Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Феруза ИБРАГИМОВА: Исрофгарчиликка чек қўйилади

Феруза ИБРАГИМОВА: Исрофгарчиликка чек қўйилади

Ўзбекчилик ўзи нима? Афсуски кейинги пайтларда "Ўзбекчилик" деган тушунчани жуда кўп ишлатамиз. Ушбу тушунча билан баъзи бир ҳатти–ҳаракатларимизни, нохуш оқибатларни оқламоқчи бўламиз, яъни, ўзбекчиликка йўямиз. Жумладан, дабдаба тўйларимиз, ортиқча тўйга тайёргарлик, тўйдан кейинги машмашаларни ушбу тушунча билан ниқобламоқчи бўламиз.

Ўзбек халқи тўйлар, оилавий маросимларга бой халқ. Никоҳ тўйи, суннат тўйи, мучал тўйи, соч олдириш маросими, фарзандларимиз илк қадамларни ташлаганида кулча улашиш маросими ва бошқалар. Аслида бу тадбирлар кўз-кўз қилиш учун эмас, ўзимизни қийнаб қўштирноқ ичида айтилган Ўзбекчилик учун эмас балки, қадриятларга таянган ҳолда эзгу ниятларни дилида тугиб, энг яқин инсонларнинг меҳрини бир-бирига яқинлаштириш ҳамда эзгу-ниятларни амалга ошганлигини таъкидлайди. 

Шунингдек, ҳар бир тадбирнинг замирада ўзига хос миссияни бажариш кўзда тутилган. Масалан, "никоҳ" сўзи арабча "иттифоқ" маъносини англатиб, шариатда иттифоқни қонуний расмийлаштириш, белгилаш ҳисобланади. Мучал ёши 13 ёшдан белгиланиб, болаликдан ўсмирликка ўтиш даври ҳисобланади. Ўғил болаларни суннат қилиш Ислом динидаги амаллардан бири. Кўриниб турибдики, ҳар бир тадбирнинг ўзига хос маъноси бор. Миллатимизга хос бўлган ҳислатлардан бири хурсандчиликни бошқалар билан баҳам кўриш. Албатта, баҳам кўриш керак, лекин меъёр, тартиб, маданият, қадрият, одоб-ахлоқимизга мос равишда, энг асосийси, тадбирнинг асл моҳиятини йўқотмаган тарзда.

Кеча тўғридан-тўғри эфир орқали ушбу мавзу "Муносабат" кўрсатувида кенг ёритилди. Студияга теле томошабинлардан бир қатор саволлар келиб тушди. Назаримда кўрсатувда қатнашаётган иштирокчиларни бир муддат саросимага солган, жиддий ўйланишга мажбур қилган қизиқ ва содда савол бўлди. У қуйидагича изоҳ этилди. 

Студияда иштирок этувчилардан қайси бир инсон фарзандининг тўйини ихчамгина, 100-150 нафар одам билан ўтказган? деган савол.

Афсуски, ҳеч биримиз жавоб бера олмадик, чунки ҳаммамиз ҳам "ЕГАН ОҒИЗ УЯЛАР", "ЎЗБЕКЧИЛИК" қабилида иш тутганмиз. Аслида жамиятимизнинг фожиаси ҳам ана шундай қабилда иш тутишидадир. Жамиятимизда бундай иллатнинг шаклланишига ҳар биримиз сабабчи. Жамият, оила ва ҳар бир фуқаро. Нима сабабдан бир биримизга ким ўзарига таҳлид қиламизу бир-биримизни ёмон иллатдан қутқариш учун тўхтата олмаймиз.

Давлатимиз раҳбарининг ушбу мавзуда дард билан билдирган фикрлари нафақат ижтимоий тармоқларда, балки ҳар бир оилада, ёшлар орасида, ҳар бир ташкилотда қизғин муҳокама этилмоқда. Тўй ва маросимларни ўтказиш маданиятини шакллантириш, миллий қадриятларимизни нафақат ёшларга балки бутун жамиятнинг, ҳар биримизнинг онгу тафаккуримизга сингдириш, режали, ортиқча исрофгарчиликсиз маросимлар, тўй-ҳашамлар ўтказиш тартиб тамойилларини қатъий белгилаш зарурати бугун ҳар қачонгидан ҳам долзарблиги таъкидланмоқда. 

Жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ҳам оила мустаҳкамлиги, жамиятнинг маънавий комиллиги, халқ фаровонлиги, давлат барқарорлиги каби асосий мезонларнинг шаклланишига болта ураётган салбий оқибатларни бартараф этишга қаратилган изланишлар олиб борилмоқда. Хусусан, аёллар ва оила масалалари, ёшлар масалалари бўйича парламент комиссиясилари томонидан масалани жиддий ўрганиш борасида экспертларнинг таклиф.ва мулоҳазалари олиниб, жойларда амалий ўрганишлар олиб борилмоқда. 

Бугун биз қонун ижодкорларининг  диққат марказимизда ушбу муносабатларни тартибга солишга қаратилган хуқуқий хужжатларни такомиллаштириш вазифаси турибди.

Феруза ИБРАГИМОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзМТДП фракцияси аъзоси



Кўришлар сони: 1679

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2018
Ўзбекистон-Туркия: Парламент ҳамкорлиги тобора кучаймоқда

Бугунги кунда Ўзбекистон Туркия билан тенг ҳуқуқли, ўзаро манфаатларга асосланган савдо-иқтисодий...

21.09.2018
Қонунларга киритилаётган ўзгартишлар фуқароларнинг манфаатини ёқлашга, фаоллигини оширишга қаратилди

Киритилаётган ўзгартишларга кўра,  турар жой мулкдорининг оила аъзоси деб эр-хотиннинг ота-онаси,...

21.09.2018
Энергиядан оқилона фойдаланиш масаласи муҳокама марказида

Таҳлилларга кўра, бугунги кунда мамлакатимизда муҳандислик коммуникацияларнинг эскириши ва қониқарсиз...

Тадбирлар тақвими