Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Шуҳрат ЯКУБОВ: Ўсимликлар карантини хизмати фаолиятининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда

Шуҳрат ЯКУБОВ: Ўсимликлар карантини хизмати фаолиятининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда

Ҳозирги кунда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида янги таҳрирдаги “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг лойиҳасини тайёрлаш ва қабул қилиш устида қизғин иш олиб борилмоқда. Республикамиз ҳудудига ўсимликлар дунёсига зарар етказиши мумкин бўлган ўсимликлар карантинидаги зарарли организмларнинг кириб келишининг олдини олишда ушбу қонунни замон талаблари асосида такомиллаштиришни давр тақозо этмоқда.

Таъкидлаш жоиз, амалдаги “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 1995 йилда қабул қилинган бўлиб, у бугунги кун талаблари, айниқса илм-фан ютуқлари ва замонавий технологияларни амалга жорий этиш нуқтаи назаридан мазмунан эскирган эди. Умуман, мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлиги таъминлаш, иқтисодиётни жадал ривожлантиришда ўсимликлар дунёсига зарар етказиши мумкин бўлган зарарли организмлардан ҳимояланиш алоҳида аҳамиятга эга.

Ушбу масаланинг долзарблигидан келиб чиқиб, 2017 йил 30 августда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди. Мазкур Фармонга асосан, ўсимликлар карантини қоидалари ва фитосанитария нормаларининг бажарилиши устидан давлат назорати тизимини янада такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мақбул фитосанитария шароитларини таъминлаш мақсадида Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибидан чиқарилиб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги алоҳида Инспекцияга айлантирилди. Унинг зиммасига жуда муҳим вазифалар юклатилди.

Мазкур фаолиятнинг ташкилий тузилмасининг ўзгариши унинг ҳуқуқий асосларини ҳам такомиллаштириш лозимлигини талаб этади. Шундан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қонунчилик ташаббуси асосида янги таҳрирдаги “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг лойиҳаси киритилди.

Ушбу лойиҳани Парлмент қуйи палатаси депутатлари биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилди. Мазкур қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш ва уни маромига етказишда самарали ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, қонун лойиҳасининг муҳокамасида ўсимликлар карантини соҳасида кўп йиллик тажрибага эга бўлган мутахассислар, олимлар, аграномлар билан фикрлашган ҳолда иш олиб борилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси депутатлари ўз сайлов округлари борганда мутахасислар билан мазкур қонун лойиҳасини муҳокамадан ўтказдилар. Уларнинг таклифлари асосида лойиҳани такомиллаштирмоқдамиз.

Умуман, янги таҳрирдаги “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунни қабул қилиниши ўсимликлар карантини соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш механизмини такомиллаштиришга, карантин хизмати фаолиятига замонавий хорижий технологиялар ва иш услубларини жорий этишга ҳамда халқаро савдо алоқаларини ривожлантиришда ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотлари билан савдо алоқаларини йўлга қўйишда фитосанитар хавфсизликни таъминлашга хизмат қилади. Шунингдек,  импорт ва экспорт билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектлари амал қилиши керак бўлган зарарли ўсимлик касалликлари, ҳашоратлар ва бегона ўтлар кириб келишининг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ва нормаларни жорий қилишда муҳим аҳамият касб этади.

Хулоса қилиб айтганда, қонуннинг қабул қилиниши амалиётда юзага келаётган муаммоларни ва қонун ҳужжатларида мавжуд бўлган бўшлиқларни бартараф этиши билан аҳамиятлидир.

 

Шуҳрат ЯКУБОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати,

 Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси


Кўришлар сони: 380

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.07.2018
Олий Мажлис қуйи палатасининг айрим қўмиталари таркиби ўзгарди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг яқинда бўлб ўтган навбатдаги мажлисида...

17.07.2018
Фаолиятда самара ва изчиллик – энг муҳим талаб

Ҳисобот даврида фракция аъзоларига сайловчилардан 564 та ёзма, 1205 та оғзаки мурожаатлар...

16.07.2018
Қонун ижодкорлиги ва парламент назорати: Ўзбекистон тажрибаси — экспертлар нигоҳида

Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда...

Тадбирлар тақвими