Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Тўлқин ЭШНАЗАРОВ: Озиқ-овқат хавфсизлиги – халқ фаровонлигини таъминлашнинг муҳим омили

Тўлқин ЭШНАЗАРОВ: Озиқ-овқат хавфсизлиги – халқ фаровонлигини таъминлашнинг муҳим омили

Дунё тажрибаси кўрсатиб турибдики, ҳар қайси мамлакат ижтимоий ҳаётида аҳолининг бирламчи эҳтиёжи бўлган озиқ овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, бу борада энг тўғри, самарадор стратегик йўлни белгилаб олиш – халқ фаровонлигини таъминлашнинг муҳим омили ҳисобланади. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан қабул қилинган мамлакатни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши буйича Харакатлар стратегияси доирасида белгилаб берилган йўналишлар айниқса, бозор муносабатлари талабларига мос равишда озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш,  ички бозорни ва ички истеъмолни тўла таъминлаш ва уларнинг сифати ва хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Шу маънода, юртбошимиз томонидан жорий йилнинг 16 январь куни эълон қилинган  “Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони кўзда тутилган вазифаларни амалга оширишни мантиқан янги босқичга олиб чиқади ва давлатимизда ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш, талаб юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини четдан олиб келишда тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш, соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш, шунингдек, мазкур соҳадаги озиқ-овқат махсулотлари импортини айрим хўжалик юритувчи субъектлар томонидан монополлаштирилиши, сунъий тақчилликни юзага келтириш, нарх-навонинг асоссиз оширилиши каби мавжуд тизимли жиддий муаммоларга барҳам беради.

Фармонда 2018 йил 1 февралдан малакатимизга озиқ-овқат товарларини импорт қилиш бўйича айрим хўжалик юритувчи субъектларга тақдим қилинган индивидуал божхона, солиқ ва бошқа имтиёз ва преференцияларни,  истеъмол товарларини республика товар хом ашё биржаларида сотиш ( сотиб олиш)га тақиқни, шунингдек, хужалик юритувчи субъектларга улгуржи савдога лицензия бериш учун  энг кам иш хақининг  3500 баравари ва унинг устав фондида пул маблағларига 1200 баравар талаб қилинган мажбуриятларни бекор қилиш кўзда тутилган.

Бу биринчидан тадбиркорлик субъектларига бозорда тенг рақобат муҳитини яратса, иккинчидан бозорларимиз сифатли, хавфсиз ва арзон озиқ-овқат махсулотлари билан тўлдирилади. Шу билан бирга хом-ашё биржаларида ва электрон савдоларда мамлакатимиз ва чет эл тадбиркорларининг қатнашиш имкониятлари тенглик асосида вужудга келади ва даватимизнинг инвестицивий жозибадорлигини оширади.

Ушбу фармонда  келтирилганидек, 2019 йилнинг 1 январигача шакар ишлаб чиқарувчи субъектларга импорт хом ашёси асосида ишлаб чиқарган шакар хажмига қўшилган қиймат солиғидан, шунингдек,   8 хил турдаги  озиқ овқат товарлари ҳам  божхона тўловларидан озод этилмоқда. Бу каби имтиёзларининг берилиши арзон маҳсулот тайёрлаш ҳажмини ошириш, қўшимча иш ўринлари яратишга хизмат қилади. Шу билан бир қаторда мазкур ҳужжатда бозорни сифатли хавфсиз ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва унинг барқарорлигига таҳдидларни ўз вақтида бартараф этиш, аграр соҳани ривожлантириш, ижтимоий давлат-хусусий шерикликнинг таъсирчан механизмларини ва қулай божхона тарифларини жорий этиш мақсадида  “Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ҳам ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

Албатта, Президентимиз томонидан ушбу ҳуқуқий ҳужжатнинг қабул қилиниши мамлакатимиз ривожланишининг бугунги босқичида халқимиз турмуш даражасини ошириш йўлидаги ўз вақтида ва ҳаётий қадам бўлганлигини таъкидлаш жоиз. Мазкур фармоннинг мазмун-моҳияти, ундан келиб чиқадиган вазифалар айни пайтда Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан катта қизиқиш билан ўрганилмоқда.

Олдимиздаги яна бир муҳим масала ушбу фармоннинг амалиётга тадбиқ этилиши билан боғлиқ бўлиб, бунда аввало соҳанинг хуқуқий базасини янада такомиллаштириш, жойларда сайловчиларга унинг мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш ва мазкур жараён устидан самарали парламент назоратини амалга оширишга аҳамият қаратиш зарур. Шу мақсадда бизнинг қўмитамиз томонидан ҳам мазкур фармоннинг ижро этилиши ва у асосда амалдаги қонунчилик билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш, мунтазам мониторинг қилиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Мухтасар қилиб айтганда, ушбу ҳужжат тадбиркорлик субъектларига янги имкониятлар яратиш билан бирга мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлиги барқарорлигини узвий давом эттиришга  хизмат қилади.

  

Тўлқин ЭШНАЗАРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси


Кўришлар сони: 3336

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.08.2018
НОРМА ИЖОДКОРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИ АМАЛДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2018 йил 8 августда қабул...

15.08.2018
Қуйи палата қўмиталарида Давлат бюджети ижроси муҳокама этилди

Қайд этилганидек, Ҳаракатлар стратегиясининг тизимли амалга оширилиши юртимиз иқтисодиётида таркибий...

15.08.2018
ЎзЛиДеП фракцияси Давлат бюджетининг ижросини қандай баҳолади?

2018 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида кўчмас мулк объектларини ва ер майдонларини ялпи хатловд...

Тадбирлар тақвими