Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ёрмамат ХОЛИЯРОВ: Қишлоқларга янгича эътибор

Ёрмамат ХОЛИЯРОВ: Қишлоқларга янгича эътибор

 Шаҳар ва қишлоқ аҳолиси турмуши фаровонлигини таъминлашдаги фарқлар ҳисобига қишлоқ аҳолисининг шаҳарга кўчишини бошқариш жаҳон амалиётида доимо катта муаммолардан бири бўлиб келган. Мазкур муаммоларнинг ечими сифатида мамлакатимизда қишлоқ турмуш тарзини шаҳарга яқинлаштириш бўйича бугунга қадар олиб борилаётган ислоҳотларга янгича креатив ёндошиш амалиёти бошланди.

Ушбу креатив ёндошувларга, яъни амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасини янада кучайтириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси барча соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга кўтарилишида, мамлакатнинг давлат ва жамият ривожланиши истиқболини стратегик режалаштириш тизимига сифат жиҳатидан янги ёндашувларни бошлаб берган ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Хусусан, яқинда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Обод қишлоқ” дастури тўғрисида”ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Обод қишлоқ” дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қишлоқларимизни обод қилишни янги босқичига олиб чиқишда муҳим ўрин тутади.

Жойлардаги аҳоли билан учрашув ва мулоқотларда ҳам чекка қишлоқлардаги аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар аҳолининг уй-жой ва маиший шароитларини яратиш борасида айрим муаммолар борлини далолат бермоқда. Жумладан, электр тармоқлари ва трансформаторлардаги авариялар электр таъминоти тармоқларида узилишлар, суюлтирилган газ баллонларининг етишмаслиги, ҳудудларда автомобиль йўлларини таъмирталаблиги, ичимлик суви қувурлари ва иншоотлари яроқсизлиги каби муаммолар қишлоқ аҳолисининг мурожаатларига сабаб бўлмоқда.

Албатта, бундай ҳолатлар ҳеч кимни, айниқса, мазкур ҳудудларда яшаётган аҳолининг барча қатламларини қониқтирмайди. Ушбу вазиятни тубдан ўзгартириш ҳамда аҳолининг турмуш даражасини янада яхшилаш мақсадида ишлаб чиқилган дастурнинг асосий мақсадлари этиб белгиланган.

Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб республиканинг ҳар бир туман ва шаҳарида, аввало, олис ва табиий иқлим шароити оғир ҳудудларда 2018 йилда 2 тадан ва келгуси йилларда 3 тадан қишлоқда (маҳаллада) аҳолининг яшаш шароитларини босқичма-босқич тубдан яхшилаш, турмуш тарзи ва даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларни таъминлашга, мазкур қишлоқларнинг (маҳаллаларнинг) қиёфасини замонавийлаштиришга ва қишлоқ аҳолиси учун иш жойларини яратишга қаратилган “Обод қишлоқ” дастури амалга оширилади.

2018 йилда мамлакатимизнинг 174 та туманидаги 368 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларини комплекс равишда янгилаш чора-тадбирлари қабул қилинган дастурнинг устувор мақсадлари сифатида белгиланган. Дастурда, айниқса, 127143 та уй-жойни таъмирлаш, уларнинг томини, ташқи кўриниши, ён-атрофини ободонлаштириш ишлари алоҳида ўрин эгаллаган.

Дастур доирасида 1535 километр тоза ичимлик суви тармоқларини таъмирлаш, сизот сувлар сатҳини пасайтириш, қишлоқларни туман маркази билан боғлайдиган ҳамда қишлоқ ички йўллари ва пиёдалар йўлакларини барпо этиш ва таъмирлаш учун жами 2083 километр йўлларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш, шунингдек, лизинг асосида 571 замонавий автобус харид қилиниб, қишлоқ ва туман маркази орасида транспорт қатновини йўлга қўйиш ва ушбу йўналишларда 252 та бекат барпо этиш назарда тутилган.

Халқаро молия институтларининг кредитлари ҳамда корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобидан 1847 километр электр таъминоти тармоқларини яхшилаш, аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш учун 44868 та газ баллони етказиб бериш ҳамда алоқа тизимини модернизация қилиш ишлари ҳам амалга оширилади.

Маълумки, ижтимоий аҳамиятга эга хизматларни тубдан яхшилаш давлатнинг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда, болалар боғчаси, мактаб, оилавий поликлиникалар ва шу каби бошқа жами 736 та ижтимоий соҳа объектини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари бажарилиб, лаборатория ва замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланади.

Мазкур дастурнинг қабул қилиниши ва ҳаётга изчил татбиқ этилиши маҳаллаларни ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларини амалга ошириш, бу борадаги қадриятларимизни изчил давом эттирган ҳолда, барча ҳудудларда кенг кўламли бунёдкорлик ишларини бажариш орқали қишлоқ аҳолиси учун муносиб шароитлар яратиш ва уларнинг турмуш маданиятини янада юксалтириш, энг асосийси, ёшларни хайрли ишларга даъват этишга хизмат қилади.

Хулоса қилиб айтганда “Обод қишлоқ” дастури доирасидаги қурилиш ишлари қишлоқ жойларда уй-жойларни кенг кўламда барпо этилиши билан бир вақтда ободонлаштириш ва кўкаламлаштириш ишларига замонавий дизайн талаблари асосида ёндошув қишлоқ қиёфасини тубдан янгиланиб, қишлоқ аҳолисининг турмуш даражаси ва сифатини ошиши, шу билан бирга одамларимизнинг дунё-қараши, Ватанга муҳаббат туйғуларининг ошишига хизмат қилади.

 

Ёрмамат ХОЛИЯРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати


Кўришлар сони: 2551

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.12.2018
Меҳнат миграцияси: Халқаро тажриба ва Ўзбекистон амалиёти

Бугунги глобаллашув жараёнида миграция масаласи тобора долзарблик касб этиб бормоқда. Маълумотларга...

18.12.2018
Атом энергетикаси бўйича «Росатом» Давлат корпорацияси бош директори биринчи ўринбосари билан учрашув

2018 йилнинг 18 декабрь куни парламент қуйи палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик...

18.12.2018
Профессор-ўқитувчиларнинг йиллик меҳнат таътили қисқарадими?

Иштирокчилар фикрига кўра, Ўзбекистон Республикасининг бирор-бир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида таълим...

Тадбирлар тақвими