Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Феруза ИБРАГИМОВА: Мақсад соғлиқни сақлаш тизимини аҳолига янада яқинлаштириш

Феруза ИБРАГИМОВА: Мақсад соғлиқни сақлаш тизимини аҳолига янада  яқинлаштириш

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёв 2017 йилнинг 22 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида бугунги кунда биронта ҳам ҳудудда соғлиқни сақлаш тизими аҳоли учун муносиб хизмат қиладиган даражада ташкил этилмаганини танқидий таҳлил қилиб, Қонунчилик палатаси ўз иш фаолиятида асосий эътиборни тизимдаги ана шу муҳим муаммоларни, айниқса жойларда ҳал этишга қаратиши мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлаган эди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси “Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари” қўмитасининг энг асосий фаолиятларидан бири ҳам айнан аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни янада яхшилашга қаратилган ислоҳотларнинг жойлардаги ижросини ўрганиш, шунингдек ушбу соҳада қонунчиликни амалиётга самарали татбиқ этишга кўмаклашиш, парламент ва депутатлар назоратини амалга ошириш, энг муҳими аниқланган муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш чораларини кўришдан иборатдир.

Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, қўмита асосий эътиборни жойлардаги тиббиётнинг аҳволини ўрганишга қаратмоқда. Хусусан навбатдаги таҳлиллар давлатимиз раҳбари раислигида 2017 йил 12 декабр куни бўлиб ўтган мамлакатимиз тиббиёт соҳасидаги долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда белгиланган вазифаларни бажариш бўйича 2018 йил январь-июнь ойларига мўлжалланган чора-тадбирлар режасига асосан Тошкент вилоятининг Зангиота туманида олиб борилди.

Бунда қўмита аъзолари биринчи навбатда аҳоли, айниқса, фертил ёшдаги аёллар ва хомиладор аёллар, болалар, ўзгалар ёрдамига ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз кексалар, ногиронлар, сурункали касалликларга чалинган беморлар орасида олиб борилаётган патронаж ишларининг мунтазамлиги ва сифатини таъминлаш чоралари қай даражада кўрилаётганига эътибор қаратдилар.

Шунингдек, ўрганишлар давомида тез тиббий ёрдам муассасаларининг моддий таъминоти даражасини яхшилаш, тез тиббий ёрдам хизмати махсус транспортларининг санитария ҳолатини таҳлил қилган ҳолда уни янада яхшилаш чоралари кўрилди.

Қўмита аъзолари тез тиббий ёрдам хизматининг нафақат тезкорлигини таъминлаш балки, мазкур хизматнинг амбулатор хизмати билан интеграциясини таъминлашга қандай ёндошилаётгани билан қизиқти. Бунда чақириқлардан кейинги жараёнга соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини ресурсларини жалб қилиш бўйича аниқ таклифлар берилди. Ушбу интеграциянинг таъминланиши бемор билан тиббиёт ходимларини янада яқинлашувига, касаллик асоратсиз ўтишига, патронаж хизматининг масъулияти ва сифатини оширишга хизмат қилади.

Тез тиббий ёрдам ёрдам хизмати бригадаларининг битта чақирувига бюджетдан дори дармонлар ва тиббий буюмлар учун ажратилаётган маблағлардан мақсадли фойдаланишни таъминлаш масалалари ҳам депутатлар эътиборидан четда қолмади. Ўрганишлар чоғида Зангиота туман тез тиббий ёрдам бригадаларига ушбу ҳолатлар учун зарур маблағлар ажратилган бўлсада, тез ёрдам машиналарини тиббий буюмлар билан жиҳозлаш ҳамин қадарлиги кузатилди. Мазкур ҳолатни ўнглаш мақсадида тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Феруза ИБРАГИМОВА,

Фуқароларнинг соғлиғини

сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси


Кўришлар сони: 929

Депутатлар минбари

Янгиликлар

25.05.2018
“Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

“Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шанхай...

25.05.2018
Тиббий хизмат сифати, ичимлик суви таъминоти аҳоли эътирозига сабаб бўлаётган муаммо сифатида ўрганилмоқда

Дастлабки уч кунда депутатлар 750 та хонадонда бўлиб, икки мингга яқин аҳоли билан мулоқот қилдилар....

25.05.2018
Зоминдаги учрашувларда аҳолини ўйлантираётган муаммолар бартараф этилди

Олий Қонунчилик палатаси депутати Зулайҳо Акрамова Зомин туманидаги “Пишағор”, “Даштобод” қишлоқ фуқ...

Тадбирлар тақвими