Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Фарходжон ҚУВАТОВ: Юрт тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва барқарор ривожланишнинг муҳим кафолати

Фарходжон ҚУВАТОВ: Юрт тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва барқарор ривожланишнинг муҳим кафолати

Бугунги кунда миллий хавфсизликни таъминлаш соҳасида давлатимиз олдида турган вазифалар қаторида экстремизм ва радикализмнинг ҳар қандай кўринишларига барҳам бериш, халқаро терроризм, наркотрафик билан курашиш ҳамда ҳарбий хавфсизликни ва самарали мудофаа сиёсатини таъминлаш учун кучларни сафарбар этиш вазифаси алоҳида ажралиб туради.

Буюк Соҳибқирон «Тузуклар»да салтанат ишлари ҳақида фикр юритаркан, «давлату салтанат уч нарса: мулк, хазина ва лашкар билан тикдир», деган сўзларни келтиради. Мустаҳкам давлатнинг муҳим шартларидан бири лашкар эканини, буюк давлат арбоби ва саркарда бобомиз Амир Темурнинг ўзи айтиб турибди!

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни арафасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисида қилган маърузасидаҳозирги вақтда минтақамизда ва дунёда ҳукм сураётган, олдиндан айтиб бўлмайдиган мураккаб шароитда мамлакатимиз хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш, мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш жамиятимизда тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ва бу борадаги вазифалар аниқ белгилаб берилди.

Маърузада таъкидланганидек, Ватанимиз хавфсизлигини мустаҳкамлаш, унинг мудофаа қобилиятини кучайтириш, шунингдек соҳадаги муаммоларни бартарф этиш мақсадида Мудофаа доктринасини янгиланди. Мазкур ҳужжат Қуролли Кучлар олдида турган муҳим вазифалар, шунингдек, миллий армиямиз қурилиши ва ривожланишини давом эттириш бўйича истиқболли йўналишлар белгиланганлиги билан ғоят аҳамиятлидир. Ундаги нормаларни ҳаётга кенг жорий этиш, биз депутатлар зиммасига ҳам улкан масъулият юклайди. Шундан келиб чиқиб, белгиланган муҳим масалалар юзасидан мунтазам равишда парламент назоратини олиб бориш мақсадга мувофиқ. Бу албатта, соҳанинг янада ривожланиши, Мудофаа доктринасининг ҳаётга кенг татбиқ этилишига олиб келади.

Президентимиз маърузасида белгиланган вазифаларнинг изчил амалга оширилиши ватанимиз хавфсизлигини мустаҳкамлаш, унинг мудофаа қобилиятини кучайтириш, жанговорлик даражасини оширишга ҳалқимиз тинчлигини сақлашга ҳамда давлатимизнинг барқарор ривожланишга эришишига хизмат қилади.

Фарходжон ҚУВАТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 2790

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.10.2018
Янги қўмита қандай ишлаяпти?

Қўмита аъзолари ҳар ойда 10-15 кун давомида жойларда аҳоли билан тўғридан-тўғри, юзма-юз мулоқотлар ...

17.10.2018
Халқ манфаатига мос иш тутилмоқда

Таъкидланганидек, фракция аъзолари қонун ижодкорлиги фаолиятида асосий эътиборни айнан аҳолини қийнаётган...

17.10.2018
Фракция аъзолари юборган 33 депутатлик сўровининг тақдири не бўлди?

Қайд этилганидек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан 19 та қонун лойиҳаси қонун...

Тадбирлар тақвими