жорий қилиш, табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини изчил олиб бориш ёки соҳага оид қонунчиликни такомиллаштириш борасидаги саъй-ҳаракатлар уларни ҳал этишда етарли эмаслигини кўрсатмоқда. Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, атроф-муҳитга оқилона муносабатда бўлиш, табиат неъматларини келгуси авлодлар учун асраб-авайлаш ҳиссини шакллантириш антропоген таъсирларнинг олдини олишда асосий омиллардандир.

Экологик таълимни замон талабларидан четда қолиб кетмаслиги, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да кўрсатилган узвийлик ва узлуксизлик, тизимлилик, регионаллик, ихтисосликка томон йўналтирилганлик принципларига мослашиши билан ҳамоҳангдир.

Йиғилишда қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экоҳаракат депутатлар гуруҳи Ўзбекистон Республикасининг Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб, “Ўзбекистон Республикасининг экологик таълим Концепцияси”ни яратиш борасида амалий ишлар олиб бормоқда. Албатта, таълим муассасаларида ўқитиш жараёнида ўқувчилар онгини ҳозирги экологик муаммолар моҳиятини очиб берувчи билимлар билан бойитиш ва шу билимларни уларнинг амалий фаолияти, ижтимоий меҳнати билан мустаҳкамлаб бориш мақсадга мувофиқ. Бундай масъулиятли вазифани ҳал қилиш учун ўқитувчидан шу соҳа бўйича билимга, педагогик маҳоратга, юксак экологик маданиятга эга бўлиш, шунингдек, тинимсиз изланиш, ўрганиш талаб қилинади.

Шу жиҳатдан Экоҳаракат депутатлар гуруҳи “Ўзбекистон Республикасининг экологик таълим Концепцияси”ни экологиянинг мақсади ва вазифаларидан келиб чиққан тарзда Ўзбекистон Республикасида узлуксиз экологик таълимнинг мазмуни ва моҳияти нуқтаи назаридан мактабгача таълим, мактаб ва мактабдан ташқари таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим, олий таълим, олий ўқув юртидан кейинги таълим, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш босқичларига бўлган ҳолда масалага ёндошмоқда.

Бу борада “Ўзбекистон Республикасида экологик таълим ва тарбия тизимининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари” ҳақида ахборот-таҳлилий қўлланма яратиш, “Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг экологик тарбияси ва таълим дастури”ни қабул қилиш ҳамда амалиётга тадбиқ этиш, “Ўзбекистон Республикасининг экологик таълим Концепцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилиниши лозим.

Тадбир сўнгида иштирокчилар томонидан ўқув муассасаларида узлуксиз экологик таълимни ва барқарор ривожланиш таълимини жорий қилиш учун мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари, мактаб, ўрта махсус, касб-ҳунар, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талабалари учун ўқув-методик қўлланмалар, дарсликлар яратиш, кўргазмали ва дидактик материалларни ишлаб чиқиш, марказлаштирилган ҳолда нашр этишни таъминлаш, мунтазам равишда экофестиваллар ёки танловлар ўтказиб туриш, ўқув-методик қўлланмалар, дарсликлар, кўргазмали материалларни нашр этиш яхши самара бериши таъкидлаб ўтилди.

Абдураҳим ҚУРБОНОВ,

Ўзбекистон Республикаси 

Олий Мажлиси Қонунчилик

палатаси депутати


Кўришлар сони: 3758

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2018
Депутатларнинг эътирози ва жиддий танқидига учраган қонун лойиҳаси янги ном билан қайта кўриб чиқилди

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг яқинда бўлиб ўтган мажлисида «2019...

10.12.2018
Қонун лойиҳаси парламент аъзоларининг эътирозига, жиддий танқидига сабаб бўлди

2018 йил 10 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис...

07.12.2018
Тараққиётимизнинг мустаҳкам кафолати

“Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компаниясида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигинин...

Тадбирлар тақвими