Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ойбек ЖУМАЕВ: Очиқ мулоқотлар амалий самара бермоқда

Ойбек ЖУМАЕВ: Очиқ мулоқотлар амалий самара бермоқда

Жорий йилнинг 16-25 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда Сенати аъзолари ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа аҳволини ўрганиш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этишда амалий кўмак кўрсатиш мақсадида жойларда аҳоли билан мулоқот қилиб, уларнинг турмуш тарзи, яшаш шароити билан танишишди. Эътиборли жиҳати, парламент аъзолари бу галги фаолиятлари давомида нафақат муаммони ўрганиш, балки уларнинг ечимида амалий кўмак кўрсатишга алоҳида эътибор қаратишди.

Халқ вакилларининг маҳаллалардаги аҳоли билан учрашувларида соғлиқни сақлаш муасасалари фаолияти, мактабгача таълим муассасаларидаги шароитлар, аҳолига кўрсатилаётган коммунал хизматлар, тоза ичимлик суви, пенсия таъминоти, транспорт ва йўл қурилиши, тадбиркорлик субъектларини қўллаб қувватлаш билан боғлиқ бир қанча масалалар ҳамда таклифлар ўрганилди, тегишли мутасадди ташкилотлар билан мавжуд муаммоларни бартараф этиш чоралари белгилаб олинди.

Сурхондарё вилояти ҳудудий комиссияси томонидан Узун туманида ўтказилган ўрганишлар давомида 450га яқин хонадон вакиллари билан мулоқот ўтказилди. 50 дан ортиқ ижтимоий соҳа объектлари кўздан кечирилди, 34 та маҳалла фуқаролар йиғинининг фаолияти ўрганилди. Депутатларнинг фуқаролар билан бўлган мулоқоти давомида 11 та йўналишда 350га яқин масала кўтарилди.

Мазкур масалаларнинг маълум бир қисми, яъни 45 таси жойида ҳал этилиб, аксарият масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди. Фуқаролар томонидан кўтарилган масалаларнинг аксариятини Узун тумани учун 2018 йилга мўлжалланган «Йўл харитаси»га киритиш белгилаб олинди.

Ўрганишлар жараёнида тумандаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб қувватлаш мақсадида тижорат банклари билан ҳамкорликда умумий қиймати 12 млрд. 100 млн. сўм бўлган 9 та қўшимча лойиҳа ишлаб чиқилди ва ушбу лойиҳалар амалга ошиши натижасида 100 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши белгиланди. Улардан мебель ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритиб келаётган «Беҳруз мебель» хусусий корхонасига қиймати 1 млрд. 200 млн. сўмлик банк кредити ажратилиши эвазига ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш, шунинг ҳисобига жами 30 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилишини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

Бундан ташқари, туманда амалга оширилаётган шаҳарсозлик, бунёдкорлик ишларининг жадаллик билан олиб борилаётганлиги ва мавжуд савдо комплекслари «Узун Деҳқон» бозори ҳамда «Асқарали» озиқ-овқат бозорларининг қайта қурилиб, таъмирланаётганлиги алоҳида эътиборга моликдир.

Тумандаги таълим муассасалари ва мактабгача таълим соҳаларида ҳам қатор ижобий ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлаб ўтиш мумкин. Жумладан, жорий йилда туманда 14 та нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш бўйича давлат ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳамкорлигида амалий ишлар бошланганлиги диққатга сазовордир. Шу билан бир қаторда Узун туманидаги мактабгача таълим ёшидаги болаларни тўлиқ қамраб олиш учун умумий сиғими 3минг400 нафар болага мўлжалланган қўшимча 39 та янги мактабгача таълим муассасасига эҳтиёж мавжудлигини таъкидлаш лозим.

Мазкур ўрганишдан кўзланган асосий мақсад ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги тизимли муаммоларни бартараф этиш юзасидан зарур чора-тадбирларни белгилаш ва амалга ошириш, шу жумладан жойларда қонун хужжатларини қўлланиш амалиётини ўрганиш ва зарурат бўлганда уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.

Шундан келиб чиқиб, ўрганишлар якуни бўйича ўтказилган Халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясида Узун туманидаги мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган 2018 йил “Йўл харитаси”га 7 та йўналишда қўшимча масалалар киритилди. Шунингдек, тумандаги секторлар фаолиятида фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария хизматлари сифатини ошириш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб қувватлаш, ижтимоий соҳани ривожлантириш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилиши зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

Ойбек ЖУМАЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати


Кўришлар сони: 985

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.06.2018
Суғориш иншоотлари таъмирланадиган бўлди

Вилоятда шу кеча кундузда 20339 та фермер хўжаликлари фаолият олиб бормоқда. Шуларнинг 8058 таси ғў...

22.06.2018
Фракция раҳбари фермер хўжаликлари фаолияти билан яқиндан танишди

Бугун Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, ЎзМТДП фракцияси раҳбари Сарвар Отамуратов "Ғўзада кафолатли...

22.06.2018
Сувни тежовчи замонавий технологиялар амалиётга кенг жорий қилинмоқда

Аввал хабар қилинганидек, жойларда парламент қуйи палатаси депутатлари томонидан қишлоқ хўжалигида ...

Тадбирлар тақвими