Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Абдураҳим ҚУРБОНОВ: Хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашнинг янги сифат босқичи

Абдураҳим ҚУРБОНОВ: Хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашнинг янги сифат босқичи

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, жамиятдаги мавқейини мустаҳкамлаш, илғор ғоя ва ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида изчил саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Чунончи, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан куни-кеча қабул қилинган Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармони ҳам соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди.

Дарҳақиқат, мазкур фармон билан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш мақсадида қўмита фаолиятининг устувор йўналишлари белгилаб берилди. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг янгиланган тузилмалари тасдиқланди. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, моддий таъминоти, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш бўйича тегишлича вазирнинг биринчи ўринбосари ва вазир ўринбосарларига тенглаштирилди.

Жорий йилнинг 1 апрелдан фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими ўрнига ҳар бир фуқаролар йиғинида 1 тадан, оилалар сони 2000 ва ундан ортиқ бўлган фуқаролар йиғинларида эса 2 тадан етарли билим даражасига, юксак маънавий ва ахлоқий фазилатларга эга бўлган, ўзига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажара оладиган шахслардан иборат хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис лавозими жорий этилди.

Оилавий қадриятлар ва анъаналар йўналишида фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни олиб бориш мақсадида Республика “Оила” илмий-амалий маркази негизида Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида алоҳида “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди. “Оила” маркази директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, моддий таъминоти, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш бўйича вазирга, директорнинг ўринбосарлари эса вазир ўринбосарларига тенглаштирилди. Оиланинг репродуктив саломатлиги ва демографик ривожланиши, замонавий намунали оиланинг мезонларини белгилаш, оила-никоҳ муносабатлари соҳасида амалиётни ўрганиш ва тажриба алмашиш борасида халқаро ва хорижий ташкилотлар, илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни амалга ошириш билан бир қаторда “Соғлом оила — соғлом жамият” концептуал ғояси ҳамда “Оила жамият ва давлат ҳимоясида” конституциявий принципини кенг тарғиб этиш ва жамиятга сингдириш “Оила” марказининг асосий вазифалари сифатида белгилаб берилди.

Фармонга мувофиқ Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фондини ташкил этилади. Мазкур жамоат фондининг асосий вазифаси оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар ва оилаларга, ногиронлиги бўлган аёлларга моддий ёрдам кўрсатиш, хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларига кўмаклашишдан иборат бўлади.

Оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктлари тузилмаларида “аёллар маслаҳатхоналари”нинг ташкил этилиши жойларда ўсмир қизлар ва фертиль ёшидаги аёлларга зарур маслаҳатларни бериш боробарида, уларнинг саломатлигини ўз вақтида сақлашда муҳим аҳамият касб этади.

Фармон билан, Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланиш сони оширилиб, ёши узайтирилди. Яъни, 14 ёшдан 22 ёшгача эмас, балки иқтидорли қизларимизга кенг имкониятлар яратилиб, ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган иқтидорли қизларга Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан икки нафар талабгорларга бериш белгиланди. Албатта, бу ўзгаришлар таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт соҳаларида ютуқларга эришган ҳамда илмий изланишлар билан шуғулланаётган олима қизларимиз учун кенг имкониятлар эшигини очиб беради. Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари бўлган иқтидорли умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилари бакалавриатга, бакалавриат талабалари эса олий таълим муассасалари магистратурасига тегишли йўналиш ва ихтисослик бўйича кириш синовларисиз давлат грантлари асосида қабул қилинади.

Жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланиши ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган хотин-қизларимизга “Мўътабар аёл” кўкрак нишони таъсис этилиши белгилаб берилди.

Мазкур муҳим ҳужжатнинг қабул қилинганлиги мамалакатимизда хотин-қизларимизнинг оила ва жамиятдаги мавқейини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Абдураҳим ҚУРБОНОВ,

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати,

Экоҳаракат депутатлари гуруҳи аъзоси


Кўришлар сони: 1459

Депутатлар минбари

Янгиликлар

25.05.2018
“Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

“Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шанхай...

25.05.2018
Тиббий хизмат сифати, ичимлик суви таъминоти аҳоли эътирозига сабаб бўлаётган муаммо сифатида ўрганилмоқда

Дастлабки уч кунда депутатлар 750 та хонадонда бўлиб, икки мингга яқин аҳоли билан мулоқот қилдилар....

25.05.2018
Зоминдаги учрашувларда аҳолини ўйлантираётган муаммолар бартараф этилди

Олий Қонунчилик палатаси депутати Зулайҳо Акрамова Зомин туманидаги “Пишағор”, “Даштобод” қишлоқ фуқ...

Тадбирлар тақвими