Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Мухтабар ХУСАНОВА: Аёллари эъзозланган юртда ватанпарвар фарзандлар вояга етади

Мухтабар ХУСАНОВА: Аёллари эъзозланган юртда ватанпарвар фарзандлар вояга етади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган учрашувдаги нутқини жон дилимиз билан тинглар эканмиз, мамлакатимизда хотин-қизлар масалалалари давлат сиёсати даражасига олиб чиқилишининг, айниқса бугунги шиддат билан тез ўзгараётган, зиддиятли даврда аёл ва оилага юксак масъулият билан ёндошилаётгани – келажакни мустаҳкам таъминлашга қаратилганидан далолатдир. Шу ўринда бир ибратли ҳикояни эслаб ўтишни ўринли деб билдим, ўтган замонларда яшаб ўтган одил шоҳ ўзга мамлакатларни ишғол этишга қаратилган юришларини амалга оширишдан олдин ўша мамлакатнинг мудофаа ва ҳарбий қудратини аниқлаш билан бир қаторда, аёлларга муносабатни ҳам ўрганиб келишни айғоқчиларига буюрар экан. Хотин-қизлари беэътибор ташлаб қўйилган мамлакатларни осонликча қўлга киритар экан. Мулозимларининг саволига шоҳ: “Аёлларини ҳурмат қилмаган, эъзозламаган ва қўриқламаган эркакларда ор-номус, ғурур бўлмайди. Бу давлатнинг ҳарбий салоҳияти ҳар қанча кучли бўлмасин, уни қўриқлайдиган эркакларда Ватанга бўлган муҳаббати ҳам заиф бўлади. Хўрланган аёл эса, ёш авлодни Ватан туйғуси билан ўстира олмайди. Чунки, унга ўзи ҳам ишонмайди. Бундай муҳит ва вазиятни кўриб ўсган болаларни эса янада аянчли келажак кутади”, деган жавобни берган экан.

Таъкидлаш лозимки, ўтган бир йилдан ортиқ вақт мобайнида кенг кўламли ислоҳотлар билан бир пайтда, аёллар, оила, баркамол авлодни тарбиялаш масалаларига эътибор мутлақо янги босқичга кўтарилди, бунда Президент виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлар ҳамда халқ билан мулоқот натижасида ечимини кутган тўпланиб қолган масалалар борлиги аён бўлди. Шу нуқтаи назардан бугун аёлга, оилага, айниқса қиз болага бизнинг муносабатимиз, жавобгарлигимиз ошаяпти. Халқимиз, жумладан, хотин-қизлар билан мулоқот олиб боришни давлат сиёсати даражасига кўтарилиши натижасида уйма-уй юрилиб, ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш, аёлларимизнинг ҳуқуқий билим, иқтисодий кўникмаларини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилашда давлатимиз томонидан амалга оширилган амалий тадбирлар кўплаб оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий мустаҳкамланишида муҳим омил бўлиб хизмат қилаётганини жойлардаги учрашувларда аёлларнинг кайфиятидан кўриб гувоҳи бўлаяпмиз. Зеро уларнинг кайфияти оила ва жамият муҳитига чамбарчас боғлиқлигини инобатга олиб, унинг янада яхшиланиши учун амалдаги қонунларнинг қанчалик равишда тўғри қўлланилаётгани, амалиётда юзага келган ҳуқуқий бўшлиқлар ҳолати ва унга сабаб бўлаётган омиллар атрофлича ўрганилиб, мазкур соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш – бугун биз депутатларнинг ҳам диққат марказимизда турмоғимиз лозим.

Бир сўз билан айтганда, мамлакатимиздаги ҳар бир аёл, қайси касбда фаолият юритишимиздан қатъий назар, шу юрт учун оилаларни мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш, оналик меҳри, ҳаётий билим ва тажрибамиз билан фарзандларимизни турли хавф-хатарлардан асрашда, уларни мустаҳкам иродали, маънавий-интеллектуал жиҳатдан етук, жонажон Ватанимизга садоқатли инсонлар этиб тарбиялашда бундан буён ҳам куч-ғайратимизни аямасдан хизмат қилишдан бахтиёрмиз.


Мухтабар ХУСАНОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 1445

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2018
Ўзбекистон-Туркия: Парламент ҳамкорлиги тобора кучаймоқда

Бугунги кунда Ўзбекистон Туркия билан тенг ҳуқуқли, ўзаро манфаатларга асосланган савдо-иқтисодий...

21.09.2018
Қонунларга киритилаётган ўзгартишлар фуқароларнинг манфаатини ёқлашга, фаоллигини оширишга қаратилди

Киритилаётган ўзгартишларга кўра,  турар жой мулкдорининг оила аъзоси деб эр-хотиннинг ота-онаси,...

21.09.2018
Энергиядан оқилона фойдаланиш масаласи муҳокама марказида

Таҳлилларга кўра, бугунги кунда мамлакатимизда муҳандислик коммуникацияларнинг эскириши ва қониқарсиз...

Тадбирлар тақвими