Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Бекзод АРТИКОВ: Қонун ижодкорлигида халқнинг фикри муҳим

Бекзод АРТИКОВ: Қонун ижодкорлигида халқнинг фикри муҳим

Юртбошимиз 2017 йил 22 декабрда Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида 2018 йил Ўзбекистон тараққиётини янги босқичга олиб чиқадиган ҳал қилувчи йил бўлади деб таъкидладилар.

Чиндан ҳам, бугун ҳар бир раҳбар, ҳар бир депутат олдида янада фаоллик ва жонбозликни талаб этадиган палла бўлиб, халқимиз учун хизмат қилишда бизга эндиликда янгича ёндашувлар ва инновацион, “жонли” таклифлар керак бўлади.

Бу жиҳатдан, Олий Мажлис ҳузурида Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ташкил этилди ва ҳозирда мазкур институтга жуда катта имкониятлар яратилди. Асосий мақсад халқимизни рози қилиш учун адолатли қонунларни қабул қилиш ва уни амалиётда барчага бирдек қўллаш ҳисобланади. Институт мазкур йўналишда амалий таклифлар, аниқ ечимлар ва муҳим лойиҳаларни татбиқ этишда депутат ва сенаторларга илмий, ахборот-таҳлилий маълуотларни таъминлаб берувчи, парламентнинг ишончли маслаҳатчиси вазифасини бажаради.

Бунда институтнинг ҳар бир бўлими халқ билан, кенг жамоатчилик билан ишлайди, улар билан мулоқотда бўлиб, уларнинг фикрларини олиб, тадқиқот ўтказади. Ижобий таклифларни қонунчиликда акс эттириш бўйича амалиётчиларни ҳамда салоҳиятли олимларни илмий-амалий таклифларни ишлаб чиқишда ўз фаолиятига жалб этади.

Асосий мақсад эса Халқимизнинг давлатга бўлган ишончини ошириш, қонунларнинг амалда ижросини таъминлаш ва Ўзбекистон тараққиётига муносиб ҳисса қўшишдир.

Бекзод АРТИКОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати




Кўришлар сони: 2956

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.10.2018
Янги қўмита қандай ишлаяпти?

Қўмита аъзолари ҳар ойда 10-15 кун давомида жойларда аҳоли билан тўғридан-тўғри, юзма-юз мулоқотлар ...

17.10.2018
Халқ манфаатига мос иш тутилмоқда

Таъкидланганидек, фракция аъзолари қонун ижодкорлиги фаолиятида асосий эътиборни айнан аҳолини қийнаётган...

17.10.2018
Фракция аъзолари юборган 33 депутатлик сўровининг тақдири не бўлди?

Қайд этилганидек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан 19 та қонун лойиҳаси қонун...

Тадбирлар тақвими