Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Феруза ЭШМАТОВА: Халқ манфаати кўзланган

Феруза ЭШМАТОВА: Халқ манфаати кўзланган

2017 йил мамлакатимиз учун жуда муҳим жараёнларга бойлиги, ислоҳотларнинг янги босқичига ўтилгани билан аҳамиятли бўлди. 2017-2021 йилларга мўлжалланган, умумхалқ муҳокамасидан ўтган ривожланишнинг Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинди. Шу билан “Инсон манфаатлари – ҳамма нарсадан устун” деган тамойил ва “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган эзгу ғоя давлат органлари фаолиятида асосий мезон қилиб белгиланди.

Энг муҳими, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш ҳамда уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоя қилиниши ҳаётга амалий татбиқ этилди. Ана шундай салмоқли ишларнинг узвий давоми сифатида 2018 йилни “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинида кўриш мумкин.

Айтиш керак, жорий йил 22 январда тастиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида фармонида белгиланган йўналишлар, амалга оширилиши керак бўлган ишларнинг барчаси халқимизнинг фаровонлиги, уни муносиб ҳаёт кечириши,юртимиз равнақига қаратилган.

Хусусан, давлат дастурида, халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши учун зарур бўлган даромадларни аниқлаш бўйича “истеъмол саватчаси”га оид муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш назарда тутилган. Бу келгусида, ҳудудлар кесимида иш ҳақи, пенсия ва бошқа ижтимоий тўловлар миқдори ана шу мезондан келиб чиқиб ўрнатилишини англатади. Ҳужжутда тиббий хизматлар сифатини ошириш мақсадида "ақлли тиббиёт" тизими, шунингдек, саҳада инновацион технологияларни жорий қилиш кўзда тутилган. Қолаверса, аҳолини арзон нархлардаги сифатли дори воситалари билан таъминлайдиган икки мингта ижтимоий дорихона ташкил этилади. Бундан ташқари ёш оилаларга мўлжалланган арзон уй-жойларни қуриш ҳажми 2 баробарга ошади. Ушбу мақсадлар учун 5 триллион 286 миллиард сўм маблағ йўналтирилган.

Жорий йилда аҳолини телекоммуникация хизматлари билан тўлиқ қамраб олиш учун чекка ҳудудларда 2 минг километр оптик толали алоқа линиялари тортиб, интернет тезлигини 2,5 баробар ошириш ҳамда 4 мингдан зиёд мобиль алоқа таянч станцияларини ишга тушириш кўзда тутилмоқда. Бу чора-тадбирлар ҳам халқимиз манфаатларига, фаровон турмушига хизмат қилади.


Феруза ЭШМАТОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати 


Кўришлар сони: 5065

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.02.2019
ОИВ-инфекцияси профилактикаси борасидаги вазият қандай?

Ҳозирги кунда мамлакатда 140 дан зиёд «ишонч хоналари» мавжуд бўлиб, улар аҳолининг ОИВга нисбатан...

20.02.2019
Тиббий кадрлар таъминоти 88,8 фоизни ташкил қилиши нимани англатади?

Ўрганиш чоғида ишчи гуруҳ аъзолари ҳар бир туманда аҳоли хонадонларида бўлиб, сурункали касалликларга...

20.02.2019
Соғлом ҳаёт сари ташланган қадам

– Ҳар қандай давлатнинг энг муҳим бойлиги мамлакат аҳолисининг саломатлиги, миллат генофондининг м...

Тадбирлар тақвими