Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ҳаётий масалалар, амалий чоралар дастуриламал ҳужжатда акс этди

Ҳаётий масалалар, амалий чоралар дастуриламал ҳужжатда акс этди

Президентимизнинг жорий йил 22 январдаги Фармони билан 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тасдиқланди. Мазкур ҳужжатнинг асосий йўналишлари ҳамда уни бажаришнинг биринчи навбатдаги чора-тадбирлари белгиланди.

 

Жуманазар ОТАЖОНОВ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати:

– Бугун биз, депутатларнинг жойларда бўлиб, аҳолини қийнаб келаётган тизимли муаммоларни ўрганиш, фуқароларимизнинг Халқ қабулхоналари ва Президентимизнинг виртуал қабулхонасига йўллаган мурожаатлари, давлат ҳамда жамият ҳаётининг барча соҳасида ўтказилган ишларнинг танқидий таҳлили асосида аниқланган қатор муаммоларни бартараф этишда фидойилик кўрсатишимиз, янада қатъий меҳнат қилишимиз талаб этилмоқда. Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган чора-тадбирларни рўёбга чиқариш масалалари ҳам диққат-эътиборимиздан четда қолмаслиги керак.

Юқорида қайд этилган Давлат дастури ижроси доирасида 37 та қонунни ишлаб чиқиш, 142 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш ҳамда турли соҳаларни қамраб оладиган 52 та чора-тадбирни амалга ошириш кўзда тутилди. Хусусан, Сайлов кодекси, “Давлат хизмати тўғрисида”ги, “Фан тўғрисида”ги, “Инновацион фаолият тўғрисида”ги ва бошқа қонунларни, шунингдек, амалдаги айрим қонунларни янги таҳрирда ишлаб чиқиш белгиланган. Бунинг учун қонун ижодкорлиги фаолиятимизни такомиллаштириш, ҳаётий, халқнинг корига ярайдиган, пишиқ, пухта, ҳар жиҳатдан мукаммал бўлган қонунларни тайёрлашга янада устувор аҳамият қаратишимиз лозим.

Умуман олганда, Давлат дастурида кўзда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш мамлакатимизнинг барқарор иқтисодий ривожланишини таъминлаш, аҳоли фаровонлигини амалда юксалтириш ҳамда фуқароларнинг ҳаёт сифатини яхшилашда муҳим қадам бўлади. Бу борада эса “Ҳар бир давлат хизматчиси ҳар куни ўзининг меҳнати билан эгаллаб турган лавозимига лойиқлигини исботлаши шарт” деган қоидани рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратмоқ даркор. Зеро, мамлакатнинг барқарор ривожланиши, аҳоли фаровонлиги йўлида хизмат қилиш барчамизнинг бурчимиздир.


Муҳаррам ДАДАХЎЖАЕВА, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати:

– Давлат дастурида асосий эътибор тиббиёт соҳасини жадал ривожлантиришга, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишга ва соғлиғини сақлашни кучайтиришга, аҳолини арзон ҳамда сифатли дори воситалари билан таъминлашга, ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилди. Айтиш мумкинки, бу борада ҳудудларда айрим камчиликлар кузатилаётганди. Бунга жорий йилнинг 13 — 20 январь кунлари жойларда бўлиб, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотларимиз чоғида амин бўлдик. Шу каби муаммолар ечими ушбу дастуриламал ҳужжатга киритилгани диққатга сазовор.

Улардан бири — давлат томонидан ногиронлиги бўлган шахсларга бепул тақдим этиладиган протез-ортопедия буюмлари ва техник реабилитация воситалари турларини кўпайтириш ҳамда уларнинг тегишли стандартларини жорий қилиш масаласи ҳисобланади. Бу ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг эҳтиёжини қондиришда муҳим ўрин тутади. “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш кўзда тутилгани ногиронликни аниқлаш ҳамда олдини олиш, уларнинг таълим олиши ва ишга жойлашишига кўмаклашиш, уларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг замонавий шакл ҳамда механизмларини белгилашга хизмат қилади.

Шу билан бирга, скрининг марказларини жиҳозлаш, дори-дармон ва тиббиёт учун зарур бўлган воситалар билан таъминлаш, шу жумладан, ҳар бир туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларига скрининг текширувларини ўтказиш учун 200 та юқори технологияли УЗД сканер аппаратларини етказиш назарда тутилди. Бу ҳомиладор аёлларда ҳомиланинг эрта ногиронлигини аниқлаш чораларини кўришда долзарб аҳамият касб этади.


Кўришлар сони: 2900

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.08.2018
НОРМА ИЖОДКОРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИ АМАЛДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2018 йил 8 августда қабул...

15.08.2018
Қуйи палата қўмиталарида Давлат бюджети ижроси муҳокама этилди

Қайд этилганидек, Ҳаракатлар стратегиясининг тизимли амалга оширилиши юртимиз иқтисодиётида таркибий...

15.08.2018
ЎзЛиДеП фракцияси Давлат бюджетининг ижросини қандай баҳолади?

2018 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида кўчмас мулк объектларини ва ер майдонларини ялпи хатловд...

Тадбирлар тақвими