Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Янги қарор рақобат муҳитини яратишга хизмат қилади

Янги қарор рақобат муҳитини яратишга хизмат қилади

Мамлакатнинг бугунги ривожланиш босқичининг муҳим жиҳати бу “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойилни рўёбга чиқаришга қаратилаётган эътибордир. Айни пайтда кичик муаммодан тортиб катта масалалар бўйича қарорлар бевосита халқнинг фикрини инобатга олган ҳолда қабул қилинмоқда. Мазкур жараён, албатта, Ўзбекистонда оддий одамлар манфаати биринчи галдаги масала сифатида қаралаётганидан далолат беради. Бу биргина Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 сентябрдаги “Инновацион ўқитиш услубларини жорий этиш йўли билан хайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори қайта кўриб чиқилганида ҳам кўриш мумкин. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг бу борадаги фикр ва мулоҳазалари қуйидагича.

Эркин Холбўтаев, ЎзЛиДеп фракцияси аъзоси

Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда хўжалик юритувчи субъектларнинг иштирок этиши учун тенг шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори қабул қилинди.

Ҳукуматнинг ушбу қарори фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга.

Қарорнинг эътиборли жиҳати шундаки, эндиликда ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакаси ошириш фаолиятини 2018 йил 1 июндан бошлаб давлат таълим муассасалари билан бир қаторда тегишли лицензияга эга бўлган бошқа юридик шахслар хам амалга оширишлари мумкин бўлади. Бу эса келгусида таълим тизимида рақобат муҳитини ривожлантиришга, таълим жараёнларининг сифат ва самарадорлигини оширишга ҳуқуқий асос яратади.

Замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш асосида автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимида қўлланилаётган инновация услублари ўқитиш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга ҳамда малака имтиҳонларини топшириш самарадорлигини ошириш билан бирга фаолиятнинг очиқлигини ва шаффофлигини таъминлашга хизмат қилади.


Қодир Жўраев, “Адолат” СДП фракцияси аъзоси

Бугунги ривожланиш барча соҳаларда инновацион ёндашувларни талаб этмоқда. Гап айниқса, аҳоли саломатлиги, жамоат тартиби, ҳаракат хавфсизлиги ҳақида кетганда бу ўта долзарб ҳисобланади. Шу маънода, автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш жараёнида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш эҳтиёж эмас балки, заруратга айланди десак муболаға бўлмайди. 

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралда қабул қилинган “Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги янги қарори эса, айнан фуқароларнинг фикрларини инобатга олган ҳолда қабул қилинган ҳужжат бўлди дейиш мумкин.

Мазкур қарор қонунчилик ва ижро ҳокимияти ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг натижаси, десак ҳар томонлама тўғри бўлади. Чунки, ушбу қарор лойиҳасини ишлаб чиқишда нафақат депутатлар билдирган таклиф ва мулоҳазалар, балки тегишли вазирлик ва идоралар, жумладан, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, шунингдек, “Ватанпарвар” МК ташкилоти, “Transkasb” уюшмаси, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Автомотоҳаваскорлар кўнгилли жамиятининг ҳам таклифлари инобатга олинган.

Шубҳасиз, янги қарор автомототрансопрт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда хўжалик юритувчи субъектларнинг иштирок этиши учун тенг шароитлар яратишга хизмат қилади.

Шуҳрат Тўҳтабоев, “Миллий тикланиш” ДП фракцияси аъзоси

Автотранспорт воситасини бошқариб кетаётганда йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш бугунги кунда ҳаётий эҳтиёжга айланган. Боиси, қоидага амал қилмаслик оқибатида инсон ҳаёти билан мудхиш воқеа-ҳодисалар юзага келиши мумкин. Агар ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларини тўлиқ билмасачи? Бу янада ачинарли ҳолдир. Зеро, қонун қоидани билмасдан автомашинани бошқариш ҳеч кимга фойда келтирмаган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори автотранспорт воситасининг хайдовчиларини яна бир бор ўз билим ва малакаларини ошириш имконияти туғилди.

Қарорга кўра, автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан боғлиқ йўналишлар бўйича нодавлат таълим муассасалари томонидан ўқув жараёнида жорий этиши лозим бўлган инновацион талаблар киритилган.

Жумладан, ўқув жараёнига дарслар ўзлаштирилишини оширишга йўналтирилган ўқитиш мониторингини олиб бориш ва режалаштиришнинг автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш, бутун ўқув жараёнини қамраб оладиган анимация эффектлари ва видеоконтентга эга электрон ўқув-услубий қўлланмаларнинг мавжуд бўлиши, ҳар бир таълим олувчини (тингловчини) ушбу ўқув қўлланмалари билан таъминлаш, ҳар бир аудиторияда видеопроекторлар, компьютерлар, аудио ва видео кузатув тизимлари, Йўл ҳаракати қоидалари бўйича кўргазмали қўлланмалар, шунингдек, ўқув жараёни ва якуний тест синовининг ошкоралигини таъминлаш учун жараёнини ёзиб олиш тизимининг мавжуд бўлиши, шунингдек, таълим олувчилар билимларини якуний тест синовидан ўтказиш учун компьютерлар билан жиҳозланган алоҳида аудиториянинг мавжуд бўлиши фаолиятини лицензиялаш учун қўшимча лицензия талаблари ҳамда шартлари сифатида белгиланди.

Албатта мазкур талаблар асосида таълим олган ҳайдовчи томонидан йўл ҳаракат хавфсизлиги қодаларини тўлиқ ўзлаштириш имконини бериши билан бирга, йўл транспорт ходисаларини олдини олишга хизмат қилади.


Кўришлар сони: 1502

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.06.2018
Суғориш иншоотлари таъмирланадиган бўлди

Вилоятда шу кеча кундузда 20339 та фермер хўжаликлари фаолият олиб бормоқда. Шуларнинг 8058 таси ғў...

22.06.2018
Фракция раҳбари фермер хўжаликлари фаолияти билан яқиндан танишди

Бугун Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, ЎзМТДП фракцияси раҳбари Сарвар Отамуратов "Ғўзада кафолатли...

22.06.2018
Сувни тежовчи замонавий технологиялар амалиётга кенг жорий қилинмоқда

Аввал хабар қилинганидек, жойларда парламент қуйи палатаси депутатлари томонидан қишлоқ хўжалигида ...

Тадбирлар тақвими