Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Алишер ҚОДИРОВ: Маънавияти муштарак қардош халқларнинг мақсад ва интилишлари ҳам муштарак бўлмоғи керак

Алишер ҚОДИРОВ: Маънавияти муштарак қардош халқларнинг мақсад ва интилишлари ҳам муштарак бўлмоғи керак

Қарийиб қирқ йилдан буён уруш ва қарама-қаршиликлар гирдобида яшаётган Афғонистон билан бевосита чегарадош Ўзбекистон афғон муаммосининг ижобий ҳал этилишидан манфаатдордир.

Давлатимиз раҳбари томонидан 2017 йилнинг сентябрь ойида Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Афғонистон муаммоси юзасидан Ўзбекистоннинг позициясини батафсил баён қилинди: «Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш нафақат минтақавий, балки глобал хавфсизликни таъминлашнинг муҳим шарти бўлиб қолади. Аминмизки, Афғонистонда тинчликка эришишнинг ягона йўли – марказий ҳукумат ва мамлакат ичидаги асосий сиёсий кучлар ўртасида олдиндан ҳеч қандай шарт қўймасдан, тўғридан-тўғри мулоқот олиб боришдир. Музокаралар афғонистонликларнинг ўзлари ҳал қилувчи ўрин тутадиган ҳолда, Афғонистон ҳудудида ва БМТ шафелигида ўтиши лозим. Донишманд афғон халқи ўз тақдирини ўзи мустақил ҳал қилишга ҳақлидир» – деб алоҳида таъкидлаган эди. Бу  Ўзбекистоннинг яқин қўшни давлатдаги вазиятга бефарқ эмаслигига яна бир бор ёрқин мисолдир.

Ўзбекистон афғон муаммосини ҳал қилиш юзасидан ташаббусларини нафақат сўзда, балки ўзининг амалий саъй-ҳаракатлари орқали ҳам намоён этмоқда, ўткир ижтимоий-иқтисодий муаммоларни бартараф этилиши, бу масалада халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштиришга интилмоқда. Афғонистон тарихида илк темир йўл - Термиз – Ҳайратон – Мозори Шариф йўналиши ўзбекистонлик қурувчилар томонидан бунёд этилди ва фойдаланишга топширилди. Мамлакатдаги шифохоналар, мактаблар, автомобиль йўллари, кўприкларнинг қурилишида фаол, амалий кўмак берилмоқда. Бугун Ўзбекистон Афғонистон пойтахти - Қобул шаҳрини арзонлаштирилган электр энергияси билан таъминламоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Термиз шаҳрида Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказини ташкил этилди. 
Бугунги кунда марказда ўзбек тили ва адабиёти бакалавр йўналиши бўйича 96 нафар афғонистонлик талабалар таҳсил олмоқда.

Минг афсуски, жафокаш афғон заминидаги 40 йилдан буён давом этаётган биродаркуш хунрезликларнинг тўхтатиш устида ўтказилган кўплаб мажлисларнинг баландпарвоз қарорлари сўзда қолиб кетмоқда. Бу даврда миллионлаб тинч аҳоли уруш қурбонига айланди, ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлдилар. Энг ачинарлиси – ўқнинг овози билан бир авлод вояга етмоқда.

Афғонистонлик талаба Жамшид Нофе “Биз ҳам юртимизни Ўзбекистондагидек тинч ва ривожланган, қулай шароитларда таълим олишни ҳоҳлаймиз” деганида беихтиёр тўлқинланиб кетдим. Улар уруш ва қийинчиликлардан жуда ҳам чарчаган қардошларимиз эканлигига бир ачинсам, юртимни тинч ва осойишта эканлигига шукроналар келтирдим.

Ўзида борини дўстига раво кўраолган инсонгина ҳақиқий дўст бўла олади. Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонимиз, Марказий Осиё минтақасидаги дўстлик, ҳамкорлик ва бунёдкорлик руҳини Афғонистонга ҳам раво кўрмоқда. Афғонистон бўйича “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусида ўтказилаётган халқаро конференциясидаги маърузасида:"...бизнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатларимизнинг асосий мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат бўлиши лозим:

биринчи – афғон муаммосини тинч йўл билан ҳал этишнинг асосий тамойилларини ишлаб чиқиш ва улар бўйича кенг ва қатъий халқаро консенсус – муросага эришиш;

иккинчи – Афғонистон ҳукумати ва қуролли мухолифат ўртасида музокараларни бошлаш механизмини ишлаб чиқиш;

учинчи  Афғонистонда миллий келишув жараёнига халқаро ҳамжамият томонидан кўмак бериш бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш;

ниҳоят, барча манфаатдор ташқи кучларнинг қуролли мухолифатдан Афғонистон ҳукумати билан музокаралар столига ўтиришини, қарама-қаршилик ва зўравонликка чек қўйиш" ҳақидаги таклифлар мақсадлар ва ниятнинг шаффоф ва жиддий экканлигидан далолатдир.

Бу фикрлар халқаро конференция қатнашчилари томонидан тўлиқ қўллаб-қувватлангани, мақсад йўлидаги биринчи муваффақиятли қадам, десак тўғри бўлади.

Тошкент декларацияси дунё ҳамжамиятини ташвишга солаётган глобал муаммони бартараф этиш йўлида самарали қадам бўлди. Келгусида ҳам икки ва кўп томонлама муносабатлар доирасида Афғонистонда тинчлик ўрнатиш борасидаги сиёсий жараёнга кўмаклашишга ўз ҳиссасини қўшишда давом этади.

Биз, ён қўшнимиз афғон халқининг тинч ва хотиржам яшашини истаймиз. Зеро, Марказий Осиё ва Афғонистон халқлари қадимдан битта дарёнинг икки қирғоғида яшаган, маънавий мезонлари ва қадриятлари муштарак бўлган қардош халқлардир. 

Алишер ҚОДИРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзМТДП фракцияси аъзоси,

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари


Кўришлар сони: 2267

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.12.2018
Меҳнат миграцияси: Халқаро тажриба ва Ўзбекистон амалиёти

Бугунги глобаллашув жараёнида миграция масаласи тобора долзарблик касб этиб бормоқда. Маълумотларга...

18.12.2018
Атом энергетикаси бўйича «Росатом» Давлат корпорацияси бош директори биринчи ўринбосари билан учрашув

2018 йилнинг 18 декабрь куни парламент қуйи палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик...

18.12.2018
Профессор-ўқитувчиларнинг йиллик меҳнат таътили қисқарадими?

Иштирокчилар фикрига кўра, Ўзбекистон Республикасининг бирор-бир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида таълим...

Тадбирлар тақвими