Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Абдураҳим ҚУРБОНОВ: Мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш — устувор вазифа

Абдураҳим ҚУРБОНОВ: Мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш — устувор вазифа

Турли таҳдидлар, қарама-қаршиликлар кучайган, чегара билмас хатарлар авж олган ҳозирги глобаллашув даврида сарҳадлар дахлсизлигини сақлаш, фаровон ҳаёт барпо этиш осон иш эмас. Улардан тўғри хулоса чиқариш, доимо ҳушёр ва огоҳ бўлиб яшаш, мусаффо осмонимизни қадрлаш, кўз қорачиғидек асраб-авайлаш муқаддас бурчимиз эканлигини ҳам, бир зумга бўлсин, унутмаслигимиз лозим. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисида бугунги кундаги халқаро вазият хусусида фикр билдирар экан ҳозирги вақтда минтақамизда ва дунёдаҳукм сураётган, олдиндан айтиб бўлмайдиган мураккаб шароитда мамлакатимиз хавфсизлигива ҳудудий яхлитлигини таъминлаш, жамиятимизда тинчлик ва ҳамжиҳатликнимустаҳкамлаш қанчалик катта аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Бу борада юртимизда олиб борилган амалий ҳаракатлар натижаларига тўхталиш ўринли. Яъни 2017 йилда Ўзбекистонни ривожлантириш ­бўйича Ҳаракатлар стратегиясидамамлакатимиз мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлашни устувор йўналишларидан бири ­сифатида белгилаб олиниб, ҳарбий қурилиш борасида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Биргина мисол Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан кенг муҳокамадан ўтган янгиланган “Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тўғрисида”ги қонуннинг кучга киришидир. Албатта, мазкур ҳужжатни қабул қилишда ташқи сиёсатимизнинг мослашувчанлик ва очиқлик принципларига, энг асосийси, қўшни давлатлар билан дўстона ва амалий муносабатларни ривожлантириш, Ватанимиз суверенитети ва мустақиллигини мустаҳкамлашдек биз учун устувор бўлган тамойилларга алоҳида эътибор қаратилди. Бу қонун мамлакатда тинчлик, осойишталик ва барқарорлик сақланишига кўмаклашувчи хавфсизликни таъминлашнинг яхлит тизими ишлаб туришига мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. “Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ижросини парламент назорати асосида ўрганиш ва амалдаги қонунчиликка тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш борасидаги фаолиятимизни янада кучайтириш муҳим вазифаларимиздан биридир.

Қуролли Кучларни ҳарбий техника ва қурол-яроғлар билан таъминлаш, миллий мудофаа-саноат комплексини шакллантириш мақсадида Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитасининг ташкил –қилиниши мамалакатимиз ҳарбий салоҳиятини янада юксалтиришда, ҳудудларимиз даҳилсизлигини таъминлашда, мазкур соҳада юксак рейтингларни эгаллашимизда муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларнинг Олий Бош қўмондони ташаббуслари билан“Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейларининг ташкил этилиши Қуролли Кучларимизни салоҳиятли аскар ва офицер кадрлар билан таъминлаш баробарида, ёшларимизни ҳарбий-ватанпарварлик ва маънавий-ахлоқий қадриятларимизга ҳурмат ­руҳида тарбиялаш ва ўқитишда муҳим ўринга эга бўлади. Айниқса, Қуролли Кучлар тизимида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотлари ташкил этилганлиги эса, ёш ҳарбий хизматчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда, уларни мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнига жалб этишда, интеллектуал ва ижодий ­салоҳиятини рўёбга чиқаришда долзарб аҳамият касб этади, шубҳасиз.

Дарҳақиқат, Ватанимизни ишончли ҳимоя қилиш мақсадида миллий армия ва унинг қонунчилик асосларини ташкил этиш борасидаги узоқни кўзлаб юритилган оқилона сиёсат туфайли бугун барчамиз тинчлик деган бебаҳо неъматдан баҳра олаяпмиз.


Абдураҳим ҚУРБОНОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати


Кўришлар сони: 3641

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.10.2018
Янги қўмита қандай ишлаяпти?

Қўмита аъзолари ҳар ойда 10-15 кун давомида жойларда аҳоли билан тўғридан-тўғри, юзма-юз мулоқотлар ...

17.10.2018
Халқ манфаатига мос иш тутилмоқда

Таъкидланганидек, фракция аъзолари қонун ижодкорлиги фаолиятида асосий эътиборни айнан аҳолини қийнаётган...

17.10.2018
Фракция аъзолари юборган 33 депутатлик сўровининг тақдири не бўлди?

Қайд этилганидек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан 19 та қонун лойиҳаси қонун...

Тадбирлар тақвими