Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Комила КАРОМОВА: Тинчлик йўлидаги эзгу қадам

Комила КАРОМОВА: Тинчлик йўлидаги эзгу қадам

Обод ва фаровон ҳаёт кечириш учун биринчи навбатда тинчлик зарур. Тинчлик бахт-саодатимизнинг манбаидир. Айниқса, қўшнилар билан дўстона муносабатлар хотиржамликни таъминлайди. “Қўшнинг тинч – сен тинч “, – деган мақолда ҳам катта ҳикмат борлиги ҳаммамизга аён. Кейинги кунларда ён қўшниларимиз билан муносабатларимиз яхшиланиб, дўстона алоқаларимиз фаоллашиб, ўртадаги тўсиқлар олиб ташланмоқда. Қозоқ, қирғиз, тожик дўстларимиз билан борди-келдимиз янги босқичга кўтарилди. Ўзбекистон раҳбарияти жаҳонда ва минтақада кечаётган жараёнларни чуқур англаган ҳолда халқчил сиёсат олиб бораётганлиги,  қўшни давлатлар билан ўзаро яхшиланиб бораётган муносабатларимизда яққол намоён бўлмоқда.

Шу маънода мамлакатимиз Афғонистон Ислом Республикасининг хавфсизлиги, барқарорлиги ва тикланишини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларда халқаро ҳамжамият билан ёнма-ён иштирок этмоқда . Тинчликпарварлик, ҳамжиҳатлик, ўзаро муроса ва музокара ғоялари билан суғорилган таклифлар “Ўзбекистон ташаббуслари” номи билан дунёга машҳур бўлмоқда. Ўзбекистон қўшни Афғонистонда тинчлик ўрнатиш соҳасида ўзига хос принципиал ёндашувга эга бўлган мамлакат сифатида эътироф этилмокда. Мамлакатимиз Афғонистонга ҳарбий ёрдам, яъни қурол-яроғ, аслаҳалар етказиб бераётган давлат эмас, балки афғон халқининг тикланишига ҳар томонлама ёрдам кўрсатаётган давлат ҳисобланади. Бугунги кунда Қобул шаҳри Ўзбекистон етказиб бераётган электрэнергия орқали ёритилади. Ўзбекистонлик қурувчилар бу мамлакатда инфраструктурани барпо қилиш, кўприклар, автомобил йўллари қурилишида фаол иштирок этдилар. Бундан ўн йил илгари яъни 2008-2010 йилларда Афғонистон тарихида биринчи темир йўл ўзбек қурувчилари томонидан бунёд этилиб, фойдаланишга топширилган эди. Дўстлик ришталари бугун айниқса, мустаҳкамланаётганлигини кўриб турибмиз. Мамлакатимиз президентининг ташаббуси билан яна бир хайрли ишга эзгу қадам ташланди

.“Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусидаги халқаро конференция айнан Ўзбекистонимизнинг президенти ташаббуси билан ўтказилаётгани мамлакатимиздаги тинчликпарвар сиёсатнинг яққол амалий кўринишидир. Анжуман ишини биз билан бирга бутун дунё катта ҳаяжон ва қизиқиш билан кузатди. Конференция ишида турли етакчи мамлакатларнинг вакиллари иштирок этганлиги бу анжуманнинг нуфузи нақадар баландлигини кўрсатади.

Афғонистондаги асосий муаммо бу мамлакат ичида сиёсий беқарорликни келтириб чиқараётган “Толибон” ҳаракати ва турли диний-экстремистик ташкилотларнинг ҳуружидир. Бу мамлакат ҳамда минтақанинг ривожига сезиларли таъсир кўрсатмоқда, айниқса диний-экстремистик хавфларни вужудга келтирмоқда. 
Конференция катта тарихий аҳамиятга эга. У Афғонистондаги нотинчлик, беқарор вазиятнинг олдини олишга, минтақада хавфсизликни таъминлаш йўлида 
Ўзбекистоннинг навбатдаги эзгу, амалий ва айни пайтда салмоқли ҳиссаси бўлди.

Комила КАРОМОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 1410

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.04.2019
Болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш ҳолати қандай?

Бугунги кунда республикамиз бўйича 7 104 та мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатиб келмоқда....

20.04.2019
Гулистонда энг замонавий, намунали поликлиника қуриладиган бўлди

Депутатларнинг Гулистон шаҳридаги ўрганишлари жараёнида тиббиёт муассасаларининг дислокацияси нотўғри...

19.04.2019
Жанубий Корея Республикаси Президенти парламент аъзолари олдида нутқ сўзлади

Корея Республикаси Президенти Мун Чже Ин Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида 2019 йил 19 апрель...

Тадбирлар тақвими