Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Мақсуд ҚУРБОНБОЕВ: Солиқ сиёсатида навбатдаги ўзгаришлар  аҳолига қандай таъсир қилади? 15.07.2019
Мақсуд ҚУРБОНБОЕВ: Солиқ сиёсатида навбатдаги ўзгаришлар аҳолига қандай таъсир қилади?

Жорий йилнинг 28 июнь куни Президентимизнинг “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармони эълон қилинди. Унда 2019 йил 1 августдан бошлаб, ягона ер солиғи тўловчиси ҳисобланган қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилари ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) тўлашга ўтиши қайд этилган.

Нурия АЙТЖАНОВА: Қўмита аҳоли соғлиғини сақлаш борасида қандай амалий ишлар қилди? 11.07.2019
Нурия АЙТЖАНОВА: Қўмита аҳоли соғлиғини сақлаш борасида қандай амалий ишлар қилди?

Ўрганишлар давомида сурункали касалликларга чалинган қарийб 42,9 минг нафардан зиёд фуқаро ва эҳтиёжманд оилалар аъзолари тиббий кўрикдан ўтказилди. Улардан 6 240 нафарига амбулатор, 2 812 нафарига туман, 1 465 нафарига вилоят ва 261 нафарига республика соғлиқни сақлаш муассасаларида даволаниш учун йўлланмалар берилди. 277 нафар беморда юқори технологик жарроҳлик амалиёти амалга оширилди.

Азамат ПАРДАЕВ: Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш — муҳим вазифа 11.07.2019
Азамат ПАРДАЕВ: Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш — муҳим вазифа

Қарорда яна бир муҳим жиҳат борки, бу табиий газни ва суюқ углеводородларни қазиш, қайта ишлаш, ташиш, узатиш ва сотишнинг барча босқичларида ресурслар ҳисобини юритиш бўйича электрон ускуналарни қўллаш орқали уларнинг алоҳида ҳисоби юритилишини жорий этиш белгиланган бўлиб, бу, энг аввало, ресурсларнинг иқтисод қилинишига, аниқ ҳисоб-китобларнинг шаклланишига асос бўлади.

Тўлқин КАРИМОВ: Ҳарбий хизматни ташкил этишдаги янгиликлар фуқароларга имконият ва қулайликлар  яратади 11.07.2019
Тўлқин КАРИМОВ: Ҳарбий хизматни ташкил этишдаги янгиликлар фуқароларга имконият ва қулайликлар яратади

Шу билан бирга, муддатли ҳарбий хизматни чақирув бўйича офицерлар таркиби лавозимларида ўтаётган офицерлар учун ўн икки ой қилиб белгиланиши, уларнинг касбий тайёргарлигини янада юқори даражага кўтарилишига хизмат қилади ҳамда Қуролли Кучларда муддатли ҳарбий хизматни ўташнинг ягона муддати ўрнатилишини таъминлайди.

Ўрол ҲАЙИТОВ: Таълим ва илм-фанда математиканинг ўрни кучаяди 10.07.2019
Ўрол ҲАЙИТОВ: Таълим ва илм-фанда математиканинг ўрни кучаяди

Илм-фан ва техниканинг замонавий тармоқлари жадал ривожланиши тараққиётнинг тезлашиб кетишида, янгидан-янги техника ва технологияларнинг яратилишида математика фани, унинг ривожи асос бўлаётгани сир эмас. Бугун дунё иқтисодий сиёсатида етакчи ўринларга чиқиб олган ахборот-коммуникация технологиялари, тиббиёт, биология, рақамли иқтисодиёт ва бошқа кўплаб соҳалар ривожи математик ёндашувлар, унинг ушбу соҳаларга самарали татбиқи асосида рўй бермоқда.

Дилфуза ЖАЛИЛОВА: Китобхонларга хизмат кўрсатиш сифати янада ошади 10.07.2019
Дилфуза ЖАЛИЛОВА: Китобхонларга хизмат кўрсатиш сифати янада ошади

Ҳар бир давлатнинг тараққий этиши, унинг янада равнақ топиши маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқараши юксак инсонлар билан боғлиқ. Мазкур омилларнинг туб замирида бевосита китоб туради, десак муболаға бўлмайди. 

