Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Тўлқин КАРИМОВ: Болажонларимиз таълим-тарбиясининг ҳуқуқий пойдевори яратилди 24.10.2019
Тўлқин КАРИМОВ: Болажонларимиз таълим-тарбиясининг ҳуқуқий пойдевори яратилди

Боғчага борган боланинг, аввало, ижтимоий кўникмаси — жамоага аъзолик, жамият вазифаларига дахлдорлик ҳисси шакллана бошлайди. Фуқароларимиздаги ватанпарварлик, фаол фуқаролик позициясига эга бўлиш ана шу кўникмаларнинг, яъни, боғча таълим ва тарбиясининг натижасидир.

Шуҳрат ЁҚУБОВ: Жамоатчилик кутган қонун қабул қилинди 24.10.2019
Шуҳрат ЁҚУБОВ: Жамоатчилик кутган қонун қабул қилинди

Куни кеча парламентимиз қуйи палатаси мажлисида “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси қизғин муҳокамалар асосида қабул қилинди.

Акмал БУРҲОНОВ :Депутатлар ўрганган муаммолар ҳукумат ва тиббиёт соҳаси масъуллари учун ўгайми? 23.10.2019
Акмал БУРҲОНОВ :Депутатлар ўрганган муаммолар ҳукумат ва тиббиёт соҳаси масъуллари учун ўгайми?

Барча соҳада бўлгани каби кейинги икки-уч йил давомида тиббиёт тизимида ҳам эътиборга лойиқ ислоҳотлар амалга оширилди. Айниқса, соҳада тиббий маданиятни шакллантириш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янада ошириш борасида қилинаётган ишлар диққатга молик. Натижада тизимдаги муаммолар комплекс ўрганилиб, уларга ечим топишга эътибор кучаймоқда.

Наримон УМАРОВ: Асрий қадриятларни абадий тирик сақловчи восита 23.10.2019
Наримон УМАРОВ: Асрий қадриятларни абадий тирик сақловчи восита

Она тили — халқнинг асрий қадриятларини абадий тирик сақловчи асосий восита, миллатнинг томирида оқаётган қондир.

Мухтабар ҲУСАНОВА: Ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсолидир 22.10.2019
Мухтабар ҲУСАНОВА: Ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсолидир

Тил шундай буюк инъомки, она алласию бувижонларнинг ширин эркалашлари билан инсоннинг онгу шуурига кириб, қалбида мангу яшайди. Шу тилда айтилган сўз дунёнинг қаерида янграмасин, юракка тўғридан-тўғри етиб боради.

Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганининг ўттиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи ҳар бир ватанпарвар, садоқатли инсоннинг қалбида ифтихор туйғусини жўш урдириши билан бирга, юрак-юрагимизгача етиб борди. Сабаби, самимий, юракдан чиқиб айтилган калом қалбларга етиши шубҳасиздир. 

Алишер ҲАМРОЕВ: ОНА ТИЛИМИЗ ЯНАДА РАВНАҚ ТОПАДИ 22.10.2019
Алишер ҲАМРОЕВ: ОНА ТИЛИМИЗ ЯНАДА РАВНАҚ ТОПАДИ

Янги муҳташам «Конгресс-холл» саройида 21 октябрь куни ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганининг ўттиз йиллигига бағишланган тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, ўз нутқида “Она тилимиз – миллий маънавиятимизнинг битмас-туганмас булоғидир. Шундай экан, унга муносиб ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш барчамизнинг нафақат вазифамиз, балки муқаддас инсоний бурчимиздир”, деб таъкидладилар. Албатта, мазкур тантанали маросим тарихий аҳамият касб этиб, барча ватандошларимизнинг қалбида чуқур из қолдирди.

Баҳром ОБИДЖОНОВ: АҲАМИЯТИ БЕҚИЁС ФАРМОН 22.10.2019
Баҳром ОБИДЖОНОВ: АҲАМИЯТИ БЕҚИЁС ФАРМОН

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 21 октябрдаги «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони миллий тилни юксалтириш йўлидаги муҳим сиёсий ҳужжат сифатида халқимиз томонидан чуқур эътироф этилмоқда.

