Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Қодир ЖЎРАЕВ: Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон ўртасидаги шартнома ратификация қилинмоқда

Қодир ЖЎРАЕВ: Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон ўртасидаги шартнома ратификация қилинмоқда

Маълумки, сўнгги йилларда Ўзбекистон ташқи сиёсатининг Марказий Осиё йўналишида принципиал ўзгаришлар юз бермоқда. Айниқса, ўтган 2017 йилдаги ташқи сиёсатимизнинг энг асосий ютуғи сифатида Марказий Осиёдаги қўшни мамлакатлар билан ўзаро муносабатларнинг янги босқичга кўтарилганини мамнуният билан қайд этиш мумкин. Қатор олим ва мутахассислар айнан Ўзбекистон раҳбариятининг саъй-ҳаракатлари туфайли минтақа мамлакатлари ўртасидаги ўзаро муносабатларда анча жонланиш ва фаоллашув юз берганини эътироф этмоқдалар. Ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистоннинг минтақавий муаммоларга нисбатан янгича, прагматик ёндашуви бутун минтақада яхши қўшничилик ва конструктив ҳамкорлик муҳитининг қарор топишига, минтақа мамлакатлари ўртасида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмининг ўртача 20-30 фоизга ошишига сабаб бўлди.

Шу билан бирга, минтақа мамлакатлари билан ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш, ўзаро товар айрибошлаш ҳажмини янада ошириш йўлида ҳали ишга солинмаган талайгина имкониятлар мавжуд. Шундан келиб чиққан ҳолда, 2017 йилнинг ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида “Марказий Осиёда ягона тарих ва умумий келажак, барқарор тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик“ деб номланган халқаро конференцияда минтақа мамлакатлари умумий келажакни биргаликда барпо этиш йўлида қатор вазифаларни белгилаб олдилар.

Жумладан, савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш, транспорт-коммуникация соҳасини ривожланитириш ва минтақанинг транзит потенциалидан унумли фойдаланиш, минтақавий хавфсизлик ва барақарорликни таъминлаш, чегараларни делиматация ва демаркация қилиш ишларини ниҳоясига етказиш, сув ресурсларидан адолатли фойдаланиш, маданий-гуманитар алоқаларни, дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш каби вазифалар шулар жумласидандир.

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган халқаро конференция доирасида эришилган муҳим аҳдлашувлардан бири - Ўзбекистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида уч давлатнинг Давлат чегаралари туташган нуқтаси ҳудуди тўғрисидаги Шартнома бўлиб, у ҳар уччала мамлакат ташқи ишлар вазирлари томонидан имзоланган эди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг куни-кеча бўлиб ўтган йиғилишида мазкур Шартномани ратификация қилиш ҳақидаги Қонун қабул қилинди. Мазкур Қонун маъқуллаш учун Олий Мажлис Сенатига юборилди.

Ўзбекистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида уч давлатнинг Давлат чегаралари туташган нуқтаси ҳудуди тўғрисидаги Шартноманинг асосий мақсади Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистоннинг давлат чегаралари туташган нуқтасининг ҳудуди жойлашган ер ҳамда туташган нуқта ҳудудидаги давлат чегаралари линиялари ўтадиган жойни белгилаб қўйишдан иборат. Шартнома орқали Ўзбекистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва Туркманистоннинг Давлат чегаралари туташган нуқтаси жойлашган ўрни белгиланиб, Давлат чегаралари чизиқларининг туташган нуқта ҳудудидан ўтиш тавсифи берилган.

Шартнома муддатсиз бўлиб, денонсация қилинмайди. У ҳар уччала давлат ўртасида дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлашга, яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик тамойиллари асосида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар соҳаларда, хавфсизлик ва барқарорлик масалаларида ўз салоҳиятини янада самарали амалга ошириш имконини беради. Ушбу шартномани ратификация қилиш чегара соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикаси ва Туркманистон билан Давлат чегарасини ишончли қўриқлаш учун кенг шароит яратади.

Қодир ЖЎРАЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 3886

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.10.2018
Янги қўмита қандай ишлаяпти?

Қўмита аъзолари ҳар ойда 10-15 кун давомида жойларда аҳоли билан тўғридан-тўғри, юзма-юз мулоқотлар ...

17.10.2018
Халқ манфаатига мос иш тутилмоқда

Таъкидланганидек, фракция аъзолари қонун ижодкорлиги фаолиятида асосий эътиборни айнан аҳолини қийнаётган...

17.10.2018
Фракция аъзолари юборган 33 депутатлик сўровининг тақдири не бўлди?

Қайд этилганидек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан 19 та қонун лойиҳаси қонун...

Тадбирлар тақвими