Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Мақсуд ҚУРБОНБОЕВ: Тинчлик ва барқарорликнинг муҳим “йўл харитаси”

Мақсуд ҚУРБОНБОЕВ: Тинчлик ва барқарорликнинг муҳим “йўл харитаси”

Қадимдан Амударёнинг икки қирғоғида яшовчи ўзбек ва афғон халқини бир-бирига яқин тил ва лаҳжаси, дин ва маънавий қадриятлари бирлаштириб турган. Ушбу азим дарё икки мамлакатни маданий тамаддунлар чоррахасида бирлаштириб, ўзаро савдо, илм-фан, маданий ҳамкорлигига кўприк вазифасини ўтаган. Буюк мутафаккир аждодларимиз Абу Райҳон Беруний, Лутфий, Алишер Навоий, Камолиддин Беҳзод, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Бобораҳим Машраб афғон заминида яшаб, ижод қилди. Бугун ҳам Ўзбекистон ва Афғонистон яқин қўшни мамлакатлар сифатида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга интилмоқда. Сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар алоқалар, айниқса, охирги бир йил ичида янги босқичга кўтарилди. Бугун Афғонистонда миллионлаб ўзбеклар яшагани боис, мамлакат Конституциясида ўзбек тили мамлакатнинг расмий тилларидан бири ҳисобланиши белгиланган. Мана шу далилнинг ўзиёқ бу икки мамлакатнинг ўқ илдизлари узоқ даврларга бориб тақалиши ва мустаҳкам томир отганини англатади.

Пойтахтимизда иш бошлаган халқаро конференциядан кўзланган асосий мақсад ҳам Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, ушбу мамлакатдаги нотинч ва беқарор вазиятга ҳамкорликда ечим топиш, ҳудудда “уруш олови” хавфини ўчириш, бу ўлкада тинчлик ва тарққиётни таъминлашга дунё ҳамжамиятини чорлашдан иборат.

Халқаро конференцияда нутқ сўзлаган Президентимиз Шавкат Мирзиёев ушбу юқори даражадаги анжуманнинг ўтказилиши, амалий руҳдаги мулоқот ва мунозаралар, шунингдек, якуний Тошкент декларациясининг қабул қилиниши Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича амалий жиҳатдан ижобий натижаларга эришиш имконини бериб, тинчлик жараёнининг ўзига хос “йўл харитаси”га айланишини алоҳида таъкидлади. Халқаро конференция моҳият эътиборига кўра афғон муаммосининг энг муҳим жиҳатлари бўйича барча манфаатдор томонларнинг сиёсий иродаси ва ўзаро англашувини ўзида акс эттирадиган ҳужжат қабул қилинишида долзарб аҳамият касб этади.

Давлатимиз раҳбари Афғонистон муаммоси ҳақида тўхталиб ўтар экан, Афғонистон хавфсизлиги – бу Ўзбекистон хавфсизлиги, бутун Марказий ва Жанубий Осиё минтақаси барқарорлиги ҳамда тараққиётнинг гарови экани, биз бугун фақатгина Афғонистоннинг келажаги учун эмас, балки умумий хавфсизлигимиз, терроризм, фанатизм ва зўровонликдан холи дунё учун курашаётганимизни таъкидлаб ўтди. Жумладан, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш вазифаси терроризм ва экстремизмга қарши курашишга қаратилган саъй-ҳаракатлар билан узвий боғлиқдир. “Бундай хавф-хатарларга қарши фақат куч ишлатиш усуллари билан эмас, балки биринчи навбатда, айниқса ёшлар ўртасида, зўравонликни келтириб чиқарадиган жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш лозим”, деди Шавкат Мирзиёев. Бундан кўзланган асосий мақсад эса ёшларнинг сифатли таълим олиши, уларнинг ўз қобилияти ва истеъдодини рўёбга чиқариши учун барча зарур шароитларни яратиб бериш. Президентимиз шу ҳақда фикр юритиб, барча хорижлик ҳамкорларимизни ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини аҳоли ва айниқса, ёшларга тушунтириш йўлида яқин ҳамкорликда иш олиб боришга чақирди, Афғонистонда таълимни қўллаб-қувватлаш бўйича махсус халқаро фонд ташкил этишни таклифини билдирди. Бундан кўзландиган асосий мақсад – мамлакатда талаб катта бўлган соҳалар бўйича миллий кадрлар тайёрлаш, истеъдодли талабалар ва ёш олимлар учун стипендия ва грантлар ажратиш борасида афғон томонига кўмаклашишдан иборат.

Халқаро конференцияда кўтарилган долзарб масалалар, уларнинг ечимига қаратилган таклиф ва тавсиялар акс этган ҳужжат мамлакатимизнинг ташқи сиёсат йўналишидаги саъй-ҳаракатларининг амалий натижаси сифатида Афғонистонда барқарор вазиятни таъминлаш, жафокаш афғон халқининг тинч юртда, муносиб турмуш кечириши учун халқаро миқёсда қўйилган муҳим қадам бўлиши шубҳасиз.

Мақсуд ҚУРБОНБОЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 1514

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.07.2018
Олий Мажлис қуйи палатасининг айрим қўмиталари таркиби ўзгарди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг яқинда бўлб ўтган навбатдаги мажлисида...

17.07.2018
Фаолиятда самара ва изчиллик – энг муҳим талаб

Ҳисобот даврида фракция аъзоларига сайловчилардан 564 та ёзма, 1205 та оғзаки мурожаатлар...

16.07.2018
Қонун ижодкорлиги ва парламент назорати: Ўзбекистон тажрибаси — экспертлар нигоҳида

Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда...

Тадбирлар тақвими