Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ислом ХУШВАҚТОВ: Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг истиқболлари

Ислом ХУШВАҚТОВ: Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия  манбаларини ривожлантиришнинг истиқболлари

Иcлом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг Ўзбек-Япон ёшлар инновация марказида “Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг истиқболлари” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, тегишли вазирлик, идора ва корхоналар мутахассислари, “Муқобил ёқилғи ва энергия турлари корхоналари” Ассоциацияси ходимлари, соҳа йўналишидаги тадбиркорлик субъектлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари, Экоҳаракат фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Шунингдек, тадбирга мамлакатимиздаги «Tiki Treiler» Ўзбек-Эстон қўшма корхонасида меҳмон бўлиб турган Эстониянинг соҳа йўналишидаги бир гуруҳ ишбилармонлари таклиф этилди.

Тадбирда иштирокчилар томонидан қайта тикланувчи энергетика соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш бўйича илғор миллий ва хорижий тажрибалар, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни рағбатлантиришнинг ҳуқуқий механизмларини яратиш, қайта тикланувчи энергия манбаларининг ҳар хил турлари бўйича ускуна ва қурилмаларни ишлаб чиқариш, мазкур соҳада янги технологиялардан фойдаланиш бўйича илғор амалиёт борасида ўзаро тажриба алмашиш, қайта тикланувчи энергия мабаларидан фойдаланишни тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек йиғилишда иштирок этган Эстониянинг соҳа йўналишидаги тадбиркорлик субъектлари вакиллари томонидан амалга оширилаётган ишлар ва ютуқлар, соҳа амалиёти хақида маълумотлар берилди. Таъкидланишича, бугунги кунда Эстонияда қайта тикланувчи энергия мамлакат умумий энергетика салмоғининг 20 фозини ташкил этади. Мамлакатда 2030 йилга бориб ушбу кўрсаткични 50 фоизга чиқариш давлат дастури ишлаб чиқилган.

Таъкидланганидек, мамлакатимиз қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш масалаларида улкан табиий, иқтисодий ва илмий салоҳиятга эга. Кўпгина олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежларида ушбу соҳа учун малакали кадрлар тайёрлаш ишлари амалга оширилмоқда. 50 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари мазкур соҳада фаолият юритиб келмоқда.Мустақиллик йилларида республикада кичик қувватли қуёш фотоэлектрик станциялар, шамол-қуёш электростанциялари, қуёш нуридан фойдаланган ҳолда иссиқ сув таъминоти тизимлари ишга туширилди. Қайта тикланувчи энергиянинг бошқа турлари – шамол энергияси, геотермал ресурслар, кичик гидроэлектростанцияларни ривожлантириш ҳам муҳим эканлиги алоҳида қайд этилди.

Мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича давлат сиёсатини амалга оширишга фуқаролик жамияти институтлари фаол жалб этилаётганлиги алоҳида қайд этилди. Сўнги йилларда фуқаролик жамияти институтлари томонидан маҳаллий фондлар ва халқаро ташкилотлар маблағлари ҳисобидан муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги ижтимоий объектларда қайта тикланувчи энергия манбалари ускуналарини ўрнатиш бўйича ўнлаб лойиҳалар амалга оширилди.

Қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг ривожлантириш ва жорий этишга йўналтирилган норматив-хуқуқий базани яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майдаги қарори билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастурида Ўзбекистон Республикасининг “Қайта тикланувчи энергия манбалари тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни қабул қилиш белгиланган.

Шу билан бир қаторда, мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасидаги амалдаги қонунчилик ва меъёрий базани янада ривожлантириш ва тўлдириш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва молиявий, шунингдек ривожлантиришни қўллаб-қувватлашнинг бошқарув механизмларини акс эттирувчи махсус қонун ҳужжатларини тайёрлаш зарурати мавжуд. Ушбу мақсадда “Қайта тикланувчи энерги манбалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тайёрланмоқда ва унинг қабул қилиниши экологик ва энергетик хавфсизликни таъминлашга хизмат қилади.

Тадбир якунида халқаро давра суҳбатининг хулоса ва тавсиялари қабул қилинди ҳамда манфаатдор ташкилотларга юборилди.

Халқаро давра суҳбатининг ўтказилиши қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни янада ривожлантириш, мазкур соҳа бўйича билим ва кўникмаларни оширишда муҳим қадам бўлди ҳамда бу йўналишда Ўзбекистоннинг тажрибаси ҳақидаги маълумотларни мамлакатимиз ва чет эл ҳамжамиятига етказишга хизмат қилади.

Ислом ХУШВАҚТОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати,

Экоҳаракат депутатлари гуруҳи аъзоси


Кўришлар сони: 2375

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.12.2018
Меҳнат миграцияси: Халқаро тажриба ва Ўзбекистон амалиёти

Бугунги глобаллашув жараёнида миграция масаласи тобора долзарблик касб этиб бормоқда. Маълумотларга...

18.12.2018
Атом энергетикаси бўйича «Росатом» Давлат корпорацияси бош директори биринчи ўринбосари билан учрашув

2018 йилнинг 18 декабрь куни парламент қуйи палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик...

18.12.2018
Профессор-ўқитувчиларнинг йиллик меҳнат таътили қисқарадими?

Иштирокчилар фикрига кўра, Ўзбекистон Республикасининг бирор-бир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида таълим...

Тадбирлар тақвими