Абдиғани УМИРОВ: Солиқ ислоҳотларининг ўта муҳим иккинчи босқичи 10.07.2019
Абдиғани УМИРОВ: Солиқ ислоҳотларининг ўта муҳим иккинчи босқичи

Мамлакатимизда тадбиркорлар ўртасида соғлом ва адолатли рақобатни таъминлаш, барча тадбиркорлик субъектлари учун тенглик тамойили асосида солиққа тортиш, божхона-тариф тизимини тартибга солишнинг самарали тизимини шакллантириш орқали рақобатбардош ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, тадбиркорликни ва соғлом рақобат муҳитини қўллаб-қувватлаш, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш ҳамда ички бозорни сифатли истеъмол товарлари билан таъминлашга қаратилган кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.

Акмал УМАРАЛИЕВ: Кичик саноат зоналари фаолияти  янги босқичга олиб чиқилади 04.07.2019
Акмал УМАРАЛИЕВ: Кичик саноат зоналари фаолияти янги босқичга олиб чиқилади

Таъкидлаш жоиз, бугун мамлакатимизда янги рақобатбардош ишлаб чиқаришлар ва кичик корхоналарни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича изчил амалга оширилаётган чора-тадбирлар доирасида 150 та кичик саноат зонаси ташкил қилинган. Ушбу ҳудудларда ҳар йили жами 1,7 триллион сўмдан ортиқ қийматдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмига эга бўлган 1 691 та кичик корхона фаолият юритади. Натижада 27 мингдан зиёд иш ўринлари яратилган.

Наримон УМАРОВ: Очиқлик ва шаффофлик — демократия мезони 04.07.2019
Наримон УМАРОВ: Очиқлик ва шаффофлик — демократия мезони

Жамиятда кечаётган демократик ислоҳотларнинг изчиллигини таъминлаш ва янада чуқурлаштириш, аҳолининг мамлакат ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий ҳаётида фаол иштирок этишига замин яратишда оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлигини таъминлаш, уларни одамлар ўз фикр-мулоҳазаларини эмин-эркин ифода этадиган холис ва тезкор минбарга айлантириш муҳим аҳамият касб этади. 

Расул КУШЕРБАЕВ: Шахсга доир маълумотлар муҳофазаси нима учун керак? 03.07.2019
Расул КУШЕРБАЕВ: Шахсга доир маълумотлар муҳофазаси нима учун керак?

Бугунги даврда шахсга доир маълумотларни мухофаза қилиш холис воқеликка айланди. Бинобарин, инсон ҳақидаги маълумот ҳар доим қимматли бўлган, айни вақтларда эса у ноёб товарга айланиб бормоқда. 

29.06.2019
“Қурол тўғрисида”ги қонун: қўрқув ва хавотирлар асослими?

Бугун ижтимоий тармоқларда шов-шув кўтараётган айрим фуқароларга, энг аввало, қонун билан яхшироқ ва яқинроқ танишиб чиқишни тавсия қилган бўлардик. Негаки, қонунда фуқароларга ўқотар қуроллар сотиш, улардан бемалол фойдаланиш мумкинлиги ҳақида биронта банд йўқ. Аксинча, бундай фаолият янада қатъий назоратга олиняпти.

Баҳром ОБИДЖОНОВ: Эътироф  — ижодкор учун энг катта мукофот 27.06.2019
Баҳром ОБИДЖОНОВ: Эътироф — ижодкор учун энг катта мукофот

Маълумки, Ўзбекистондаги оммавий ахборот воситалари умумий миқдорининг 64,4 фоизи нодавлат тузилмалари ҳисобланади. Ҳозирги кунда миллий телеканаллар тармоғи кенгайиб бораётгани ҳам фикримизга ёрқин мисолдир. Масалан, «Mahalla», «Дунё бўйлаб», «Маданият ва маърифат», «Оилавий», «Ўзбекистон-24», «Кинотеатр», «Болажон», «Менинг юртим» – «MY5», «Uzreport TV», «Milliy», «Zo`r-TV», «Sevimli», «Футбол-ТВ» каби янги телеканаллар очилиб, ўз мухлисларига эга бўлди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.08.2019
Истиқлол ёшларини чорлаётган буюк майдон

Йигирма саккиз йил — бир фарзанднинг дунёга келиши, улғайиши, кучга тўлиши ва ўзлигини англаган ...

20.08.2019
Истиқлолнинг иқтидорли ёшлари: шахсий фаоллик ва самарали натижа

Қайд этилганидек, мустақиллик йилларида ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президе...

20.08.2019
Қўмитада Адлия вазирлигининг ахбороти эшитилди

Ахборотда қайд этилганидек, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ...

Тадбирлар тақвими