Мухаррам ДАДАХЎЖАЕВА: МИЛЛАТ ЎЗЛИГИНИНГ АЖРАЛМАС БЕЛГИСИ 22.10.2019
Мухаррам ДАДАХЎЖАЕВА: МИЛЛАТ ЎЗЛИГИНИНГ АЖРАЛМАС БЕЛГИСИ

“Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганига ўттиз йил тўлди.
...Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида давлат тилига ҳуқуқий мақом бериш масаласи кун тартибига қўйилди ва 1989 йил
21 октябрь куни “Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди.

Комила КАРОМОВА: ТИЛ ТАҚДИРИ – ХАЛҚ ТАҚДИРИ 22.10.2019
Комила КАРОМОВА: ТИЛ ТАҚДИРИ – ХАЛҚ ТАҚДИРИ

Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганининг 30 йиллигига бағишланган байрам тадбири бу йил ўзгача тантанавор руҳда, кўтаринки кайфиятда ўтди. Давлат тили ҳақидаги қонун қабул қилинганидан буён бу кун биринчи марта ҳақиқий байрамга айланди. Даставвал тил байрамининг давлат миқёсида нишонланаётгани ҳақидаги хабарнинг ўзи қалбларни қанчалик қувонтирган бўлса, унинг муҳташам, улуғвор, ниҳоятда салобатли ва гўзал кошонада ўтказилиши шодликни ҳайратларга қориштириб юборди.

Етти ўлчаб, бир кесайлик... суд мажлисини онлайн трансляция қилиш одил судлов тамойиллари-ю қадриятларимизга қанчалик мос? 18.10.2019
Етти ўлчаб, бир кесайлик... суд мажлисини онлайн трансляция қилиш одил судлов тамойиллари-ю қадриятларимизга қанчалик мос?

Суд жараёни — шоу эмас! Инсон тақдири ҳал бўладиган, унинг жамиятдаги ўрнини бор ёки йўқ қилиши мумкин бўлган мураккаб ҳодиса. Айни пайтда парламент қуйи палатасига киритилган қонун лойиҳаларидан бири одамларимизни ўйлантирадиган масала – суд мажлисини радио, телевидение ва интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали онлайн, яъни тўғридан-тўғри трансляция қилишга қонун билан йўл беришни назарда тутади.

Абдуғаффор ҚИРҒИЗБОЕВ: Мактабгача таълим ва  тарбия қонун билан кафолатланади 17.10.2019
Абдуғаффор ҚИРҒИЗБОЕВ: Мактабгача таълим ва тарбия қонун билан кафолатланади

Бу соҳада қонунчиликнинг ҳуқуқий асослари такомиллашаётгани соҳа ривожига катта ҳисса қўшмоқда. Шу маънода, Қонунчилик палатасида “Мактабгача таълим ва тарбия” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг  қонуни бўйича қонун ижодкорлиги фаолияти давом этаяпти. Қонун лойиҳаси мактабгача ёшдаги болаларни ривожланишининг асосий принципларини, мактабгача таълимнинг давлат кафолатларини белгилайди. 

Акмал УМАРАЛИЕВ: НИҲОЯТ ДЕПУТАТЛАР ТАЛАБИ АМАЛГА ОШЯПТИ 17.10.2019
Акмал УМАРАЛИЕВ: НИҲОЯТ ДЕПУТАТЛАР ТАЛАБИ АМАЛГА ОШЯПТИ

Хабарингиз бор, 2016 йилнинг декабрь ойида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг сайловчилар билан ўзаро муносабатлари юзасидан мавжуд ёндашув қайта кўриб чиқилди. Бу борада Қонунчилик палатаси депутатларининг сайловчилар билан доимий мулоқот қилиши, уларнинг ҳудудларга чиқиш тизими, жойлардаги ҳолатни ўрганиш, таҳлил қилиш, аҳолини ўйлантираётган муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриш амалиёти тубдан такомиллаштирилди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими