Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Тўлқин КАРИМОВ: Тинчлик — бардавом юксалиш омили

Тўлқин КАРИМОВ: Тинчлик — бардавом юксалиш омили

Инсоннинг энг устувор ва муқаддас ҳуқуқларидан бири бу – тинч яшаш ҳуқуқи. Давлат ва жамиятнинг бурчи ана шу ҳуқуқни барча қонуний воситалар билан кафолатлаб беришдир. Шу боис, мамлакатимизда тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисида қилган маърузасида ҳам ҳозирги вақтда минтақамизда ва дунёда ҳукм сураётган, олдиндан айтиб бўлмайдиган мураккаб шароитда мамлакатимиз хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш, мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш борасидаги вазифалар аниқ белгилаб берилди.

Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясига биноан бошқа соҳалар қаторида ҳарбий қурилиш борасида ҳам кенг кўламли ўзгаришлар амалга оширилди. Ўтган қисқа даврда миллий армиямизни ислоҳ қилиш бўйича аниқ чора-тадбирлар қабул қилиниб, Қуролли Кучларимиз қиёфасини тубдан ўзгартириш жараёни бошланди.

Ҳарбий соҳадаги ислоҳотларнинг самарасини оширишда янгидан қабул қилинган Мудофаа доктринаси муҳим рол ўйнайди. Ушбу доктрина Ўзбекистон ташқи сиёсатининг очиқлик тамойилини, яқин қўшнилар билан дўстона ва амалий муносабатларни ривожлантиришни ифода этади. Унда давлатимиз мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш устувор вазифа сифатида аниқ белгилаб қўйилган. Доктринада Ўзбекистоннинг мудофаа соҳасидаги сиёсати бўйича принципиал ёндашувлар, уларни қўллаш асослари, Қуролли Кучлар олдида турган вазифалар, шунингдек, миллий армиямиз қурилиши ва ривожланишини давом эттириш бўйича истиқболли йўналишлар белгилаб берилди. 

Маърузада “Хавфсиз шаҳар – хавфсиз мамлакат” концепцияси асосида юртимизда жамоат тартибини таъминлашга қаратилган ишларни амалга оширишда янги тузилма, яъни, Миллий гвардия фаолиятига алоҳида баҳо берилди. Ушбу махсус ҳарбий бўлинма фаолияти жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш, аҳолини турли террорчилик хатарларидан, жиноий ва бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатлардан ҳимоя қилишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. 

Шунингдек, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан йўллаган табригида мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, армия ва халқ бирлигини таъминлаш борасида жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ролини ошириш бўйича ишлар бунунлай янги сифат босқичига кўтарилгани қайд этилган. Жумладан, Қуролли Кучлар тизимида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотлари ташкил этилганлиги ҳам мамлакатимизда мудофаа соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди. Бу албатта, ёш авлоднинг ҳарбий-ватанпарварлик ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида вояга етишишида муҳим аҳамият касб этади

Таъкидлаш жоиз, мамлакатда тинчлик барқарор ҳукм сурса, аҳолининг осуда ҳаёти ва хавфсизлиги таъминланса, ривожланиш, юксалиш бардавом бўлади.


Тўлқин КАРИМОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати




Кўришлар сони: 2372

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.04.2018
Қўмита фуқароларнинг пенсия таъминоти масалаларига мутахассислар эътиборини жалб қилди

Давра суҳбатида келтириб ўтилганидек, бугунги кунда мамлакатимизда Пенсия жамғармаси тизимида 3,3...

18.04.2018
Қонун лойиҳаси юзасидан депутатларни ўйлантирган саволлар муҳокама этилмокда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида бир қатор қонунлар, жумладан Ўзбекистон Ре...

17.04.2018
ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига 40 та депутат сўрови юборилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси томонидан брифинг ўтказилди. Унда фракциянинг...

Тадбирлар тақвими