Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Феруза ЭШМАТОВА: Миллий қонунчиликнинг халқаро нормалар ва стандартларга мувофиқлиги тадқиқ этилади

Феруза ЭШМАТОВА: Миллий қонунчиликнинг халқаро нормалар ва стандартларга мувофиқлиги тадқиқ этилади

Бугун кунда халқаро ташкилотлар, хорижий парламентлар, умуман олганда халқаро ҳамжамиятнинг Ўзбекистонга қизиқиши ва интилиши жуда юқори. Олий Мажлис олдида айни вақтда халқаро ва хорижий ташкилотлар, парламентлар билан миллий қонунчиликни такомиллаштириш масаласида тажриба ва ахборот алмашиш учун жуда муҳим вазифалар турибди.

Президентимиз ҳамда парламентимиз вакиллари томонидан хорижий мамлакатларга амалга оширилган қатор ташрифлар чоғида муҳим ҳужжатлар имзоланди ва бу ўртадаги кўплаб муаммоли масалаларнинг ечимини топишга хизмат қилди.

Эндиликда, миллий қонунчиликнинг халқаро нормалар ва стандартларга мувофиқлиги тадқиқ этилиб, уларни қонунчиликка имплементация қилиш соҳасида халқаро тажрибадан янада кенгроқ фойдаланишимиз зарур.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтининг ташкил этилганлиги муҳим амалий қадамдир. Институтни шакллантириш жараёнида жаҳон тажрибасини, 50 дан ортиқ мамлакат амалиёти, яъни парламентга илмий-эксперт, таҳлил хизматини кўрсатадиган турли шаклдаги органлар иши ўрганилганлиги эътиборга молик. Масалан, Жанубий Корея, Япония, АҚШ, Германия, Туркия Польша, Чехия, Греция, Малайзия, Украина каби мамлакатларнинг худди шундай тусдаги тузилмалари фаолияти ўрганилди. Энг муҳим жиҳати, ушбу институтларнинг номи ҳар хил бўлгани билан фаолият йўналиши ва мақсади бир хил бўлиб, уч йўналишдаги вазифаларни бевосита бажаради. Биринчидан, халқ билан мулоқот қилади, халқнинг фикрини парламентга етказади. Иккинчидан, депутатлар ва сенаторларга илмий маслаҳат беради, уларга эксперт хулосалари, тадқиқот натижаларини тақдим этади. Учинчидан, парламент фаолиятини илмий асосда ташкил этиш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқади.

Келгусида институтнинг миллий ва халқаро тажрибадан келиб чиқиб ишлаб чиққан лойиҳа ва таклифлари, мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш ва ижтимоий барқарорликни таъминлашда хизмат қилади.

Феруза ЭШМАТОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати




Кўришлар сони: 1420

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.04.2018
Қўмита фуқароларнинг пенсия таъминоти масалаларига мутахассислар эътиборини жалб қилди

Давра суҳбатида келтириб ўтилганидек, бугунги кунда мамлакатимизда Пенсия жамғармаси тизимида 3,3...

18.04.2018
Қонун лойиҳаси юзасидан депутатларни ўйлантирган саволлар муҳокама этилмокда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида бир қатор қонунлар, жумладан Ўзбекистон Ре...

17.04.2018
ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига 40 та депутат сўрови юборилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси томонидан брифинг ўтказилди. Унда фракциянинг...

Тадбирлар тақвими